Latest news

23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  442 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 News

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа миллий чемпионатиларидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

Франция чемпионати, 9-тур. Турнир жадвали

Монако – Ренн 1:1 (0:1, 1:0)

«Луи II»

Голлар
: 0:1 – 41 Дукуре, 1:1 – 51 Уоллес.

Монако – Субашич, Фабиньо, Уоллес, Раджи, Коэнтрау, Тулалан, Траоре (Моутинью, 71), Дирар, Бернарду Силва (Каррильо, 46), Лемар, Эль-Шаарави (Бошилья, 67).

Ренн – Диалло, Морейра, Дианье, Арман, Мбенге, Педро Энрике (Хабибу, 84), Андре, Педру Мендеш (Данзе, 90), Бааль, Дукуре, Нтеп (Гросицки, 70).

Огоҳлантиришлар: Педро Энрике (8), Раджи (43), Фабиньо (64), Гросицки (77), Уоллес (90).

Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Монако" - "Ренн" учрашувида кутилмаганда мезбонлар яна очко йўқотишди. "Монако"нинг бу мавсумдаги ишлари юришмаяпти. Ўтган турда ҳам "Генгам" билан дуранг қайд этган "Монако" вакиллари бу сафар ўз майдонларида "Ренн" қаршилигини енга олишмади. "Монако" 9 ўйинда 3 марта ғалаба қозониб, 4 бора дуранг ўйнаган ва 2 маротаба мағлубиятга учраган. Турнир жадвалида эса "Монако" 10-ўринда бормоқда.


4-ўрин.

Италия чемпионати, 7-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 0:4 (0:1, 0:3)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 13 Аллан, 0:2 – 48 Инсинье, 0:3 – 67 Инсинье, 0:4 – 77, автогол Эли.

Милан
– Лопес, Сапата, Антонелли, Де Шильо, Эли, Куцка (Поли, 84), Монтоливо, Бонавентура, Бертолаччи (Черчи, 57), Бакка, Луис Адриано.

Наполи
– Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Гамшик (Лопес Сильва, 74), Жоржиньо, Кальехон, Аллан, Инсинье (Мертенс, 73), Игуаин (Габбьядини, 81).

Огоҳлантиришлар
: Аллан (14), Бонавентура (32), Кальехон (61), Антонелли (64), Эли (66), Жоржиньо (80).

Италияда "Наполи"нинг сафарда "Милан" устидан қозонган ғалабаси катта сенсация дея эътироф этилмаслиги мумкин. Лекин кечаги ўйиндаги ҳисоб ҳаммасидан ҳам ошиб тушди. Ҳозирги кунда "Наполи" Италияда "Ювентус"ни ҳам, "Интер" ва "Милан"ни ҳам мағлуб этадиган даражада. Ўтган сафар неаполликлар айнан "Ювентус"ни доғда қолдиришганди. Кечаги баҳсда эса сўнгги йилларгидан кўра нисбатан кучлироқ кўринган "Милан"ни меҳмонда йирик ҳисобда мағлубиятга учратиши эса чинакамига сенсация дейишга арзирли бўлди. "Наполи"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси Италия матбуотида ҳам анчагина шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди.


3-ўрин.

Бундеслига, 8-тур. Турнир жадвали

Шальке-04 – Кельн 0:3 (0:1, 0:2)

«Фелтинс-Арена»

Голлар
: 0:1 – 45 Модест, 0:2 – 79 Герхардт, 0:3 – 84 Цоллер.

Шальке-04
– Фэрманн, Аого, Матип, Кайсара, Сане (Хеведес, 87), Гайс, Горетцка (Шупо-Мотинг, 66), Нойштедтер (Хейбьерг, 78), Майер, Ди Санто, Хунтелар.

Кельн
– Хорн, Соренсен, Хектор, Ольковски, Хайнц, Риссе (Цоллер, 83), Леманн, Герхардт, Битенкур (Фогт, 58), Осако (Марох, 70), Модест.

Огоҳлантиришлар
: Битенкур (50), Риссе (69), Гайс (79), Майер (90).

Бундеслигада шов-шувга сабабчи бўлган ўйин "Шальке" ҳамда "Кёльн" ўртасида кечди. Гельзеркирхенликлар кутилмаганда ўз майдонларида бўлиб ўтган учрашувда "Кёльн"га йирик ҳисобда имкониятни бой беришди. Ушбу мағлубиятдан кейин "Шальке" турнир жадвалида 3-поғонада қолган бўлса, "Кёльн" 5-ўринга юқорилади. "Кёльн"нинг бу йилги мавсумда мақсад ва вазифалари жиддий кўринади.


2-ўрин.

АПЛ, 8-тур. Турнир жадвали

Челси – Саутгемптон 1:3

«Стэмфорд Бридж»

Голлар
: 1:0 – 10 Виллиан, 1:1 – 43 Дэвис, 1:2 – 60 Мане, 1:3 – 72 Пелле.

Челси
– Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Рамирес (Матич, 46; Реми, 73), Фабрегас, Оскар, Виллиан (Педро, 64), Азар, Фалькао.

Саутгемптон
– Стекеленбург, Фонте, Бертран, Соареш, ван Дейк, Дэвис, Ваньяма, Тадич (Родригес, 78), Ромеу (Уорд-Проуз, 46), Мане, Пелле.

Огоҳлантиришлар
: Ромеу (9), Бертран (26), Мане (34), Рамирес (43), Фалькао (57), Уорд-Проуз (77), Пелле (86).


Англиядан "хит-парад"имизга киришга биринчи "заявка"ни фақат "Челси" бермоқда. Бу сафар ҳам Жозе Моуриньо шогирдлари ўз мухлисларини ранжитиб қўйишди. "Стэмфорд Бриж"да меҳмон бўлган "Саутгемптон" Бегович дарвозасига жами уч маротаба йўл топа олди. Бу голлар эса "Челси"ни навбатдаги мағлубиятига етарли бўлди. Доимгидек Англиядан "Челси" "хит-парад"имиз бош қаҳрамони бўлди. Кейинги турда ҳам "Челси" яна гул кесадиган бўлса, бошқа уларни "хит-парад"имизга киритмаймиз. Аксинча, буёғига "Челси"нинг ғалабаси сенсация даражасида қабул қилиниши мумкин.


1-ўрин.

Испания чемпионати, 7-тур. Турнир жадвали

Севилья – Барселона 2:1

«Рамон Санчес Писхуан»

Голлар
: 1:0 – 52 Крон-Дели, 2:0 – 58 Иборра, 2:1 – 74, пенальти Неймар.

Севилья – Рико, Андреолли, Тремулинас (Мариано, 89), Коке, Колодзейчак, Криховяк, Нзонзи, Иборра (Рейес, 70), Крон-Дели, Витоло, Гамейро (Льоренте, 72).

Барселона –Браво, Матье (Дани Алвес, 60), Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Маскерано, Неймар, Мунир (Сандро Рамирес, 60), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Криховяк (19), Андреолли (22), Бускетс (28), Колодзейчак (33), Матье (48), Альба (60), Тремулинас (73), Льоренте (75).

Ушбу ҳафтада "хит-парад"имизнинг бош қаҳрамони - "Барселона" жамоаси бўлди. Испанияда бу турда катта тўртликдаги барча жамоалар очко йўқотишди. "Барселона", "Валенсия" мағлубият аламини тортиб кўришган бўлса, "Реал" ва "Атлетико" жамоалари икки очкодан йўқотишди. Турнинг сенсацион натижаси Севилья" ҳамда "Барселона" баҳсида кузатилди. Испаниянинг амалдаги чемпиони "Барселона" ушбу мавсумда чемпионатдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу учрашувдан сўнг "Барселона" пешқадамликни ўзидан аввалги етакчи "Вильярреал"га топширди ва каталонияликлар "Реал" ва "Сельта" билан 2-3 ўринни бўлишиб туришга мажбур бўлишди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган "Севилья" эса аста-секин ўзига келмоқда ва бу муҳим ғалабадан сўнг улар 12-ўринга кўтарилиб олишди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика