Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Жаҳон чемпионатлари эволюцияси News

Жаҳон чемпионатлари эволюцияси

Кеча ФИФА расмий "Твиттери" 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этишини эълон қилди.

Ушбу воқеа туфайли мундиал иштирокчилари сони оширилган жаҳон чемпионатларини ёдга оламиз.

ЖЧ-1930 Уругвай

Футбол тарихидаги илк жаҳон чемпионати 1930 йил Уругвайда ўтказилган. Ўша мундиалда бор-йўғи 13 та мамлакат иштирок этган. 13-30 июль кунлари ўтказилган ушбу мусобақада Уругвай, Аргентина, Чили, Франция, Мексика, Югославия, Бразилия, Боливия, Руминия, Перу, АҚШ, Парагвай ва Бельгия иштирок этган. Биринчи жаҳон чемпиони илк мундиал мезбони Уругвай терма жамоаси бўлган.



ЖЧ-1934 Италия

Иккинчи жаҳон чемпионатидаги иштирокчилар сони 16 тага етди. 4 та гуруҳдаги жамоалар сонини тенглаштириш учун шу қарорга келинди. Мундиалга чиқиш учун илк маротаба 32 та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Уругвай ушбу мусобақада иштирок этмади. Бу турнирда ҳам мусобақа мезбони ғолиб бўлди. Италия финалда Чехословакияни 2:1 ҳисобида таслим этди.



ЖЧ-1982 Испания

Испанияда ўтган мундиалда жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 24 тага етди. Биринчи 4 та жамоадан ташкил топган 6 та гуруҳ ташкил этилди. Жазоир, Камерун, Гондурас, Қувайт ва Янги Зеландия биринчи маротаба ушбу мусобақада иштирок этишди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган 12 та жамоалар учун навбатдаги 3 та жамоадан ташкил топган 4 та гуруҳга бўлинди. Иккинчи босқичдаги гуруҳ ғолиблари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ушбу мундиалда ҳам Италия ғолиб бўлади.



ЖЧ-1998 Франция

Франция майдонларида ўтган 1998 йилги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа қатнашди. Ушбу мундиалда 64 та ўйин ўтказилди. Франциядаги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинди ва гуруҳ босқичидан сўнг, плей-офф ўйинлари ўтказила бошланди. Турнир финалида Бразилия ва Франция тўқнаш келади. Ҳозирда "Реал" бош мураббийи сифатида ишлаётган Зинедин Зидан бразилияликлар дарвозасига 2 та гол уриб, ўз мамлакатига жаҳон чемпиони номини олиб беради.



ЖЧ-2026

ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино футбол фақат Европа ва Жанубий Америка эмаслигини айтиб, бошқа мамлакатларга ҳам имкон бериш ниятида мундиал иштирокчилари сонини 48 тага етказиш таклифини берди. 2017 йил 10 январь куни ўтказилган ФИФА йиғилишида ушба таклиф қўллаб-қувватланди ва 2026 йилдаги мундиалда 48 та жамоа иштирок этиши расман тасдиқланди. Ҳозирча мезбонлик қилиши номаълум бўлган жаҳон чемпионати формати қуйидагича бўлади: 3 та жамоадан ташкил топган 16 та гуруҳ ташкил этилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олганлар турнирнинг плей-офф босқичига ўтади ва ғолиб финалда аниқланади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика