Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  34 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

“Металлург-2016”: Зоҳид Абдуллаев - клуб тўпурари News

“Металлург-2016”: Зоҳид Абдуллаев - клуб тўпурари

Бу йил “Металлург” фахрийларидан яна бири – Зоҳид Абдуллаев ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётганлигини исботлади.

У битта мавсумда “Металлург”нинг рақиблар дарвозасига энг кўп гол киритган ўйинчисига айланди. З.Абдуллаев 2016 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 18 та гол киритди ва чемпионат тўпурарлари рўйхатида фақатгина Темирхўжа Абдухолиқовдан ортда қолди холос. Темурхўжа Зоҳидни тўртта тўпга ортда қолдирган бўлса, Абдуллаев ўз навбатида энг яқин таъқибчилари Ш.Норхонов ҳамда С.Мирзаевлардан тўртта тўпга илгарилаб кетди.

Зоҳид Абдуллаевдан ташқари “Металлург” бу мавсум Дилмурод Каримов (8), Муроджон Тошматов (7), Жавоҳир Эсонқулов (4), Аюбхон Нўъмонов (2), Жаҳонгир Абдумўминов (2), Дониёр Одилов (1), Саиджон Абдужабборов (1), Эргаш Исмоилов (1), Исломжон Қобилов (1) ва Жасур Ҳакимов (1) лар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Яна битта гол “Шўртан” жамоаси ҳимоячиси Ҳасан Эргашев томонидан ўз дарвозасига киритилган – автогол.

Яна Зоҳид Абдуллаев натижаларига қайтадиган бўлсак, унинг олий лига баҳсларида киритган жами голлари сони 67 тага етди. Шулардан 63 голини у “Металлург” жамоаси таркибида рақиблари дарвозасига урган. Тўрт марта эса “Насаф” жамоасида муваффақиятга эришган. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам 9 та гол урган Зоҳид Абдуллаев (4 та “Металлург”, 5 та “Насаф” сафида) нинг жами голлари сони 76 тани ташкил этади. Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлиши учун Зоҳид рақиблар дарвозасини яна 24 марта ишғол этиши лозим.



2016 йилги мавсум учрашувларида ҳакамлар “Металлург” жамоаси ярим ҳимоячиси Дилмурод Каримовни 7 марта огоҳлантирди. Сариқ карточкалар боис Дилмурод битта учрашувни ўтказб юборишга мажбур бўлди. Бу йилги чемпионатда “Металлург”нинг яна 13 ўйинчиси ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан жазоланишди: Ж.Эсонқулов – 6, З.Абдуллаев – 6, Д.Одилов – 5, Д.Каримқулов – 5, И.Қобилов – 4, С.Султонов – 3, Ҳ.Ҳошимов – 3, С.Абдужабборов – 3, Ж.Абдумўминов – 3, М.Сулаймонов – 2, М.Тошматов – 2, А.Нўъмонов – 2, Ш.Жалилов – 1.

Дониёр Одилов сариқ карточкаларининг иккитасини битта ўйинда олганлиги боис у қизил карточкага айланганди. Шунингдек, Жаҳонгир Абдумўминов бир марта майдондан четлатилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика