Latest news

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  2 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  10 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

"Навбаҳор" 4-ўрин соҳибига айланган Осиё кубок эгалари кубогини ёдга оламиз News

"Навбаҳор" 4-ўрин соҳибига айланган Осиё кубок эгалари кубогини ёдга оламиз

1999/2000 йилги мавсум Ўзбекистон шарафини Наманганинг "Навбаҳор" клуби ҳимоя қилган.

Осиё кубок эгалари кубоги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан ташкил этилиб, 1990 йилдан 2002 йилга қадар ўтказилган ва унда ўз мамлакатида кубогини қўлга киритган клублар иштирок этишган. 

Ўзбекистон клублари ичида ушбу турнирдаги энг яхши натижани Наманганнинг "Навбаҳор" клуби қўлга киритган бўлиб, "лочинлар" 1999/2000 йилги мавсум тўртинчи ўринни эгаллаган. Ҳозирда Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалида иштирок этаётган клубнинг нарихий натижасини ёдга оламиз.

1998 йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Навбаҳор" келгуси йил мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилди. 22 жамоа ғарбий ва шарқин зонага бўлинган ҳолда кураш олиб борган турнирни наманганликлар иккинчи босқичдан бошлади. 

Биринчи босқич ғарбий минатақада икки ўйин натижасига кўра қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

"Истиқлол" (Эрон) 15:0 "Ҳоменмен" (Ливан)

"Ал Араби" (Кувайт) -/+ "Ал Завра" (Ироқ)

"Ал Иттиҳод" (Яман) 1:4 "Ал Райян" (Қатар)

"Ал Жаиш" (Сурия) 2*:2 "Ал Айн" (БАА)

"Қайсар" (Қозоғистон) 3:3 (п. 4:3) "Хўжанд" (Тожикистон) (Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Рашид Айтеков бошқариб борган).

"Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" (иккаласи ҳам Саудия Арабистони), "Навбаҳор" (Ўзбекистон) кейинги босқичдан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

*Меҳмонда урилган голлар эвазига "Ал Жаиш" кейинги босқичга йўл олди.

Иккинчи босқичда Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби билан тўқнаш келган "Навбаҳор" дастлабки учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жавоб ўйинида эса 1:0 ҳисобида устун келди.

"Қайсар" 2:2 "Навбаҳор"
19.11.1999. Қизилўрда, Г.Муратбаев номидаги стадион. 1 500 томошабни.
Ҳакам: Майкл Эндрюс (Ҳиндистон)

Голлар: Сарсенов, 37 (1:0), Х.Каримов, 39 (1:1), Кицак, 51 (2:1), Р.Дўрмонов, 57 (2:2)

"Навбаҳор" 1:0 "Қайсар"
3.12.1999. Наманган, "Марказий" стадиони. 15 000 томошабин.
Ҳакам: Жассим Ал Хори (Қатар)

Гол: Р.Дўрмонов, 79 (1:0) 

Шунингдек, ғарбий минтақада икки ўйин натижасига кўра "Ал Иттиҳод" "Истиқлол"ни 2:1, "Ал Завра" "Ал Райян"ни 5:4, "Ал Аҳли" "Ал Жаиш"ни 3:0 ҳисобларида мағлуби этди.

Чорак финалда эса "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан тўқнаш келган. Илк ўйинда араблар 6:1 ҳисобида устун келган, жавоб учрашуви 2:0 ҳисобида Виктор Жалилов шогирдлари фойдасига ҳал бўлган. Икки ўйин натижасига кўра устунлик "Ал Аҳли"да бўлса ҳам, баъзи сабабларга кўра, Саудия Арабистони футбол федерацияси ОФКга хат йўллаб, мамлакат жамоасининг турнирда қатнашмаслигини маълум қилди ва узр сўради, бунга турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаблар бўлган.  Кейинчалик клуб бир йилга ОФК турнирларидан четлатилди.

ВИДЕО

"Навбаҳор" эса араблар ўрнига ярим финалга йўл олди. Ҳал қилувчи босқич Таиландда ўтказилган. 

Шунингдек, "Ал Иттиҳод" "Ал Завра"га икки баҳсда 1:2 ҳисобида ютқазган. Шарқий минтақадан эса Япониянинг "Шимизу" ва Таиланднинг "Бангкок" клублари ярим финалга йўл олган.

Бир ўйиндан иборат ярим финалда "Навбаҳор" Ироқнинг "Ал Завра" клуби билан беллашган. Учрашувнинг 36-дақиқасида Шерзод Назаров наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Аҳмад Саби 45-дақиқада мувозанатни тиклаган. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланган. 102-дақиқада эса ироқликлар ғалаба тўпини киритишган. 


Иккинчи тўқнашувда "Шимизу" пенальтилар сериясида "Бангкок"ни мағлуб этди.

Учинчи ўрин учун беллашувда "лочинлар" Таиланднинг "Бангкок" клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Наманганликлар сафида ягона голни Шуҳрат Мирхолдиршоев урган.

Финалда "Шимизу" "Ал Завра"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +10   

Comments

+5   
17 feb 16:22:18
Olg'a
Qisqasi Navbahorni omadi kelib shunday natijaga erishgan. Ma'lumot uchun raxmat.
+5   
17 feb 13:58:22
Bek_Real
Аслида Навбахор чорак финалдаёк ютказиб куйган, факат Саудия жамоаси Таиланд мамлакатига боришни хохламаган (уша вактда Саудлар Таиланд мамлакатида ЛГБТ ривожлангани учун бу мамлакатга оёк куйишдан хазар килишларини интернет нашрларида маьлум килишган). Шу сабабли Навбахор уларнинг урнига катнашиб, 2 та уйин утказиб иккаласида хам ютказган.
+4   
17 feb 16:22:18
Olg'a
Qisqasi Navbahorni omadi kelib shunday natijaga erishgan. Ma'lumot uchun raxmat.
+4   
17 feb 16:14:35
Navbahor 1996 yil chempion
Омад
+4   
17 feb 16:14:24
Navbahor 1996 yil chempion
Яхши
+4   
17 feb 14:11:31
Зинуp
Нефтчи 94-95 чемпонлар кубогида бронза медали сохиби булган. Насаф офк кубогида чемпион булган.
+4   
17 feb 14:02:13
Озод Ачилов
Осиёда мавқеи жиҳатдан 2-ўринда турувчи турнир "ОФК" кубогига 2004 йилда асос солинган ва бу турнирдаги энг яхши натижамиз чемпионлик (Насаф-2011 йил)!!!
+4   
17 feb 13:42:22
Olg'a
Olg'a Navbahor
+3   
17 feb 13:58:40
Озод Ачилов
2002/2003 йилги футбол мавсумигача Осиёда 2та турнир бор эди, уларнинг мавқеи деярли бир хил эди. 1) Осиё чемпионлар кубоги 2) Осиё кубок эгалари кубоги. Ана шу икки турнирда Пахтакор, Навбахор, Нефтчи, Насаф, Динамо, Дўстлик ва Янгиер каби жамоаларимиз иштирок этган. Осиё кубок эгалари кубогидаги энг яхши натижамиз Навбаҳорга тегишли, Наманган жамоаси 1999/2000 йилги мавсумда 4 ўринни олган, 3-ўрин учун бахсда Таиланд жамоасига ютқазган экан. Осиёдаги ном жиҳатдан 1-ўринда турувчи Осиё чемпионлар кубогида энг яхши натижамиз 1995 йилда Нефтчи жамоаси томонидан қўлга киритилган, улар 3-ўрин учун ўйинда ғалаба қозонган ва ҳозирда энг яхши натижамиз уларга тегишли. Бу турнирда 2001/2002 йилда ҳам яхши натижа кўрсатганмиз, фақат 3-ўрин учун ўйинда Насаф Истиқлолга 5-2 ҳисобида ютқазган ва натижа 4-ўрин!!!
+3   
17 feb 13:50:56
Зинуp
Reply to comment by Ahmadjon.a
Хозирча Навбахор рекордини хеч кайси клуб янгила олмабтите а
Канака рекорд?
+3   
17 feb 13:40:17
Liverpul Navbahor
Nasib etsa Al Ittiqodni yutamiz
+2   
17 feb 14:36:21
Odilbek77
Reply to comment by Bek_Real
Аслида Навбахор чорак финалдаёк ютказиб куйган, факат Саудия жамоаси Таиланд мамлакатига боришни хохламаган (уша вактда Саудлар Таиланд мамлакатида ЛГБТ ривожлангани учун бу мамлакатга оёк куйишдан хазар килишларини интернет нашрларида маьлум килишган). Шу сабабли Навбахор уларнинг урнига катнашиб, 2 та уйин утказиб иккаласида хам ютказган.
Tailand o'sha paytdayoq shunaqa bo'lgan bo'lsa, hozir qanaqa ekan, tavba.
+2   
17 feb 13:25:46
Ahmadjon.a
Хозирча Навбахор рекордини хеч кайси клуб янгила олмабтите а
+1   
17 feb 16:09:25
Ота макон
Фикр ёзаётганларнинг 95 фоизи ёшлар. Умумий килиб айтадиган булсак шунчаки иккита тенг савиядаги мусобака бирлаштирилган холда янги ном берилган холос(ОЧЛ). Узбекистон жамоалари орасида энг яхши натижа Нефтчи жамоасига тегишли (3-урин). Пахтакор ва Бунёдкор факат ярим финалда уйнашган тамом.(Нефтчини улар каби Узбекистон ичидаги суньий куллаб-кувватлаш булганида бир неча бор чемпион буларди). Насаф хакикатдан хам 2-даражали турнирида чемпион булган.
+1   
17 feb 15:39:55
Шокиржон Солиев
Шундаям негатив ёзадиганлар бора , бу ерда насаф ёки нефтчи хақида гап кетгани йўқ. Биита ахмоқ ўша даврдаги мусобақа бн хозирги ОЧЛ ОФК солиштириб ўтирибди .
championat.asia
Яндекс.Метрика