Latest news

21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  361 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  33 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди News

"Насаф" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Tags :  Насаф
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Насаф" жамоаси бугун иккита назорат беллашувида майдонга тушди.


Бугун Рўзиқул Бердиев шогирдлари дастлаб Кипрнинг АЕЛ жамоаси билан куч синашишди ва Шаҳбоз Эркиновнинг ягона голи эвазига ғалабага эришгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берганди.

Куннинг иккинчи яримида "аждарлар" Озарбойжоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнашди.

Ушбу баҳсни "Насаф" жамоаси асосий таркибда ўтказди.

"Насаф": Элдорбек Суюнов, Нажмиддин Нормуродов, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Шароф Муҳитдинов, Одилжон Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдурахимов, Драган Черан, Бобир Абдихолиқов.

Ўйиндаги ягона киритилган голга захирадан майдонга Фарруҳ Сайфиев муаллифлик қилди.

Шу тариқа "Насаф" ҳар иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди. Жамоа сафига янги келиб қўшилган Акмал Шораҳмедов эса "аждарлар" таркибидаги ўзининг илк норасмий ўйинини ўтказди.

"Насаф" жамоаси Анталиядаги йиғин давомида яна тўртта назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

15.01.2017 (шанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ботошани” (Руминия)

16.01.2017 (якшанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Сумгаит” (Озарбайжон)

18.01.2017 (чоршанба)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Карпати” (Украина)

20.01.2017 (жума)

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Шахтёр”  (Қозоғистон)

Rating: +20   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика