Latest news

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  139 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  7 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  9 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  23 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  34 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

МЮ — «Тоттенхэм», «Милан» — «Рома» ва ҳафтанинг яна 4 тўқнашуви News

МЮ — «Тоттенхэм», «Милан» — «Рома» ва ҳафтанинг яна 4 тўқнашуви

Шанба, якшанба ва душанба кунлари Европада бир қатор эътиборли учрашувлар бўлиб ўтади.

«Эрудит Спорт» нашри қуйида ҳафтанинг марказий 6 қарама-қаршилигини томоша қилишни тавсия этади:
 
12 декабрь (душанба)
Соат: 00:45 (Тошкент вақти)
“Вильярреал” – “Атлетико” Мадрид

Ўзаро учрашувлар:
10 ҒАЛАБА 7 ДУРАНГ 11 ҒАЛАБА
Сўнгги учрашув: “Вильярреал” – “Атлетико” Мадрид 1:0 ва 0:0
Имконият: 30/30/40
Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Вильярреал” – “Атлетико” Мадрид
173,20 миллион евро VS 509 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:
Бир қарашда “Сариқ субмарина” ва “Матрасчилар” ўртасида ер билан осмончалик фарқ кўзга ташланади. Айрим фактлар буни тасдиқлайди ҳам. Мисол учун, “Вильярреал” таркиби “Атлетико”дан қарийб уч баробар арзонроқ. Майдон эгаларини ассистентликдан боши чиқмаган Фран Эскриба бошқараётган бўлса, меҳмонларни кўзга кўринган мутахассис Диего Симеоне шуғуллантиради. Бир вақтнинг ўзида танганинг иккинчи томонига разм солиш мақсадга мувофиқ. Айни дамда мезбонлар Ла лигада дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа ҳисобланади. Бошқача айтганда, мустаҳкам ҳимоя қўрғонига эга мадридликлардан ўзиб кетган. Устига-устак, жамоалар ўртасидаги баҳс принципиалликка эга. Тўғри, клублар тўқнашганда фанатлар “голлар шоуси”га гувоҳи бўлмайди. Бироқ сўнгги беш матчнинг иккитасида Эскриба шогирдлари, яна иккитасида Симеоне қўл остидаги жамоа кичик ҳисобда ғалаба қозонгани кўп нарсани англатади.

 11 декабрь (якшанба)
 “Торино” – “Ювентус”

Соат: 19:00
Ўзаро учрашувлар: 37 ҒАЛАБА 41 ДУРАНГ 68 ҒАЛАБА
Сўнгги учрашув: “Торино” – “Ювентус” 1:2 ва 1:4
Имконият: 30/30/40
Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Торино” – “Ювентус”
101,25 миллион евро VS 444 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:
А Серияда ўз уйида мағлубият кўчасига кирмаган беш клуб мавжуд. Уларнинг орасида мураббий Синиша Михайловичнинг “Торино”си бор. Жорий мавсумда чемпионатда рақиб майдонида ютқазмаган жамоанинг ўзи йўқ. Улар орасида мураббий Массимилиано Аллегрининг “Ювентус”и бор. “Турин дербиси” иштирокчиларининг натижалари билан танишдингиз. Шуниси қизиқки, “Кўҳна синьора” янги аср бошидан бери “Буқалар”ни кўзини очирмайди. Яъни, кейинги ўн олти йил ичида ўн етти маротаба майдонда учрашган мезбонлар бор-йўғи олти очконинг эгасига айланган. Ҳолбуки, “Торино” устози нохуш анъанага барҳам бериш ҳақида ўйламоқда. Сабаби бунга етарли асоси бор. Биринчидан, рақиб дарвозасини ишғол этишда “Рома”дан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бошқа томондан, “Юве”ни Сериянинг саккизинчи ва ўнинчи клублари ер тишлатиб улгурди. “Зебралар”нинг меҳмонда қайд этаётган натижаси ҳам майдон эгаларининг фойдасига ишлайди: 42 фоиз матчни бой берган, 31 фоиз тўпни киритган, 58 фоиз голни ўтказиб юборган.

10 декабрь (шанба)

“Лестер Сити” – “Манчестер Сити”
...


мақоланинг қолган қисмини "Эрудит-Спорт" сайти орқали ўқиш мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика