Latest news

10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  1 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  4 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  7 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1

Марат Бикмаев: Энди бор эътиборимизни “Насаф” билан тўқнашувга қаратамиз News

Марат Бикмаев: Энди бор эътиборимизни “Насаф” билан тўқнашувга қаратамиз

Кеча “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”га қарши баҳс юритди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

“Темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Марат Бикмаев ўзининг ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди. 

- “Бунёдкор” асосан ҳимояга таянган ҳолда ўйин намойиш этди. Биз эса кўпроқ олдинга боришга интилдик. Бундай зич ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Лекин ўйин охирига яқинлашган вазиятда бир марта бўлса ҳам рақиб ҳимоясини ёриб ўтишни уддаладик ва ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. 

Охирги учрашувларда бироз муваффақиятсизликка учраётган эдик. Ундай ўйинлар натижасини тезроқ унутиш ва олдиндаги баҳсларга тайёргарлик кўриш лозим. Мана ҳозир “Бунёдкор” билан ўйинни унутган ҳолда олдиндаги “Насаф” билан тўқнашувга бор эътиборимизни қаратамиз. “Насаф” билан ҳам бизни жуда қийин ўйин кутиб тургани бор гап. Лекин биз ушбу матчга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қилишга уринамиз. 

Менга баъзан илк дақиқалардан, баъзида эса захирадан ўйинга қўшилиш имконини беришяпти. Бу борада мураббийларимиз қарорини хурмат қиламан. Мен учун энг муҳими – захирадан майдонга тушсам ҳам, гол киритиб, жамоам муваффақиятига хисса қўшишдир, - дейди тажрибали футболчи.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика