Latest news

10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  1 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  9 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  7 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  18 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  10 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  182 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман" News

Жером Этаме: "Четдан таклифлар бор, лекин Ўзбекистонда қолишни хоҳлайман"

Ўтган мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказган камерунлик ҳужумкор ярим ҳимоячи чемпионат якунида эркин агентга айланди.

"Темирйўлчилар" сафида Суперлига ва Кубок ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда жами 31 учрашувда иштирок этиб, 8та гол урган Жером Этаме сайтимизга берган интервьюсида янги мавсумни ҳам шу ерда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди. 

- Жером, ишлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши. Оилам даврасида қишки таътилни ўтказяпман.


- Ўтган йил сиз учун қандай ўтди?

- "Локомотив"да ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Янги жамоада 8та гол урдим, менимча, биринчи мавсум учун бу яхши натижа бўлса керак. Афсуски, "Локомотив"нинг Пролигага тушиб кетгани яхши бўлмади. Бундан ҳаммамиз қаттиқ хафа бўлдик, лекин бу - футбол. Чемпионат тугагач, эркин агентга айландим. Уйга кетиб бироз ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна Тошкентга қайтдим. Келганимга тўрт кун бўлди. 


- Қайтишингизга қараганда яна қолиш ниятингиз борми?

- Тўғриси, мен ҳам шу мақсадда қайтдим. Ўзбекистонда камида яна бир йил футбол ўйнамоқчиман. Бу ер менга жуда ёқади, футбол даражаси баланд, қолаверса аёлимга ҳам ёқади.


- Олдингизда вариантлар борми? Кейинги режалар қанақа?

- Таклифлар четдан бор, лекин айтиб ўтганимдек, ҳеч бўлмаса яна бир йил Ўзбекистонда қолиб футбол ўйнамоқчиман. Тўғриси, мен ҳали ўз сўзимни айтганим йўқ. Шу боис четдан бўлаётган таклифларга кўп эътибор бермаяпман. Ўзбекистонда қолиб Жером Этаме қандай футболчи эканлигини кўрсатишни хоҳлайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика