Latest news

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  27 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади News

Мини футбол-2017. “Севинч” чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Бугун Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт аренасида аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан ҳар йили январ-март ойларида аёллар ўртасида ушбу чемпионат мунтазам ўтказиб келинади. Футболнинг ушбу турида нафақат профессионал футбол клублари балки ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этади.

Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар иштирок этишмоқда:

  “Севинч” (Қарши)
  “Шўртан Lady” (Ғузор)
  “Пахтакор W” (Тошкент)
  “Юз робот” (Тошкент)
  “Қирқ қиз” (Нукус)
  “Аланга С” (Жиззах)
  “Бахмал” (Жиззах вил.)
  “Оққўрғон” (Тошкент вил.)
  “ТАТУ” (Тошкент)

Кўриб турганингиздек, бу йилги чемпионатда Андижоннинг “Андижанка” жамоаси иштирок этмаяпти. Шунингдек ҳар йили иштирок этиб келадиган, Бухор шаҳри жамоаси ҳам бу йилги чемпионатга ташриф буюрмади.

Бугун чемпионатнинг дастлабки босқичи, 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Фақат жиззах вилоятининг “Бахмал” жамоаси бугун учрашув ўтказмади, ушбу жамоа эртага учрашувларга киришади.

Қуйидаги бугунги учрашувлар натижалари билан таништириб ўтамиз:

“Шўртан Lady” – “Пахтакор” 3:4

“ТАТУ” (Тошкент) – “Оққўрғон” (Тошкент вил.) 7:0

“Қирқ қиз” (Нукус) – “Аланга С” (Жиззах) 4:0

“Севинч” жамомиз ушбу футбол турида мамлакатимиздаги етакчи ва ўн икки карра чемпиони ҳисобланади. Жамоамиз бу сафар ҳам чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади. Жамоамизнинг бугунги рақиби Тошкент шаҳрининг “Юз робот” жамоаси бўлди. Рақибларига нисбатан анча катта тажрибага эга бўлган жамоамиз футболчилари тошкентликлар дарвозасига 13та гол киритишди. Ҳушёрликни бироз йўқотган жамоамиз ўз дарвозасидан 2 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Учрашув 13:2 йирик ҳисобидаги жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга Малика Бурхонова (1), Нилуфар Қудратова (1), Мафтуна Панжиева (1), Шахзода Жамолова (1), Камола Рискиева (2), Мафтуна Шойимова (4), Ильвина Аблякимова (2), Шоира Қултўраевалар (1) муаллифлик қилишди.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

“Севинч” (Қарши) – “Юз робот” (Тошкент)  13:2 (10:0)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 23.01.2017 йил

Ҳакамлар
: Эдита Миробидова, Александра Кончикова, Людмила Гейгер, Анна Сидорова.

Голлар: Малика Бурхонова (5′-1:0), Нилуфар Қудратова (7’-3:0), Мафтуна Панжиева (8’-4:0), Шахзода Жамолова (9’-5:0), Камола Рисқиева (11′-6:0, 18’-8:0), Мафтуна Шоимова (5’-2:0, 16’-7:0, 20’-10:0, 31’-11:2),  Ильвина Аблякимова (19′-9:0, 32’-12:2), Шоира Қултўраева (34’-13:2) – Шаҳло Зайнитдинова (24’-10:1), Жасмина Абдуғаниева (25’-10:2).

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 12.Матлуба Абдирасулова, 8.Камола Рискиева (с),  11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 7.Шоира Қултўраева, 20.Мафтуна Панжиева, 25.Мафтуна Шоимова, 21.Феруза Бобохўжаева, 18.Севара Нормуродова.

“Юз робот”: 1.Людмила Жумаева, 2.Зиёда Исакова, 8.Нилуфар Бахтиёрова (с), 10.Шаҳло Зайнитдинова, 11.Алсу Булатова, 13.Зарина Юсупова, 7.Полина Миханько, 19.Линда Назар, 21.Жасмина Абдуғаниева, 18.Сабрина Собиржонова, 4.Виктория Сирота, 22.Раъно Тўйчиева, 17.Робия Раҳимова, 5.Ангелина Актерякова.

Эртага бўладиган учрашувлар тақвими:


09:00  ”Севинч” – “Пахтакор W”

10:00  ”Юз работ” – “Бахмал”

11:00  ”Аланга С” – “ТАТУ”

12:00  ”Оқ қўрғон” – “Шўртан Lady”

Дам олиш: “Қирқ қиз”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика