Latest news

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  275 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  22 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

«Кореялик Мюллер»: Осиёнинг энг қиммат футболчиси фаолиятига назар News

«Кореялик Мюллер»: Осиёнинг энг қиммат футболчиси фаолиятига назар

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейннинг жароҳат олиши Сон Хюн Минга қўл келмоқда - кореялик футболчи ҳар бир учрашувда ёрқин ўйин кўрсатмоқда.

Bombardir.ru миллионлар ўйинидаги дастлабки сабоқларни отасидан олиб, ҳозирда бутун Англияни лол қолдираётган ўйинчи ҳақида ҳикоя қилади.

Сон ўсмирлик чоғларида бор эътиборини фақат машғулотларга қаратди. 16 ёшга тўлгач, «Гамбург» ёшлари сафига қўшилиб, кейинчалик «Байер»га кўчиб ўтди. Германиядаги муваффақиятли фаолияти самараси ўлароқ, «Тоттенхэм»дан таклиф олди. Шу тариқа Хюн Мин Осиё футболи тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланди. У ҳозир «шпорлар» таркибида шу қадар порлаяптики ҳатто, баъзан Харри Кейннинг хизматларига эҳтиёж туғилмаяпти.

Жанубий Кореянинг Чхунчхон шаҳри гуручи, соя ўсимлиги ҳамда будда ибодатхоналари билан донг таратган. Бу ерга сайёҳлар тез-тез ташриф буюришади. Шаҳарда истиқомат қиладиган 200 мингдан кўпроқ аҳоли ҳамюртларининг Европа футболи юлдузларидан бирига айланишини хаёлларига ҳам келтиришмаган, чунки бу ўлка муваффақиятларга кўникмаганди.

Сон бўш вақт туғилиши ҳамоно яшил майдонга шошар, «Сеул»нинг ёшлар жамоаси машғулотлари якунланганидан кейин ҳам қўшимча тарзда шуғулланарди. У футбол ўйнашни клуб сафига қўшилишидан аввал бошлаган. Отаси кунига икки маҳал машғулот ўтказар, керакли ҳаракатлар, техника ва интизом бўйича сабоқ берарди. Бу саъй-ҳаракатлар келгусида Хюн Миннинг фаолиятида асқотди. 16 ёшида «Гамбург» ёшлар жамоасидан таклиф тушгач, бажонидил Германияга йўл олди.

- Футбол майдони ташқарисида дўстларим йўқ эди. Шу боис, атрофимдагилар билан мулоқот қилишга қийналганман. Чунки асосий вақтимни шуғулланишга сарфлагандим, - дейди Сон.

2010 йилнинг ёзида Хюн Мин «Гамбург» ёшлар жамоасида 10та гол урди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти кореялик янги шартномага арзирли иш қилмади, деб ҳисоблаган. Натижада қаҳрамонимиз кичик саёҳат уюштириб, «Бохум», «Блэкберн» ва «Портсмут» кўригидан ўтишни маъқул кўрди, бироқ тил билмаслиги ва маҳаллий менталитетни тушунмаслиги туфайли Англияга кўчиб ўтишни кечроққа сурди. Бу бежиз эмасди, албатта. «Гамбург» Соннинг Жанубий Корея ўсмирлар термаси сафидаги ўйинларини кузатгач, қарорини ўзгартириб, уни асосий жамоага жалб этди. Ўшанда у 18 ёшга тўлганди. Муваффақиятли кунларга жароҳат соя солди - Хюн Мин тўпиғи лат ейиши муносабати билан бир неча ойни майдондан четда ўтказишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, қайтиши омадли тарзда кечди - кузда «Кёльн» дарвозасини ишғол қилиб, клуб тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бунинг самараси ўлароқ, «Гамбург» раҳбарияти кореялик билан янги шартнома тузиб, амалдаги келишув муддатини 2014 йилгача чўзди.

Тез орада Сонга Осиёнинг XX асрдаги энг яхши ўйинчиси, «Байер» афсонаси Чха Бом Гиннинг вориси сифатида қарай бошлашди. Экспертлар Хюн Миннинг универсаллик салоҳиятига юқори баҳо беришди, унинг бир ва икки форвардли тактика схемага бирдек мос туша олиши эътироф этилди. Кўпчиликни унинг ҳар икки оёқда бирдек тўп суриши, қойилмақом дриблинглари ва майдонда бор кучи билан ўйнаши лол қолдирди. қаҳрамонимиз эса ўзидаги хусусиятлар ҳақида шундай дейди:

- қайси позицияда ўйнашимнинг аҳамияти йўқ. Асосийси - майдонга тушиш. Мураббий қандай топшириқ берса, шуни бажараман. Ҳужум - энг яхши кўрган чизиғим.

Кейинчалик унга «Кореялик Мюллер» номи берилди, ваҳоланки, Сон ҳамюртининг изидан кетаётганди.

2013 йили «Байер» Хюн Минни 10 миллион евро эвазига сотиб олгани ҳақида хабар берди. Футболчининг ўзи «динозаврлар» сафини тарк этишини шундай изоҳлади:

- Кучлироқ клубда ўйнашни хоҳлайман. «Гамбург» еврокубокларда қатнашишга даъвогар эмас, «Байер»да эса, аксинча, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд.

Орадан бир неча ой ўтгач, Сон собиқ клубига қарши баҳсда «хет-трик» муаллифига айланди, жамоалар эса ўшанда очиқ ўйин кўрсатиб, умумий ҳисобда 8та гол уришганди. Якунда учрашув леверкузенликлар устунлигида якунланди - 5:3. Хюн Мин мунтазам равишда майдонга тушиб, жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди. Муваффақиятли ўтган икки ярим мавсумдан сўнг «Байер»да узоқ ушланиб қололмаслигини тушунди. Зеро, Европа ареналари юлдузини узишга улгурмаган, нафақат клубни, балки чемпионатни ҳам ўзгартириш вақти келганди.

Ёзда «Тоттенхэм» кореяликни 30 миллион евро эвазига сотиб олгач, Сон Осиё футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. «Шпорлар» билан 2020 йилгача шартнома имзолагач, ушбу келишувдан мамнун эканлигини яширмади:

- «Тоттенхэм»га хос тажовузкор ўйин менга жуда ёқади. Ўйлашимча, Почеттино қўл остида очилмаган қирраларимни намоён эта оламан.

Бироқ ўтган мавсум қаҳрамонимиз учун омадсиз кечди. Сон мунтазам равишда майдонга тушмас, кўпинча фойда келтирсада, аввалги сермаҳсуллиги йўқолиб қолгандек эди. Боз устига, Почеттино уни ҳужумдан ярим ҳимояга ўтказиш мақсадида сотиб олганди. Олдинги чизиқда Харри Кейн борлиги инобатга олинса, бу чизиққа даъвогарлик қилиши бефойда эди. Натижада кореялик ҳар икки қанотда тўп сурди, баъзан марказга кўчди. Мавсум якунланиши арафасида Хюн Мин ҳақиқий чап қанот вингерига айланди, унинг жамоаси эса чемпионатни кучли учликда якунлади. Шунга қарамай, шахсий муваффақиятни яна бироз кутишга тўғри келди. Ўз навбатида, футболчи ёзда клубни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Почеттинога мурожаат этиб, аргентиналик мутахассисдан қатъий рад жавобини олди - унга келгуси мавсумда кўпроқ майдонга тушиш имконияти тақдим этилиши айтилди. Буни қарангки, мазкур ҳолат келгусидаги муваффақиятлар учун дебоча вазифасини ўтади.

Сон жорий мавсум фақат учинчи турга келибгина майдонга туша бошлади - аммо дарҳол ишга киришиб, «Сток Сити»га қарши кечган баҳсда «дубль» ва голли «пас» муаллифига айланди. Шундан сўнг Почеттино кореялик вингерни мунтазам равишда бошланғич таркибда туширди. Хюн Минда голни ҳис қилишдан ташқари, аниқ узатмалар бериш хусусиятлари ҳам шаклланди ва у жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айланди. Сафарда «Мидлсбро»га қарши кечган баҳсда осиёлик легионер иккита гол уриб, ишончли ғалабага замин ҳозирлагач, бош мураббий эътирофига сазовор бўлди:

- Хорижлик футболчилар учун Англия премьер-лигасига мослашиш осон кечмайди, маълум вақт талаб этилади. Ҳозир Сон умуман бошқа ўйинчига айланди - анча чиниқди, чемпионатга кўникди. қанот вингерлари гол уришгани сари, уларга барчаси осонлашаверади, - деди Почеттино. Аргентиналик мутахассиснинг фикрлари ҳақиқатга яқин - «Кореялик Мюллер» ҳозирча 4та тўп киритиб, 2та голли узатма муаллифига айланди.

«Тоттенхэм»да юзага келган жароҳатлар эпидемияси туфайли ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган ЦСКАга қарши баҳсга «шпорлар» деярли иккинчи таркиб билан йўл олишганди, бироқ жамоага «уч нафар кит» - Алли, Эриксен ва Сон ёрдам беришди. Ўйиннинг 71-дақиқасида айнан кореялик футболчи «армиячилар» посбони Акинфеев дарвозасини ишғол қилди ва шу тариқа Лондон жамоасидаги энг муҳим фигуралардан бирига айланганини яна бир карра исботлади.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика