Latest news

10:00Ўтган мавсум Бундеслигани «ёндирган» «Байер» ўйинчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин  0 09:33Бельгия терма жамоаси дарвозабони фаолиятини Саудияда давом эттиради  0 09:05Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди  4 08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0 08:11«Нефтчи» халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  0 07:45Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади  13 07:35Ўртоқлик ўйини. Польша - Туркия 2:1  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Исландия 4:0  0 06:083та гол, жанжал, қизил карточка. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0 01:10Польша терма жамоасининг икки ҳужумчиси ўйин вақтида жароҳат олди  0 00:21ЖЧ-2026 саралаши. Миср меҳмонда дуранг ўйнади, Нигерия мағлубиятга учради  0 23:47Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"  21

Кичик Достон Турсуновни танийсизми? News

Кичик Достон Турсуновни танийсизми?

Бу ном янграса, бирданига миллий жамоамизнинг "терминатор" ҳимоячиси, Хитойнинг "Чунцин" клуби вакилини эслашингиз табиий.

Аммо тез орада иккилана бошлайсиз. Қуйидаги суратга эътибор қаратинг.

Бу йигитча роппа-роса 21 йил олдин Андижонда туғилган. Унинг ота-онаси ўқимишли одам бўлишини исташарди. Шу туфайли фарзандларини баъзи фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган, ихтисослаштирилган мактабга беришди. 6 йиллик таҳсилдан кейин илм-фанни бизга қолдириб, тўпчи бўлишни танлаган болакай айни пайтда "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Бугун туғилган кунини нишонлаётган Достонбек Турсунов билан кичик суҳбат уюштирдик.


— Достон, қандай қилиб "Олимпик" жамоасига келиб қолдингиз?

— Мен Балиқчи туманида туғилганман. Футболга бошқа тенгдошларимга нисбатан анча кеч кириб келдим. 7-синфга ўтаётган пайтимда Андижондаги футбол лицейига қабул қилиндим. Биринчи мураббийим Ёдгор ака Хурхонов Тошкентдаги мусобақага олиб келгани эсимда. У ерда "Пахтакор"нинг 2001 йилда туғилган тарбияланувчиларини шуғуллантирадиган Станислав Петрович кўрикка келишимни айтган. 1 ҳафталик синовдан кейин "шерлар" таркибига қабул қилиндим. Шу, улғайгандан кейин ўринбосарлар жамоасида ўйнадим. 2021 йилнинг бошида эса Тимур ака "Олимпик" таркибига жалб қилдилар.

— Тимур Кападзенинг бошқа мураббийлардан ажралиб турадиган 3 хислатини айтинг.

— 1. Ўйиндан олдин ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб, тўғри тактика танлай олади. 2. Футбол фалсафаси жуда кучли, бу назарий дарсларимизда яққол билинади. 3. Энг майда деталларгача эътибор қилиб, бизга нафақат майдонда устозлик қилади. Балки уйда ва кўчада қандай юриш кераклигини ҳам ўргатади. Эҳтимолий хатоларимизнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

— Нима деб ўйлайсиз, "Олимпик" лойиҳаси туғилмаса, бугун қайси жамоа сафида бўлардингиз?

— Бу ҳақда ўйлаб кўрмагандим. 2021 йилнинг аввалида "Пахтакор" Про лигага жамоа қўймоқчи эди. Ўшанда шуғулланиб тургандим. Кейин Тимур акадан таклиф келди.

— 2021 йилги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Йўқ, чунки яна ҳам ўсишим керак эди. Ўзимдан қониқиш ҳосил қилган куним ўсишдан тўхтаб қоламан.

— "Шўртан" дарвозасига супер гол киритган эдингиз. Ўша баҳс ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинингиз бўлдими?

— Менимча, шундай. Лекин алам қиладиган томони ҳам бор. "Жар" стадионида ўтган айнан ўша ўйин трансляция қилинмагани туфайли голни бугун томоша қилолмаймиз.

— U-23 жамоамиз Париж Олимпиадасига йўлланма олса, 2024 йилда ким етакчи бўлади?

— Бу борада айнан бир футболчини ажратиб кўрсатолмайман. Чунки мураббийимиз фақат жамоавий ўйинга эътибор қаратяпти ва шу орқали муваффақиятга эришмоқчи.

— Мухлисларда барча футболчилар катта маош олади ва бой бўлади, деган қараш мавжуд. "Олимпик" ҳам ўйинчиларга катта пул тўлайдими?

— Йўқ, ундай эмас. Бу жамоага пул учун эмас, фақат ўсиш учун келганмиз. Тўланаётган пул ўзимизга етади. Афсуски, сизга унинг миқдорини айтолмайман. Шартномамда бу тақиқланган. Лекин бизда барча ўйинчиларга бир хил ойлик олади.

— Достон, футболдаги энг катта мақсадингиз нима?

— Мақсадлар кўп: Олимпиадада медаль ютиш, мундиалга чиқиш ва Европада ўйнаш. 

— Достон Турсуновнинг камчиликлари ҳақида гапиринг.

— Жисмоний ҳолатимда муаммо бор. Аммо ҳар кун шу камчиликни бартараф қилиш учун ҳаракат қиляпман. Ўзбекистон чемпионатида бу муҳим рол ўйнайди.

— Суҳбат учун ташаккур. Туғилган кунни яхши ўтказинг.

— Эътибор учун сизга ҳам раҳмат. Иложи бўлса, футболдаги дастлабки устозларим Ёдгор ака Хурхонов ва Станислав Петровичга миннатдорчилик билдирмоқчиман.


Қадрли мухлис, ушбу футболчини эслаб қолинг. Яқин йилларда терма жамоамизнинг мудофаа қўрғонидаги Достон Турсуновлар сони 2 тага етиши мумкин. Уларнинг кичигини яна бир бор таваллуд куни билан табриклаб, "Манчестер Юнайтед"да тўп тепишини тилаб қоламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика