Latest news

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  0 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

"Машъал"нинг собиқ футболчилари клубга омад тилашди News

"Машъал"нинг собиқ футболчилари клубга омад тилашди

Про-лига баҳслари 2-давра олдидан, "Машъал" клубининг собиқ футболчилари клубга омад тилашди.

Жамоадан кетган футболчилар клубга ҳамон содиқ эканликларини яшириб ўтиришмади.

"А Про-лигада баҳслар жуда кескин ўтмоқда, собиқ жамоам "Машаъл"га иккинчи давра олдидан омад тилайман. Ўйламанки бу сафар улар Суперлигага чиқишади. Ҳар бир баҳсда мен уларга омад тилайман ва қўллаб қувватлайман. Омад ёр бўлсин!", - дейди "Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов.



"Про-лигани кузатиб бораман албатда, ҳозирда "А" гуруҳида кураш муросасиз кечаётганидан хабарим бор. Собиқ жамоам "Машъал"да Суперлигага чиқиш учун яхши имконият бор ва улар бу сафар энди имкониятдан фойдаланишади деган умиддаман. "Машъал" ўзбек футболига керак, уларни тезроқ Суперлигага чиқишини хоҳлайман. Ҳамиша омад ёр бўлсин", - дейди "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов.

"А Про-лигада баҳслар чакки эмас, ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларда кузатиб бораман. Шов-шувли учрашувлар ҳам бўлмоқда. Мен "Машъал"га ишонаман улар шу йили Суперлигага қайтади. Бу борада Муборак клубида муаммо йўқ, ҳаммаси аъло даражада йўлга қўйилган. Фақат жамоа бунга астойдил ҳаракат қилиши керак холос", - дейди "Қизилқум" ҳужумчиси Воҳид Шодиев.

"Бу мавсум "Машъал" яна Суперлигага чиқишга жуда яқин келмоқда. Ўйлайманки бу йил "газчилар" бу ишни уддалашади. Собиқ жамоамнинг ҳар бир учрашувининг натижасини кузатиб бораман. Бу йил ҳам жамоа ўтган йилгисидан асло қолишмайдиган даражада ҳаракат қилмоқда. Бу эса клубда ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилганидан далолатдир. Омад тилаб қоламан ва улар буни қодирлар", - дейди "Андижон" аъзоси Абдуллоҳ Олимов.

"Биласизми мен "Машъал"га келганимда 22 ёшда эдим ва ўша вақтда жамоанинг асосий таркибида ҳужумда ўйнаш оғир эди. Чунки рақобат кучли эди. Кейинчалик жамоанинг асосий ҳужумчисига айландим, "Машъал" Суперлигага чиқса жамоанинг бирданига, ўринбосарлар ва Про-лигада қатнашадиган икки жамоаси яна тузилади. Мен аслида "Машъал"нинг 1-лигадаги "Машъал-2" жамоаси таркибида шаклландим. Ёшлар учун "Машъал" бемалол трамплен вазифасини бажариб беради", - дейди "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев. 



"Бу мавсум "Машъал"нинг кучлилар сафига қўшилишига шахсан ўзим умид қилаяпман. Про-лигада "газчилар" пешқадамлардан бири бўлиб келишмоқда. Энг ҳайратланарлиси "Машъал" бу мавсумда қўйи лиганинг энг ёш жамоаси бўлиб турипти. Шундай таркиб билан ҳам муборакликлар пешқадамлар, улар бу сафар ҳам жуда яқин келишди. Шу боис жамоага омад тилайман ва ишонаманки улар Суперлигага йўл олишади. "Машъал" мен учун энг қадрли жамоа, ҳар доим жамоанинг баҳсларини кузатиб бораман", - дейди "Динамо" ярим ҳимоячиси Бобур Қосимов.

"Мен нимага эришган бўлсам барчасига "Машъал" туфайли эришдим, Муборакда футбол учун барчаси аъло даражада аммо клубнинг қўйи лигага туширилиши эса бу хато бўлди. Бу мавсум ҳам "Машъал" яхши имкониятга эга бўлиб турибди, улар фақат яна бироз курашишлари керак. Йигитларга бўшашманг сиз уддалайсиз деб омад тилаб қоламан", - дейди Санжар Қувватов.



"Аввало "Машъал"га тезроқ ўз жойига қайтсин дейман, чунки "Машъал"нинг жойи Суперлигада. Муборак халқи ҳам футболни жуда севади. Муборакда футбол бўладиган кунни ҳақиқий байрамдек қабул қилишади. Ёшарган жамоага омад тилайман, улар ҳар нарсага қодир эканини исботлаб бўлди. Шахсан мен "Машъал"нинг Суперлигага чиқишига ишонаман", - дейди "Навбаҳор" ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров.


Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика