Latest news

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

ЖЧ саралаш босқичи иштирокчилари ноябрда кимлар билан ўйнайди? News

ЖЧ саралаш босқичи иштирокчилари ноябрда кимлар билан ўйнайди?

Ноябрь ойи терма жамоалар учун йилдаги охирги фаол давр ҳисобланади. Шундан кейин келаси йилнинг март ойигача терма жамоалар учун танаффус юзага келади.

Яқинлашиб келаётган ойда барча қитъаларда жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари билан бир қаторда ундан аввал ёки сўнг ўртоқлик беллашувлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Шу жумладан, қитъамизда мухлислар саралаш ўйинларидан олдин бир қатор баҳсларга гувоҳ бўлишади.

Биринчи навбатда жаҳон чемпионати саралаш беллашувларида курашни давом эттираётган жамоаларнинг учрашувлари биз учун қизиқроқ. Шу сабабли дастлаб уларнинг ўйинлари хусусида сўз юритамиз.

Гуруҳдошларимиздан Жанубий Корея бизга қарши ўйин арафасида ўз майдонида Канадани қабул қилади. Беллашув 11 ноябрь куни ўтказилади. Аслида ушбу муддатда корейслар Сальвадор билан баҳсни режалаштиришганди, бироқ кейинчалик рақиб номи ўзгарди. Шу тариқа Кореяга Канада ташриф буюрадиган бўлди. ФИФА кунлари 7 ноябрдан бошланишини инобатга олсак, Ули Штилике канадаликларга қарши учрашувда бемалол асосий таркибдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Айнан шу учрашувни кузатиб Кореянинг биз билан ўйингача бўлган ҳолатидан бохабар бўлишимиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Канадага қарши ёзда терма жамоамиз олий лигада ўйнайдиган футболчилар билан майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Эрон эса 11 ноябрь куни Дубайда Ироқ терма жамоаси билан ўтадиган учрашувини бекор қилди. Қатар эса 10 ноябрь санасида Россияни Дохада қабул қилади. Дохада навбатдаги икки мундиал мезбонлари майдонга тушади.

Терма жамоамизнинг 10 ноябрь куни Тошкентда Иорданияни қабул қилишидан ишқибозлар хабардор. Бунгача иорданияликлар 6 ноябрда Ироқ билан ўйнашади. Демак, Иордания ва Ироқ бу муддатда бир неча ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. Нариги гуруҳда ўйнаётганлар орасида Ироқдан ташқари Япония ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишни мўлжаллаган. Самурайлар Уммонни қабул қилишади.

Ён қўшниларимиз ҳам ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланишади. Қирғизистон терма жамоаси Филиппин ва Баҳрайн термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан келишувга эришган. Охирги пайтларда ушбу мамлакатда футболга эътибор анча ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим. Терма жамоа бирин-кетин ўртоқлик ўйинлари ўтказяпти ва федерациянинг ўзида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Тожикистон эса Туркманистон билан учрашувда майдонга тушади. Бунда Марказий Осиёнинг ўзига хос дербисига гувоҳ бўламиз.


Осиё жамоаларининг ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари
4 ноябрь

Мьянма  Индонезия
6 ноябрь
Иордания  Ироқ
КХДР  Хитой Тайпейи
Гонконг  Гуам
8 ноябрь
Вьетнам - Индонезия
9 ноябрь
Филиппин - Қирғизистон
Тожикистон  Туркманистон
Гуам  КХДР
Гонконг  Хитой Тайпейи
10 ноябрь
Қатар  Россия
Ливан  Фаластин
Ўзбекистон  Иордания
11 ноябрь
Жанубий Корея  Канада
Япония  Уммон
12 ноябрь
Хитой Тайпейи  Гуам
Гонконг  КХДР
13 ноябрь
Тожикистон  Афғонистон
14 ноябрь
Малайзия  Папуа Янги Гвинея
15 ноябрь
Баҳрайн - Қирғизистон
Иордания  Ливан



Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика