Latest news

02:15Деулофеу: “Милан” - Италиянинг энг буюк клуби!”5 01:45Роналду, Хамес ва Данило “Сельта”га қарши ўтказиб юборишлари мумкин11 01:20“Лестер” Уллоани 2 млн. еврога “Алавес”га сотишни истамади 0 00:55Умтити: “ПСЖ”дан шахсий реваншимни оламан”6 00:30Иньестага Қиролича София номидаги соврин топширилди6 00:05Клаессон фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради1 23:35“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади3 23:15“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди0 22:55FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди3 22:40Ибрагимов, Пардаев, Шихов, Қуттибоев, Мерзляков “Бухоро”ни тарк этиш арафасида46 22:15Расман. “Эвертон” ҳужумчиси Деулофеу ижара асосида “Милан”га ўтди6 21:55Olamsport: Истоминнинг ўйини ҳақида барча нарса, Хэй 5 та жанг ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар2 21:35Бэйл тўп билан ишлашни бошлади15 21:35Бэйл начал работать с мячом0 21:14ЖЧ-2018нинг қуръа ташлаш маросими Кремлда бўлади15

11 jan 01:09
News

Криштиано Роналду: “Мен аллақачон футбол тарихига кириб улгурганман”

“Реал” ҳужумчиси Криштино Роналду қўлга киритган ютуқлари ва янги йилдаги мақсадлари ҳақида тўхталди.

“Мен ёшлигимдан футбол тарихига кириш учун ҳаракат қилганман. Болалигимдан шунчаки футболчи эмас, балки юлдузга айланиш ва доим энг яхши бўлишга интилганман. Ва мен бунга эришдим.

Қўлга киритган совринларим ҳам сўзларимга далил бўла олади. Қўлга киритган барча ютуқларим – кубоклар, шахсий кўрсаткичлар, статистик рекордлар... Мен бу билан фахрланаман ва бу мени шу пайтгача қандай ишлаб келган бўлсам, яна шундай ҳаракат қилишга ундайди.

-Бир неча йиллардан буён юқори савияда ўйин кўрсатишингизнинг сабаби нимада?

-Буни ҳеч қандай сирли жойи йўқ. Бу тинимсиз ва машаққатли меҳнат маҳсули. Қолаверса, мен кўплаб ютуқларимни қўлга киритишиим мумкин бўлган клубда тўп тепаяпман. Терма жамоа ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин.

-2017 йилда олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

-Мақсадим ўша ўша.  Олдинда янги чақириқлар. Янги совринлар учун кураш. Кўпроқ голлар киритиш.  Мен жамоамнинг янги муваффақиятларига ҳисса қўшиш билан бирга шахсий кўрсатикичларимни ҳам янада яхшилаш ниятидаман.

-2017 йилда Конфедерациялар кубоги ўтказилади. Бу Португалия терма жамоаси ва сиз учун қандай аҳамиятга эга?

-Португалия илк бор мазкур турнирда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу унутилмас турнир бўлишига ишонаман. Албатта, бу мусобақада ғолиб чиқиш ниятидаман. Аммо буни амалга ошириш осон эмаслигини биламиз. Биз билан бирга  мазкур турнирда дунёнинг энг яхши жамоалари ҳам иштирок этади. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин,-дейди  Роналду.


Rating: +16   

Comments

+8   
11 jan 02:02:18
bekbarsa
Kecha saytga kirolmagandim, shuning uchun bugun aytyabman, Ronaldu va uning muxlislarini "TheBest" sovrini bilan tabriklayman !!! Barselona va Messida qandaydir muammo va kamchiliklar kuzatildi, shuning uchun... O'zlariz tushunib olasizlar !!! Olg'a Barsa !!!
+5   
11 jan 10:29:43
Ma_estro
barsa fanatligim ucunmi ranalduni umuman xuwlamiman lekin tan olmay iloj yooo Ronaldu Qoil!!
+4   
11 jan 01:20:32
chempion77
Respect ronaldo.... faqat oldiga yana va yana xarakat va mexnat, dunyodegi barcha insonlar ornek olsa boladi
+4   
11 jan 01:17:11
Football_love
Rosdan ham doim trenerovka qiladi tinimsiz, messini uyida hatto ganteli ham bolmasa kerak
+3   
11 jan 09:31:36
geniy Geenrih
Роналду хакикаттан футболнинг тарихий сиймоси.У бу натижаси билан мактанишга хакли.К.Роналду хакидаги бемаза фикрлар хакида:уша бемаза гапни йозган журналист йоки унга кушилиб хакоратлашга кушилаятганлар нима уша ишни тепасида чирок ушлаб турганми.
+3   
11 jan 01:15:55
chinga_real.arsenal
Omad Ronaldu. Kim nima desa deyaversin, sen oz ustingda ishlashda davom etaver va sovrinlar oz ozidan kelaveradi.
+2   
11 jan 10:21:31
James_Bale
Ronaldu mexnat orqali kop narsaga erishish mumkunligini isbotladi. Futbolnii katta bir kitobga qiyoslasak Ronaldu shu kitobning bir bobi boladi
+2   
11 jan 09:32:01
CHORI XUSHALI REAL
Kimlarningdir hasaddan kuzi kur bulib tamom bulyabdi.Uch harfi ham achishvotgan busa kerak.Ha mayli tushinamiz.Ronaldu n1.
+1   
11 jan 02:01:51
bekbarsa
Kecha saytga kirolmagandim shuning uchun bugun aytyabman Ronaldu va uning muxlislarini "TheBest" sovrini bilan tabriklayman !!! Barselona va Messida qandaydir muammo va kamchiliklar kuzatildi shuning uchun... O'zlariz tushunib olasizlar !!! Olg'a Barsa !!!
   
12 jan 18:44:30
The_Magic
Ишлаган тишлайди. Урган студент
   
11 jan 16:26:14
Rendolf
Inson ozini xar xarda uluglab turiw kere
   
11 jan 13:19:45
REAL vs NAVBAHOR
Ха, Рональду хақиқий буюк футболчи сифатида тарихда қолади. Мана ман деган буюк Пеле ва Марадона хам ололмаган "ЙИЛ СПОРТЧИСИ" совринини футбол тарихида биринчи бўлиб Криштиану Рональду қўлга киритди. Яшшавор Кришти бўш келма. Фақат ОЛҒА !!!
   
11 jan 12:09:02
Adilbek
SEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEEE
   
11 jan 09:14:16
Happy day 04.05
Fudbolda Ronaldu va Messi atamasi borakan muxlisla zavq olishda davom etad lekin birkun keb shu fudbol daxolari foliyatini tugatadi
   
11 jan 02:01:50
bekbarsa
Kecha saytga kirolmagandim shuning uchun bugun aytyabman Ronaldu va uning muxlislarini "TheBest" sovrini bilan tabriklayman !!! Barselona va Messida qandaydir muammo va kamchiliklar kuzatildi shuning uchun... O'zlariz tushunib olasizlar !!! Olg'a Barsa !!!
< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 276
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 89
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook