Latest news

17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  14 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  6 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  1 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  4 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  4 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз News

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз

Европа чемпионати тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

1972 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида 32 терма жамоа саккизтадан тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда беллашди. Гуруҳ ғолиблари чорак финалда тўқнаш келишди. Якунда 4 ғолиб мамлакат финал босқичига йўўланмани қўлга киритди. Авваллари мезбон мамлакат фақатгина финал босқичи иштирокчилари орасидан танлаб олинган. Шу тариқа, якуний босқичда мезбон Бельгиядан ташқари СССР, ГФР (Ғарбий Германия) ва Венгрия қатнашди.


Ғарб мамлакатига ташриф буюрган СССР футболчиси Анатолий Байдачний ўзини бошқа дунёга тушиб қолгандек ҳис қилганини айтган: 

"Жамоамиз истиқомат қилган меҳмонхона ҳамон кўз ўнгимдан кетмаган. У ерда турли балиқлар сузиб юрадиган махсус ҳовуз бор эди ва ҳар ким тановвул қилиш учун хоҳлаган балиғини танлаши мумкин эди. Балиқни ресторанда дарҳол пишириб беришарди. Шунингдек, илк марта йогуртни татиб кўрганмиз, уни мисли кўрилмаган завқ билан истеъмол қилганимиз. Умуман олганда, бу бошқа дунё эди — хилма-хил дўконлардан чиройли буюмлар, кўплаб маҳсулотлар, ҳамма сотиб олишни хоҳлайдиган Битлз гуруҳи пластинкаларини топиш мумкин эди..."

Ярим финалда Венгрия СССРга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. ГФР эса мезбон Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учинчи ўринни Венгрияни 2:1 ҳисобида енгган Бельгия қўлга киритди. Финалда ГФР 43 минг томошабин кўз ўнгида СССР дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Қизиғи, жамоалар финалдан 23 кун илгари Мюнхендаги "Олимпия" стадионининг очилишида ўртоқлик учрашувида куч синашганди. 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган немисларнинг барча голига Герд Мюллер муаллифлик қилганди.

Европа чемпионати-1972. Финал

ГФР – СССР – 3:0 (1:0)

18 июнь, 1972 йил. Брюссель. Стадион "Эйзель". 43 437 томошабин.

Ҳакамлар: Ф.Маршалл, Й.Йегель, Э.Линемайр (барчаси – Австрия).

ГФР: Майер, Хёттгес, Брайтнер, Беккенбауэр (сардор), Шварценбек, Виммер, Хейнккес, Хёнесс, Мюллер, Нетцер Кремерс.

СССР: Рудаков, Дзодзуашвили, Хурцилава (сардор), Капличний, Истомин, Коньков (Долматов, 46), Трошкин, Колотов, Байдачный, Банишевский (Козинкевич, 63), Онишенко.

Голлар: 1:0 Мюллер (27), 2:0 Виммер (51), 3:0 Мюллер (58).

Огоҳлантиришлар: Хурцилава, Капличний.


Шу тариқа, Германия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионати финал босқичида иштирок этиб, чемпионга айланди, икки йилдан кейин эса жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Франц Беккенбауэр ва Герд Мюллер етакчилигидаги бу таркиб, ҳеч шубҳасиз, немис футболи тарихидаги энг яхшиларидан бири саналади.

"Жамоада барча меҳнаткаш ҳисобланарди. Бизда бирдамлик бор эди, бир-биримизни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам яхши тушунардик", — дейди Герд Мюллер.

Банкирликка ўқиган ва қисқа муддат журналист сифатида ишлаган ГФР бош мураббийи Хельмут Шён бир вақтлар футбол мураббийи бўлишдан бошқа исталган касбда ишлашни хоҳлаганини айтган. Урушдан кейин эса тақдир уни футбол мураббийлиги сари ундади.

Бироқ Европа мамлакатларида нашр этиладиган газеталарнинг душанба кунги сонида ГФРнинг қитъа чемпионлиги сарлавҳадан ўрин олмади. Омма эътибори ўша пайтда Франциянинг Суассон шаҳрида рўй берган поезд ҳалокати ҳамда Лондондан Брюсселга учаётган British Airways самолётининг қулашига қаратилганди — ҳар икки фалокатда юзга яқин киши ҳалок бўлганди.

Финал босқичида 4 та гол урган ГФР ҳужумчиси Герд Мюллер яққол тўпурарга айланди. Мюллер 1972 йил давомида клуб ва терма жамоа миқёсида жами 85 та гол уриб, рекорд ўрнатди, бу рекорд 2012 йил рақиблари дарвозасига 91 та тўп киритган Лионель Месси томонидан янгиланди.

Рамзий терма жамоа: Е.Рудаков (СССР), Р.Дзодзуашвили (СССР), М.Хурцилава (СССР), Ф.Беккенбауэр (ГФР), П.Брайтнер (ГФР), Й.Хейнккес (ГФР), Х.Виммер (ГФР), Г.Нетцер (ГФР), Р.Ламбер (Бельгия), У.Хёнесс (ГФР), Г.Мюллер (ГФР).

Йил сўнгида "Олтин тўп" соврини учун курашда ГФР футболчилари — Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер ва Гюнтер Нетцер дастлабки уч ўринни эгаллади.

Турнирнинг эсда қоларли воқелари

1. Албания посбонининг кунг-фу услубидаги ҳаракати

Албаниялик дарвозабон Муҳиддин саралаш гуруҳ босқичи доирасидаги ГФРга қарши ўйинда ҳаводан келаётган тўпга чиқиш билан бир қаторда рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилиб, унга шикаст етказади.

2. Болгария афсонасининг ўлими

1971 йил 30 июнь куни ЕВРО-72 саралаш босқичи баҳслари ўтказилаётган пайтда Георгий Аспарухов (болгар футболи фахри ва асрнинг энг яхши болгар футболчиси) "Левски" жамоасидаги ҳамкасби Николай Котков билан бирга ёқилғи танкери билан тўқнашув натижасида автоҳалокатга учраб, ёниб кетган.

3. Немисларнинг эмланиши

Тиранадаги ўйиндан бироз муддат илгари Албания ҳукумати Германия делегациясини вабога қарши эмланмаса, мамлакатга киритмасликларини маълум қилди. Ҳукумат қарорида қатъий турди, меҳмонлар бунга итоат қилишга мажбур бўлишди — эмлашлар парвоздан бир неча соат олдин амалга оширилди.

4. Лаънатланган польшалик дарвозабонлар

1971 йилнинг сентябрида Польша терма жамоа саралаш доирасида Туркияни мағлуб этди. Гурский "Тўп билан ярим аср" китобида хотирлашича, мураббий ГФРга қарши навбатдаги ўйинда туркларни мағлуб этган таркибни майдонга тушириш ниятида эди, йиғинга чақирилган биринчи ва иккинчи рақамли дарвозабонлар жароҳатини даволашга йўл олди. "Питр Чаяда қўрқув ҳиссиёти мавжуд эди, бу ажабланарли эмас - рақиб билан кетма-кет иккита тўқнашувда у бошидан жароҳат олган, шифокорлар унга дам олишни тавсия қилишганди. Ян Гомоланинг умуртқа поғонаси шикастланган эди ва у базани гипсли корсетда тарк этди. Гротинскийни эса жамоада ортиқ кўришни хоҳламадим, шу боис ёшлар жамоасида ишлаган пайтим ёдимда қолган Ян Томашевскини танладим". 

Шу тариқа, саралашнинг навбатдаги ўйинида Польша терма жамоасининг тўртинчи дарвозабони майдонга туширилди.

5. Кипрлик ҳакамнинг аҳмоқлиги

Евро-1972 саралаш босқичи доирасида Болгария — Норвегия учрашуви (1:1) танаффусига бир дақиқа қолганда болгариялик Христо Бонев жарима зарбасидан рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди, бироқ кипрлик ҳакам Кириакидис голни ҳисобламай, дарвозабоннинг эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиши лозимлигини билдиради. Албатта, болгарлар бундан таажжубга тушади: "Нима бўлди, жаноб ҳакам?" Аммо кипрлик ҳакам қарорини ўзгартирмайди. Ўйиндан кейин у журналистларга жарима зарбаси эмас, балки эркин зарба белгилаганини, фақатгина қўлини юқорига кўтаришни унутиб қўйганини айтади.

6. Чехославакия терма жамоасининг ҳийласи

ЕВРО-72 саралаш босқичи Чехословакия ва Финляндия ўйини билан очилди. Финлар Прагага битта мақсад билан келишди: ўта йирик ҳисобдаги мағлубият билан ортга қайтмаслик. Жамоа бош мураббийи Олави Лааксонен шундай деди: "Жаҳон чемпионати иштирокчисига ютқазиб қўймаслик учун қандай ҳаракат қилишимиз лозимлигини тасаввур қила олмайман. Аммо биз Хельсинкидаги жавоб ўйинига имкон қадар кўпроқ томошабин келиши учун курашамиз".

Тасаввур қилинг-а, Лааксонен Чехословакия терма жамоасининг ўз шогирдлари қаршисида саф тортганида, жаҳон чемпионатида иштирок этмаган бирорта футболчини кўрмади ва бундан ҳайратда қолди. Мундиалда иштирочиларидан бирортаси, ҳатто Мексикага захира ўйинчиси сифатида борганларнинг ҳам бирортаси йўқ эди! Европада озми-кўпми таниқли футболчилардан фақат ҳимоячи Йозеф Бомба майдонга тушди.

Шу ерда мутлақо мантиқий савол туғилади: "Асосий таркиб қаерга кетди?" Гап шундаки, Чехословакия футбол иттифоқи Мексикадаги жаҳон чемпионатида гуруҳда сўнгги ўринни эгаллагани учун мураббийлар ва футболчиларни жазолашга қарор қилди. 

Делегация мундиал ўйинларига тайёргарлик кўриш ўрнига, бренд либослар ишлаб чиқарувчи "Adidas" ёки "Puma"дан қайси бири билан ҳамкорлик қилишни муҳокама қилганликда айбланган.

7. Биринчи дивизион футболчисининг муваффақияти

СССР терма жамоасига, одатда, Олий лига футболчилари чақириларди. Бироқ 1970 йилнинг 28 октябрида Биринчи лигада иштирок этадиган "Рубин" футболчиси Виктор Колотов Югославияга қарши ўртоқлик учрашувида дебютини амалга оширди. У асосий таркибда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Уч ҳафтадан сўнг у Евро-1972 саралаши доирасида Кипрга парвоз қилиб, 16 дақиқа ичида гол+пасни ўз ҳисобига ёздириб қўяди.

1971 йил ярим ҳимоячи яна бир бор Кипрни хафа қилди, Ҳиндистон билан ўртоқлик ўйинида хет-трик қайд этди ва гуруҳдаги асосий рақиб - испанларга қарши ўйинда ҳисобни очди. СССР гуруҳдан чиққач, Югославия терма жамоаси билан чорак финалда Виктор Колотов ғалаба голини уради ва мамлакатни еврокубокнинг финал босқичига олиб чиқади.

Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика