Latest news

13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  3 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3

Мадриднинг кичик дербиси бўлган "Хетафе" - "Райо Вальекано" учрашуви ҳақида News

Мадриднинг кичик дербиси бўлган "Хетафе" - "Райо Вальекано" учрашуви ҳақида

Мадриднинг ўз "бўрилари" бор. Уларнинг биринчи рақамлиси "Реал" бўлса, иккинчиси "Атлетико". "Хетафе" ва "Райо Вальекано" ўртамиёна жамоалар ҳисобланадилар.

Мадридга қилган сафаримизнинг учинчи кунида айнан шу икки жамоа ўзаро тўқнаш келдилар. "Хетафе" мезбонлик қилган, ихчамгина, 18 000 нафар томошабинга мўлжалланган "Колизеум Альфонсо Перес" стадионида Мадриднинг кичик дербиси бўлиб ўтди.


Стадионнинг умумий кўриниши.

"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйиндан кейин ёзилган мақоладан сўнг айримлар, "жуда мақтаб юборибсиз, пастки ўринларда турадиган жамоаларнинг ўйинларидаги ташкилотчилик бизники билан бир хилда", деб айтишди. Ростдан ҳам шундайми? Бу ўзим учун ҳам қизиқ бўлди. Стадионга 5 нафар киши йўл олдик.


"Реал"да қандай учрашув куни қандай савдо шаҳобчалари қурилса, "Хетафе"да ҳам шундай.

Мадридда турли табақа вакиллари истиқомат қиладилар. Марказдагилар анча ўзларига тўқ. Уларнинг жуда кўпчилиги "Реал"га мухлислиқ қиладилар. "Реал" қиммат бренд, шундай экан, унинг мухлислари ҳам ўзларига анча тўқлар. Оддийроқ оила вкили "Реал"га мухлислик қилиши мумкин, лекин унга ўйинларни бевосита стадиондан кўриш армон бўлиб қолаверади. Бундай табақа вакиллари иккига бўлинган. Бири "Хетафе"га ишқибозлик қилса, иккинчиси "Райо Вальекано"га. "Хетафе" жойлашган ҳудуд Мадрид марказидан 13 км масофани ташкил этади. Шаҳардаги тирбандликлар натижасида машинада сиз у ерга 1 соатдан ортиқ вақтда етиб борасиз. Метрода эса 40 дақиқа кифоя, аммо камида икки маротаба бир станциядан иккинчисига ўтасиз. Марказда яшасангиз ёки четроқда, учта.


Чипта нархлари Европа учун ҳамёнбоп. Аммо улар учун 100 еврони топиш бугунги кунда осон бўлмаяпти. Имкон қадар тежашга интилишади.


Бу эса "Райо Вальекано"нинг автобуси.

Мадрид марказида асосан кичик уловларга кўзингиз тушади. Икки кишидан ортиқ одам сиғмайдиган машиналар, бу ерда ота - она атамасини, шунчаки эр-хотинга алмаштиради. Эр - хотин деганда фарзанди йўқларни назарда тутдим. Шунинг учун ҳам икки ўриндиқли машиналар улар учун кифоя. Мадрид четида жойлашган кварталларда эса бунинг аксини кўрасиз, кўп фарзандли оилалар кўп. Бизда баъзида битта "Дамас" ҳам оиламиз учун камлик қилади. Масалан, менинг оиламда шундай. 12 нафармиз. Кўп фарзандли оила учун "Реал" ва "Атлетико" жуда қимматлик қилади. Бу ерда футбол оилавий байрам, ота бориб, бола қолиб кетса, у қаттиқ ҳафа бўлади. "Реал"нинг ўйини 2 фарзанди бор оилага камида 600-700 еврога тушади. "Хетафе" эса чўнтакбоп, энг яхши секторига билет 40 евро, сал чеккароғида 30. Фақатгина "Реал" ва "Барселона" келса чипталарнинг нархи 60 еврога кўтарилади. Жамоа ишқибозлари билан суҳбатлашар эканмиз, 60 евро ҳам уларга қимматлик қилишини айтиб ўтишди.

- Футболда биз дам оламиз. Бу биз учун оилавий байрам. Муҳими, ҳордиқ чиқариш. Мана бугун дерби. Мухлислар ҳурсанд, биринчи бўлимда устунликни "Райо"га топшириб қўйдик. Кўриб турибсиз, стадионимиз унчалик тўлмайди. Ўртача 5-6 минг нафар мухлис киради. Лекин "Реал" ва "Барселона", яна "Атлетико" келса тўлиб кетади. Чипталар ҳам ошади. Энг арзони 60 евродан бўлади. Лекин бу бизнинг чўнтагимизга тўғри келмайди. Шунинг учун аксар чипталарни меҳмонларнинг ишқибозлари олишади.


Кўриб турганингиздек, стадионда мухлис кўп бўлмаса-да, ранг ва рекламалар унга ўзгача жозиба беради. Ундан ташқари, чипталар ҳар хил секторларга сотилади. Биздаги стадионлар бир чеккадан тўлдириб келишади.

Ҳақиқатдан ҳам "Хетафе" учрашига чиптани қийинчиликсиз олдик. Навбат ҳам йўқ. Шу куни ўйинга 5080 нафар мухлис тушди. Стадион ўзимиздаги "Жар"га ўхшайди. Лекин футбол ҳавоси бор эди. Мухлис тўлмаган бўлса-да, стадион атрофидаги саноғи йўқ рекламалар аренага жозиба берарди. Биронта бўш жой йўқ-ки, реклама бўлмаса. Ҳатто прожекторларнинг устунларигача илиб ташланган. Қизиғи, асосий ҳомийлардан бири "Joma". "Хетафе"га тааллуқли барча шу бренд билан кийинган. Стадиондаги мухлислардан тортиб, академия вакилларигача. Клуб ва стадион ходимлари ҳам. Шундан ҳам билса бўлади, "Joma" бошқа брендларга нисбатан бу каби клуб мухлислари учун анча ҳамёнбоп.


Кўп нафар фарзандга эга оилалардан бири

Стадионга кирар экансиз, икки жамоа мухлислари қўшиғини тинглайсиз. Биздаги стадионларда ҳозирча фақат барабан ва сурнай товуши бор. Ҳали мухлисларимиз ўз мадҳиялари ва бир неча қўшиқларига эга эмаслар. Биринчи бўлимни марказда ўтириб томоша қилганлигимиз учун азарт бўлмагандек бўлди. Шундоққина ёнгинамиздаги, бурчакда жойлашган секторда жамоанинг ашаддий ишқибозлари мухлислик қилаётган эдилар. Иккинчи бўлимда уларнинг олдига боришга қарор қилдик.



Ҳа, айтгандай. Танаффус бошланиши билан мухлислар ўзларини стадион ва сектор атрофидаги кафечаларга урдилар. Бир йўла кечки тановул стадионда бўлар экан. Маркетинг борасида "Реал" ва "Хетафе" ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмадим. Иккиси ҳам мухлисларни биринчи ўринга қўядилар. Фарқи шунда-ки, "Реал" катта бренд бўлганлиги учун 5-6та ҳомийдан топадиган пулини, "Хетафе" камида 20-30та ҳомийдан топиши керак бўлади. Аммо бунча ҳомийнинг ўзи йўқ. Ундан ташқари, стадионда жой ҳам қолмаган. Масалан, табло оддийгина. Ҳисоб ва вақтни кўрсатиб турса бўлгани, атрофи рекламалар билан тўлиб тошган.


Ўйин пайтида кичик мониторда 2та бренднинг рекламаси вақти вақти билан кўрсатиб турилди.


ТВдан худди тикка тургандек кўринадиган реклама, аслида оддийгина ерга ёзилиб қўйилган бўлади.

Стадион ичига кирсангиз, "Хетафе" ҳақиқатдан ҳам чўнтакбоп жамоа эканлигига амин бўласиз. 70 ёшга яқинлашган қария, фарзанди, келини ҳамда бўлса икки, бўлмаса бир набираси билан футбол томоша қилади. Баъзилар уч нафар фарзанди билан келган. "Реал"да узоғи уч кишилик оилаларни кўрган эдим. Бу ерда улар анча кўп эди.


"Хетафе"нинг ўзбекистонлик мухлиси.

Ўйинга келсам, бир нарсани айтиб ўтай. Балки бу кулгули кўринар, аммо факт. Бизнинг футболчиларни ҳаётда кўрсангиз бўй-басти кичик, аммо ТВда катта кўринишади. "Хетафе"нинг ўйинчилари Испания чемпионатида ТВда кичик кўриниши мумкин, аммо майдонда улар анча баққуват ва бўйдор. Ҳимоячиларининг бари бир текисда, худди махсус саралаб олингандек. Шуни англадимки, бу ерга ҳеч йўғи оддий клубларга легионер бўлиб келиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилиш керак. Майдоннинг ёнгинасида футбол томоша қилганлигим учун, у ердаги якка курашлар, "корпус" қўйганда оёқда тик туриш, ҳақиқий "қарс" этиб урилишлардан кейин ҳам футбол ўйнашда давом этишларида Евро футбол талабларига кўпчилик нега жавоб бера олмаслигига жавоб топдим. Олий лигамизда сал туртилишга йиқилиб тушиб ҳакамдан нажот кутадиган футболчиларга "Ла Лига" яқин 15 йилда ҳам қарамаса керак. Агар бугундан болалар футболига жиддий эътибор қаратмасак, шундай кетаверамиз. Сабаби, тизимга айнан болалар футболидан пойдевор қўйилиши керак.


Бу эса мухлислари

Учрашувда ҳисоб 1:1 кўринишда якунига етди. "Реал" ва "Барселона" учрашувидан кейин фикрларни кузатдим, ижтимоий тармоқларда жанжал. "Хетафе" гол урди ҳамма хурсанд, "Райо" эса тенглаштирди, шунчаки "эҳ" деб қўйишди. Ўйин тугади, ҳеч ким бир бировини сўкмади. Энг қизиғи, 90 дақиқа давомида бирон киши ҳакам томон номақбул гапларни гапирмади. Учрашув якунига етганидан кейин эса оиласи билан келганлар ўзаро, дўстлар эса бирга ўйинни таҳлил қилиб кетдилар. Яхши томони, Европада қайд этилган натижа, у қандай бўлмасин ўша куннинг ўзидаёқ тарихга айланар экан. Асаблар бузилмайди. Футболни деб бир-бировини дилини хира қилиш йўқ. Бизнинг футболга етишмаётган нарса бўлса керак.

ВИДЕО


Мадрид сафари якунига етгач, Италияга, Римга учдик. Икки кун 2000 йиллик тарихга эга мамлакатда, маҳаллий мухлислар билан иккита учрашувни кўрдик, "Барселона" - "Рома" ва "Ювентус" - "Манчестер Сити". Бу ҳақида эртага...

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика