Latest news

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Kommersant: Янгича форматдаги ЖЧда Ўзбекистонни ҳам кўришимиз мумкин News

Kommersant: Янгича форматдаги ЖЧда Ўзбекистонни ҳам кўришимиз мумкин

ФИФА барибир жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 тага оширди.

Янгича форматда бир қанча камчиликлар бўлиши мумкин. Лекин, экспертлар фикрича бу нарса Инфантинога сайловдан олдинги ваъдасини амалга ошириш учун ёрдам беради, яъни, ЖЧ ўтказишдан тушган даромадни миллий федерацияларга кўпроқ тақсимлаш. Бироқ, бу янгиликдан бир қанча етакчи клублар норози бўлишмоқда.

Аввало, мутахассислар бу борада қандай фикрда эканликларига эътибор қаратсак...

Биринчидан, бу турнир сифатини тушириб юборади. ФИФА нафақат Европа ва Жанубий Америкага, балки бошқа қитъаларга ҳам яхшигина квоталар ажратиши кутилмоқда. Бу эса уларнинг фикрича турнирда савиясиз футболчилар ва жамоалар пайдо бўлишига асос бўлади.

Иккинчидан, ЖЧдаги ўйинларнинг кўпайиши, турнир ўтказиш учун кетадиган чиқимларнинг ҳам кўтарилишига олиб келади: кўпроқ стадион, бошқа объектлар, ҳизмат кўрсатувчилар... Энди кўп мамлакатлар бу турнирни ўтказиш учун даъвогарлик қила олмайдилар.

Учинчидан, мусобақани қанақа форматда ўтказиш. Янги лойиҳа бўйича терма жамоалар 3 тадан 16 та гуруҳга бўлинишлари керак. Иккита энг яхши терма жамоа мусобақани давом эттиради. Гуруҳда тоқ жамоа бўлиш варианти тўғри келмайди. Гуруҳда учта жамоа бўладиган бўлса, сўнгги тур ўйинларида майдонга тушган терма жамоалар ўзаро келишган ҳолда дам олаётган рақибларини гуруҳда қолдириб кетиш имкониятига эга бўладилар.

Бироқ, ФИФА бу нарсаларга кўзини юммоқчи. Инфантино эса терма жамоалар сонини ошириш - футболнинг дунё бўйлаб янада оммавийлашишида фойда беради деган фикрида туриб олган.


Жанни Инфантино УЕФАда Мишель Платини қўл остида фаолият олиб борган пайтида ҳам Европа чемпионати иштирокчиларини ошириш тарафдори бўлиб келган. Айнан Платини "Евро"да қатнашадиган терма жамоалар сонини 16 тадан 24 тага оширган. Ўша вақтда ҳам ушбу ўзгаришга қарши бўлганлар етарлича топилган. Улар ҳам мусобақа савиясини тушиб кетишини асосий сабаб сифатида кўрсатишган.

Ўтган йили ёзда Францияда бўлиб ўтган Евро-2016да илк маротаба 24 та терма жамоа иштирок этди. Ушбу мусобақани мувваффақиятли ўтган турнирлар қаторига қўшсак бўлади. Хар ҳолда мусобақа иқтисодий томонлама яхшигина даромад олиб келди. УЕФА турнирдан 1,93 миллиард евро даромад тушганини маълум қилди. Кўрсаткич 2012 йилгиси билан қараганда 34 фоизга кўтарилган эди! (2012 йилги даромад 1,4 миллиард евро). Улардан 40 фоизи - ҳомийлардан, 25 фоизи - ТВ ва яна тахминан 25 фоизи чипталар сотувидан тушган.



УЕФА иштирокчилар сонини ошириш баробарида уни томоша қиладиган мамлакатлар сонини ҳам кўтарди. Бу дегани, эндиликда кўпроқ мамлакатлар чемпионатни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб оладилар. Стадионларга келувчи мухлисларга ҳам кўпроқ чипталар сотила бошлайди.

ФИФА экспертлари гуруҳининг ҳисоб-китобларига қараганда ушбу ўзгариш ташкилотга яхшигина даромад олиб келади. 32 та терма жамоанинг 48 тага кўпайгани, 64 та ўйиннинг 80 тага ортишига асос бўлади ва бу ФИФАга яна қўшимча 1 миллиард доллар фойда келишини таъминлайди. Соф фойда эса 650 миллион долларга етади!


Кучсизлар учун имконият


Ўтган сафар Бразилияда 32 та терма жамоа қатнашганди. Мезбонлардан ташқари мусобақада барча саралаш босқичида иштирок этган. Эндиликда кўпчилик учун нотаниш жамоаларни ҳам ушбу мусобақада кўришимиз мумкин бўлади.

Масалан, 2014 йил учун Осиёда 4 та йўлланма мавжуд эди. Улар Эрон, Жанубий Корея, Япони ва Австралия терма жамоаларига насиб қилган. Ушбу терма жамоалар сафида топ-мусобақаларда қатнашган, юлдуз футболчилар номларини учратиб қолишимиз мумкин. Агар ўшанда ҳам янгича формат бўйича мусобақа ташкил қилинганида, биз Иордания ва Ўзбекистон каби терма жамоаларни ҳам Мундиалда кўришимиз мумкин бўларди. Уларнинг иккисида ҳам топ-турнирларда қатнашиш тажрибаси йўқ. Футболчилар орасида эса яқиндагина "Краснодар"дан Хитойга йўл олган Одил Аҳмедовни энг таниқлиси деб кўрсатишимиз мумкин.

Океаниядан эса Бразилиядаги турнирга хеч ким бормаган. Конфедерациянинг энг кучли терма жамоаси Янги Зеландия плей-офф баҳсларида мексикаликларга умумий ҳисобда 3:9 ҳисобида ютқазиб қўйгандилар.


Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика