Latest news

11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  2 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  5 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  2 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  2 09:14Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро  10 08:47Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди  13 08:20Роналду навбатдаги финалдаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади  49 07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  18 07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   9 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  27 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  3

Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик" News

Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"

Про лиганинг 7-тури доирасида "Машъал"га мағлуб бўлганидан кейин "Дўстлик" жамоаси бош мураббийи Микола Шевченко фикрларини билдирди.


- Мухлислар учун бу ўйин қизиқ бўлди, 6та гол урилди. "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа жуда яхши ҳолатда. Бундай рақибларга қарши ўйнаш доимо ёқимли. Бугун биз мағлуб бўлдик. Ҳали ишлашда давом этишимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўп.

- Мағлубиятни қандай баҳолайсиз? Балки бунда тажриба ўз сўзини айтгандир.

- Нима десам бўлади... "Машъал" ўйин сифати борасида биздан устунроқ жамоа эканлигини тан оламан. Бироқ "Машъал" фонида "Дўстлик" жамоаси ёш болалардек жамоа сифатида таассурот қолдирмади. Айрим вазиятлар бор, ишлашда давом этиб, хатоларни тўғрилаш керак. Ўйлайманки, ҳали ғалабаларимиз олдинда. Жамоамдан миннатдорман, биз футбол ўйнадик. Ҳатто бир киши кам бўлиб қолганимизда ҳам футбол ўйнашда давом этдик. Шу сабабли йигитлардан миннатдорман. Агар улар ҳам тажриба йиғиб олишса, барчаси яхши бўлиб кетади.

- Агарда жамоангиз шундай ўйинни давом эттирса, ғалабани яқин десак бўладими?

- "Дўстлик" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади. Ғалаба учун етишмаётган омиллар бор. Масалан, айрим ҳолатларда тажриба камлик қилмоқда, баъзида эса ҳали ишланмаган жиҳатлар ҳалақит қилмоқда. Бу йўлдан кетсак, ғалабага тезроқ эришамиз дея оламан.

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз?

- Бу борада қўмита бор. Ҳакамлик борасида ҳеч нима демайман. Ҳакамлар ўзларини устида ўзлари ишлашсин. Қўмита эса баҳо берсин. Мен эса ўзим ва жамоамни ўйлайман.

Rating:    

Comments

   
09 may 22:06:29
Jamshid Abdusamadov
Уйинчилар футбол уйнамагандкй куринишди. Пала партишлик куп.
championat.asia
Яндекс.Метрика