Latest news

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Навбаҳор" сафига яна икки нафар легионер келиши кутилмоқда News

"Навбаҳор" сафига яна икки нафар легионер келиши кутилмоқда

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг бугунги кунга режалаштирилган машғулотлари ҳам якунланди.

Таркибда бугун ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Айни пайтда талабчан мухлисларимизни таркибдаги янгиликларни интизорлик билан кутаётганликларини яхши тушиниб турибмиз. Лекин, таркибга бирор-бир футболчи қўшилмагандан кейин кимдир қўшилди деб нотўғри маълумот ҳам бера олмаймиз. Шу сабабли, вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби таркибни янада кучайтириш мақсадида футболчилар билан музокараларга киришишган. Гаплашилаётган футболчиларнинг икки нафарини хорижик эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Легионерларни юртимизга етиб келишлари учун амалга ошириладиган хужжат ишлари якунига етказилди. Эндиликда, ушбу футболчиларга Ўзбекистонга киришга рухсат берувчи виза берилса кифоя. Бу масала шу кунларда ўз ечимини топиши керак.  Эртага бўлиб ўтадиган машғулотларга эса маҳаллий бўлган икки нафар футболчини қўшилиши кутилмоқда. Бу борада янгилик бўлиши билан расман маълумот берамиз.

Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинида умумий ҳисобда 21 нафар футболчи иштирок этмоқда. Мухлисларимизнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда машғулотларда қатнашаётган таркиб билан таништириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов, Алибек Туробов;
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамситдинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Хайрулло Каримов, Азизбек Ғуломхўжаев;
Ярим ҳимоячилар: Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Нодир Мавлонов, Равшан Асланов, Сардор Азимов;
Ҳужумчилар: Мўйдин Мамазулумов, Тимур Аюпов, Олександр Пишур, Анвар Ражабов, Шоҳжаҳон Аббосов.

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика