Latest news

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  36

МОМЧ-2023. Қўшни мамлакатлар чемпионатлари ва у ердаги ўзбекистонликлар News

МОМЧ-2023. Қўшни мамлакатлар чемпионатлари ва у ердаги ўзбекистонликлар

Tags :  МОМЧ-2023
Ҳафта давомида қўшни мамлакатлар чемпионатлари билан таништириб боришда давом этамиз.

Coca Cola Суперлигаси билан бир қаторда қардош мамлакатларда ҳам чемпионат ўйинлари старт олди. Фақатгина Туркманистонда 1-тур баҳслари энди старт олишини айтмаганда, қолганлари чемпионатни бошлаб юборишди. Келинг, қуйида чемпионатлар ҳамда у ерда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида мулоҳаза юритамиз.


Қозоғистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Чемпионатимиз билан даражаси ўхшаш бўлган Қозоғистонда ҳам айнан 5-тур баҳслари якунланди. Иголь Сергеев тўп тепадиган "Тобол" ўз майдонида "Астана"га имкониятни бой бериб қўйган бўлса, номи юқорида таъкидланган қолган икки футболчимиз ўйнайдиган "Ордабаси" "Ақтобе" билан муроса кўчасини танлади.

Ортда қолган 5 турдан сўнг "Қизилжар" клуби 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Биз учун кўпроқ қизиқ бўлган "Ордабаси" ва "Тобол" 4 ва 5-ўринларда қўшни бўлиб туришибди. Тўпурарлар баҳсида эса "Ақтобе" ярим ҳимоячиси Максим Самородов 4 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Қирғизистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар 

Алай - Ислом Абдуллаев 

Алай - Жавоҳир Соҳибов 

Алай - Абдулазиз Юсупов 

Дордой - Кемран Нажафалиев

Қора Болта - Муҳриддин Аҳмедов

Нефтчи Қўчқор Ота - Азамат Аҳмедов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Муҳаммадали Турсунов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Достонжон Рашидов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Отабек Ҳайдаров 

Нефтчи Қўчқор Ота - Жавоҳир Расулов 

Талант - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

Ошму Алдиер - Абдулбори Воситжонов 

Ошму Алдиер - Акром Ходжаев

Ошму Алдиер - Марадона Сафаров

Ошму Алдиер - Пўлатжон Шарипов 

Ошму Алдиер - Муҳаммадали Ашуров

Ошму Алдиер - Абураҳмон Абдулҳақов 

Ошму Алдиер - Элнур Турғунов 

Ошму Алдиер - Акмалжон Юлдашев

Қозоғистон чемпионатидан фарқли ўлароқ, Қирғизистонда анча-мунча ватандошларимиз тўп тепади. Премьер-лигасида 10 та жамоа иштирок этадиган чемпионатдаги клубларнинг яримидан кўпида ўзбекистонлик футболчиларни учратиш мумкин. Шарқий қўшниларимизда ҳозирча 2-тур баҳслари ортда қолди.

Турнир жадвалида 6 очко билан "Нефтчи" пешқадамлик қилмоқда. Улар билан бир хил очко жамғарган "Алай" эса иккинчи поғонани банд этган. Кучли учликка "Абдиш-Ата" якун ясаган. Тўпурарлар рўйхатида "Алга" ўйинчилари Абай Боколеев ва Антон Землянухин, шунингдек, "Абдиш-Ата" аъзоси Илья Кожухарь ва "Нефтчи" футболчиси Акрамжон Умаров 2 тадан гол уриб, етакчилик учун курашмоқда.  

Тожикистон чемпионати

Ўзбекистонлик футболчилар

Хўжанд - Хушнудбек Бозоров 

Хатлон  - Рустам Қўчқоров

Файзканд -  Зуфарджон Акбаралиев

Эсхата - Олимджон Каримов

Эсхата - Санжар Рихсибоев

Хосилот - Темур Маматмуродов

Куктош - Темур Машарипов

Куктош - Мухиддин Одилов

Куктош бош мураббийи - Абдужаббор Маруфалиев

Тожикистонда ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг анча-мунчасини учратиш мумкин. Эҳтимол, бизнинг рўйхатга кирмай қолган юртдошларимиз ҳам бўлиши мумкин. Тожикистонда ҳам иккинчи тур баҳслари ўтказилди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:

6 апрель (пайшанба)

7. «Куктош» – «Хосилот» – 0:3

9. «Хатлон» – «Эсхата» – 0:2

7 апрель (жума)

6. «Истиклол» – «Файзканд» – 2:1

8. ЦСКА – «Равшан» – 0:0

10. «Хўжанд» – «Регар-ТадАЗ» – 2:2

Турнир жадвалида доимгидек "Истиқлол" карвонбошилик қилмоқда. "Эсхата" эса душанбеликларни таъқиб қилишга уриниб кўради. 

Туркманистон чемпионати

Туркманистон чемпионатининг янги мавсумига 14 апрель куни старт берилади. Юқори лигада 9 та клуб иштирок этади. Қуръага кўра, илк турда қуйидаги жамоалар куч синашади:

“Копетдаг” – “Шагадам”

“Алтин Асир” – “Небитчи” 

“Марв” – “Ашхабад” 

“Ахал” –  “Энергетик”  

Дам олади - “Аркадағ”

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика