Latest news

08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  2 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  1 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  1 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  2 01:20Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди  4 00:45МЮнинг баъзи футболчилари тен Хаг кетишига ишончи комил  1

"Краснодар" стадиони: Россиядаги энг ақлли арена News

"Краснодар" стадиони: Россиядаги энг ақлли арена

Бир неча ой олдин Россия ва хатто Европадаги энг технологик арена "Краснодар" стадиони очилди.

Инновация ва технология сони бўйича стадион Москвадаги машҳур лойиғалар - "Спартак" ва ЦСКА стадионларини ортда қолдирди. Бу ерда ҳақиқий Hi-Tech шаҳарни кузатиш тизими ташкилотчилиги, телефон тармоқларининг кучлилиги, катта интерактик экран ва уникал High Density Wi-Fi (тезкор Wi-Fi) тизими билан бошланади.


"Краснодар" стадионининг ташқи кўриниши унинг технологияси ҳақида ҳеч нарсани англатмайди: Буюртмачи талабига кўра, ускуна ташқаридан кўринмаслиги лозим эди. Аудио, огоҳлантириш ва кузатув тизими, тармоқлар ҳамда бошқа нарсалар одамлардан беркитилган. КРОК пудрат жамоаси қурилиш жараёнида ушбу ишга жалб қилинди.

"Мен стадионнинг умумий кўринишида бирорта ҳам техник ускуна кўзга ташланишини истамайман" - Сергей Галицкия ("Краснодар" президенти ва эгаси).


Дунёда биринчи маротаба - Wi-Fi билан тўлиқ таъминлаш

Бутун стадион ҳудудида 2-5 Мбит/с тезликда ишлайдиган текин Wi-Fi аренани бошқалардан ажратиб турадиган асосий жиҳати ҳисобланади.


Одатда ташкилотчилар мухлисларни бир жойда йиғилмасликалирини таъминлаш учун ташриф буюрувчиларни Wi-Fiдан чеклашади, аммо "Краснодар" стадионида ҳаммаси бошқача: "Агар мухлислар онлайн режимида футболдан олган илиқ таассуротларини бўлиша олса, учрашув янада ёрқин бўлади".


Қурилиш давомида Wi-Fi ускуналарини тўғри ўрнатиш учун радио тадқиқот ўтказилди. Уларнинг барчаси стадион конструкциясида яширилган, мутахассислардан бошқа ҳеч ким уни топа олмайди. Ускуналар 2-5 Мбит/с тезликдаги Wi-Fi га бир вақтнинг ўзида 12 500 та уланишни таъминлайди.

"Зенит"га қарши баҳсда 9500 та уланиш қайд этилди - ташкилотчилар бепул Wi-Fi ни катта медиаэкранда реклама қилишди. Айни дамда ўртача уланишлар сони кам.


Барча операторлар учун уяли алоқа тармоғи

Wi-Fi дан ташқари стадионда алоҳида антенна ажратилган, у кўп сонли фойдаланувчиларга мосланган уяли алоқа операторларининг иш фаолииятини таъминлайди.

"Бир вақтнинг ўзида Wi-Fi ва уяли алоқа тармоғи ишлаб туриши нотўғридек кўриниши мумкин, аммо тизим ташкилотчиларининг сўзларига кўра, ташриф буюрувчиларда танлов имкони бўлиши керак"



Стадион учун чиқарилган мобил илова (приложение)

КРОК компанияси стадион мухлислари ва ишқибозлар учун мобил илова чиқаришди. Иловада кўплаб хизматлар мавжуд: Видео томоша қилиш, учрашув ҳақида янгиликлар ва турли эслатмалар, онлайн режимида ўйин статистикаси, жамоалар таркиби ва ҳоказо. Илова ва текин интернет стадион ва мухлисларга қўшимча мулоқот каналини яратади. Масалан, овқат, ичимлик, кейинги ўйинлар учун чипталар сотуви ёки керакли секторни тезда топиш.


Минглаб камера ва сенсорлар

Аудио огоҳлантириш ва видео кузатув тизимлари (Bosch камералари) ёруғлик тарқатувчи устунга ўрнатилган, камералар 360 градусга айланиб, стадиондаги барча воқеаларни кузата олади.


КРОК компанияси аренага маълумотни СБМ - Стадион Бошқарув Марказига узатувчи 1000 та камера ўрнатган (асосан Bosch камералари). УЕФА томонидан хавфсизлик чоралари кучайтириш талаб этилса улардан тўлиқ фойдаланиш мумкин: Масалан, хавфли ҳисобланаётган ташриф буюрувчининг юз тузилишини аниқлашда.


Стадионнинг трансляция ускуналари ўйинни реал вақт режимида стадион ҳудудида бўлган 300 та рақамли экранга узатиш имконини беради.



"Ақлли шаҳар"нинг бир қисми

КРОК томонидан яратилган СБМ стадионнинг видеокузатув, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, автоматизациялаштириш тизимларига уланган. СБМда обьек ҳудудидаги воқеаларни акс эттириб турувчи видеодевор ўрнатилган. "Ақлли шаҳар"нинг тизимларидан бири - камералар ва сенсорлар стадион атрофи ва унинг йўлакчаларидан барча воқеаларни кузатиш имконини беради.





Дунёдаги энг йирик айлана экран

"Краснодар" стадионининг энг ёрқин устунликларидан бири - ўйин ҳақида маълумот, видеороликлар ёки реклама намойиш этиладиган айлана медиаэкран. Экрандаги барча видеоролик ёки маълумотлар телевизион ҳудуддан узатилади. Унга бузиб кириш ва экранда турли суратларни акс эттиришнинг иложи йўқ, у интернетга уланмаган.





Россия учун хусусий лойиҳа

Стадионинг бундай жиҳозланиш савияси - келажакда шундай иншоотлар лойиҳалаштиришга назар ташлашдир. Кўрамиз, фойдаланувчи учун бундай очиқ тизим ўзини қандай кўрсатар экан. Тезкор Wi-Fi ёки телефон тармоғи, электорон ҳисоблагичлар орқали тўлиқ автоматлаштирилган стадионга кириш, видеокузатув учун мингта камера, инфрақизил иситгич - рўйхатни давом эттириш мумкин.




Rating: +40   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика