Latest news

02:01Канада Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 01:56Евро-20024. Италия ирода кўрсатиб, Албанияни мағлуб этди  10 01:28"Атлетико" Моратанинг ўрнига украиналик ҳужумчини олиб келади?!  0 01:05"Милан" "Реал" футболчисини сотиб оладиган бўлди  0 00:50Тюрам Мбаппе ҳақида: "Дунёнинг энг яхши ўйинчиси. ЖЧ-2022 финалидан сўнг Килианга шубҳаланишни тўхтатганман"  1 00:25Евро-2024. Испания - Хорватия 3:0  0 00:21АҚШ Копа Америка учун таркибини эълон қилди  0 00:05Евро-2024. Венгрия - Швейцария 1:3  0 23:51"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"  18 23:42Жамшид Саидов: "Клубимиз раҳбарияти трансфер тақиқи юзасидан ишлаяпти"  8 23:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда мағлуб бўлди, Йўлдошев эса...  2 23:02Италия — Албания. Таркиблар маълум  2 22:56Евро-2024. Испания пенальтидан гол уролмаган Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди  22 22:20"Ливерпуль" испан хавбеки учун деярли 60 миллион евро беришга тайёр  0 22:20Суперлига. Тўртта қизил, иккита пенальти белгиланган учрашувда «Андижон» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Андижонликлар ҳакамнинг қарорларига норозилик билдириб маълум вақт майдонга тушишни исташмади!  87

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман” News

Жасур Ёқубов: “Локомотив”даги рақобатга тайёрман”

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ўйнаган Жасур Ёқубов яқинда “Локомотив”га кўчиб ўтди.

Марказий ҳимоячи 2021 йилги Суперлигада жамоасининг чинакам етакчисига айланиб улгурди. Мудофаа чизиғидаги ишончли ўйинлари  орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини тортган 22 ёшли футболчи эндиликда фаолиятида янги саҳифа очишга қарор қилди. Шу муносабат билан Ёқубовни суҳбатга чорладик. 

- Жасур, дастлаб “Локомотив”га ўтишингиз қандай амалга ошгани ҳақида айтиб берсангиз.

- Ўтган мавсум менга ишонч билдириб, “Сурхон”га таклиф қилган мураббий Рифат Акрамхўжаев “Локомотив” тизимида фаолият юритаётганини билсангиз керак. Айнан шу инсон орқали “темирйўлчилар” жамоасига ўтдим. Клуб билан икки йиллик шартнома имзоладик. Эндиликда асосий эътиборимни ушбу жамоага қаратаман.

- Ўтган мавсум “Сурхон” жамоасида ишончли ўйинларингиз билан унинг хақиқий етакчисига айланган эдингиз. Нахотки собиқ клубингиз сизни олиб қолиш учун харакат қилмаган бўлса?  

- Йўқ, “Сурхон” раҳбарияти мени жорий мавсум жамоада қолишимни истаганди. Аммо ўзимни Тошкент клубида синаб кўришга қарор қилдим. Олдимда “Локомотив”дан ташқари яна 2-3та вариантлар турганди. Лекин уларни номларини ҳозир айтиб ўтишдан маъно йўқ. 

- “Локомотив”нинг мудофаа чизиғи ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳимояда малакали ижрочилар йиғилган. Табиийки рақобат кучли бўлади. Мен бунга тайёрман. Умид қиламанки, янги жамоага киришиб кетишим қийин бўлмайди. 

- Ўтган мавсум Сизни “Сурхон” жамоасига “Қўқон-1912” клуби ижарага берганди. Бу йил қўқонликлар сизни яна ортга қайтаришни хоҳламадими?

- Авваламбор “Қўқон-1912” жамоасига каттакон раҳмат айтаман. Мени шу даражага етишишимда бу жамоанинг ўрни катта бўлди. Улар ҳам жамоада олиб қолишга харакат қилди. Лекин ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни истадим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика