Latest news

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди News

“Насаф” бу сафар “Карпати”ни мағлубиятга учратди

Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини олиб борётган жамоамиз бугун навбатдаги бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Бугун "Насаф" Украина премьер лигаси вакили Львов шаҳрининг “Карпати” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида тажрибали ҳужумчи Драган Черан орадаги ҳисобни очди. Учрашувнинг биринчи бўлими ана ҳисобда якунланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашувда жамоа футболчилари жуда яхши ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга қараганда анча қизиқарли ва голларга бой бўлди. Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Драган Черан яна бир марта львовликлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Дилшод Хушбаков жуда чиройли тарзда, узоқ масофадан “Карпати” дарвозасини ишғол қилди.



Учрашувдаги голларга Шахбоз Эркинов, Фарруҳ Сайфиев ва Ислом Кенжабоевлар асисентлик қилишди.

Ўйинчиларда ҳисобни янада йириклаштиришга имкониятлар бўлди, аммо бу вазиятларда уларда аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, “Насаф” навбатдаги назорат учрашувида “Карпати” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугунги учрашувда қуйидаги ўйинчилар ҳаракат қилишди.



“Насаф”: Умиджон Эргашев, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Ҳамробеков, Шахбоз Эркинов, Шароф Муҳитдинов, Акмал Шораҳметов, Драган Черан.

Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Баҳром Абдураҳимов,  Нажмиддин Нормуродов,  Бобир Абдухолиқов, Ислом Кенжабоев, Дилшод Хушбаков, Ислом Рашидхонов, Наврўз Изатиллаев.

Учрашувда ушбу  ўйинчилар иштирок этишмади, улар ўйинни захира ўриндиғида томоша қилишди: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Сирожиддин Қўзиев.

“Насаф” Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини 20 январь куни Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаси билан ўтказади.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика