Latest news

10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  0 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  1 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  9 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  6 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  4 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  18 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  10 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди? News

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди?

"Сурхон"да раҳбарият ўзгариши ортидан мураббийлар штаби ҳам янгиланди.

Жамоани эндиликда Сергей Токов бошқаради.  Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида "Трактор", "Навбаҳор", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" жамоаларида тўп тепган. Бутсаларини михга илгач "Пахтакор" академиясида мураббийлик қилган, 2006 йиллар терма жамоасида Сервер Жепаровга ёрдамчи бўлган. Суперлигада "Сурхон"ни бошқарадиган Сергей Токов машғулотлар, таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдирди. 

"Янги жамоа, янги футболчилар билан тайёргарликни бошлаб юбордик. Асосий урғу ёш футболчиларга қаратилади. Уларга ўйнаш имкониятини беришга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир машғулотларга киришганмиз. Футболчиларни кўряпмиз. Ҳали ишларимиз кўп. Асосий мақсадимиз яхши ва сифатли футбол кўрсатиш. Бунинг ортидан натижа келади. Ҳозир катта мақсадлар ҳақида гапиришга эрта. Биринчи навбатда сифатли футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Бизнинг ўйинимиздан мухлислар қониқиш ҳосил қилишлари керак",- дейди Сергей Токов. 



"Клубга таклиф қилишди, рози бўлдим. Кўпчилик ёшлар билан ишлаганимни, терма жамоадаги фаолиятимни яхши билади. Бир нечта номзодлар орасида менда тўхталишди. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Бу йил қаерда ўйнаймиз? Менга қолса, Термизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни истардим. Чунки мухлислар майдондаги 12 футболчи. Футболчиларга ҳам ўз суюклилари кўз ўнгида ўйнаш осонроқ. Лекин бу бизга боғлиқ эмас. Стадион қанчалик учрашувларни қабул қилишга тайёр, шунга ҳам қараш зарур. Раҳбарият билан гаплашиб Термизда ўйнаш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчимиз. 

Тайёргарлик режасига келсак, бугун Тошкентда шуғулланмоқдамиз. Бошқа режалар ҳақида бирор нарса, дея олмайман. Машғулотларни шу яқин атрофда олиб борамиз",- дейди мураббий.

 


"Таркибга келсак, ёшларга эътибор ҳамиша муҳим. Иккинчидан ўтган йили таркибда ўйнаган айрим тажрибаси бор футболчилар бор. Албатта қайсидир позицияларга тажрибали ижрочиларни олишимиз мумкин. Балки легионер бўлар. Бир нарсани айтишим керак, ҳозирда кўп Суперлигадаги кўп жамоаларда тўп тепаётган легионерларнинг даражаси ўзимизнинг йигитларникидан устун эмас

Мураббийлар штабида кимлар кўмаклашишини ҳали очиқ айта олмайман. Ҳали шартнома имзоланмаган. Бир неча кундан сўнг аниқ бўлади",- дейди Сергей Токов.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика