Latest news

00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  2 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  33 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  5 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3

Испан футболи бойкот ёқасида. Клублар янги спорт қонунидан норози – у жамоаларга Суперлигада ўйнашга рухсат беради News

Испан футболи бойкот ёқасида. Клублар янги спорт қонунидан норози – у жамоаларга Суперлигада ўйнашга рухсат беради

CVC инвестфонди билан 2 млрд евролик умумий битим хавф остида.

Испан футболида вазият яхши эмас. Ла Лига ва Сегунда муддатсиз бойкот эълон қилиши ва мусобақаларни тўхтатиб қўйиши мумкин. Барчаси маҳаллий жамоаларнинг Суперлигада иштирок этишига рухсат берадиган Испаниядаги янги спорт қонуни сабаб.

Клублар ҳаммасидан ҳам CVC инвестфонди билан келишув хавф остида қолишидан қўрқишмоқда. Унга кўра, испан жамоалари 2 млрд евро атрофида олиши керак. Инвестфонд билан битим учун ўз вақтида Ла Лига ва Сегундадаги 42 жамоадан 38таси овоз беришган, фақатгина "Реал", "Барселона", "Атлетик" ва "Овьедо" қарши чиққан.



Энг кўп майда ва ўрта клублар ташвишланишмоқда, улар аллақачон CVC'дан келадиган даромаддан фойдаланишмоқда. Ла Лигани олайлик:


• "Осасуна" ушбу пулдан 15 млн евро эвазига барча инфраструктураси билан ўзининг "Тахонар" машғулот базасини сотиб олди: бунга қадар у Наварра минтақавий ҳукуматига тегишли эди. Бундан ташқари, памплонияликлар камтаргина трансфер бюджетига ортиқча юклама бермаслик учун CVC пулини ярим ҳимоячи Мои Гомеснинг харидига сарфладилар.

• "Бетис" ушбу ёзда янги машғулот базаси қуришни бошлади ва буни CVC билан битимдан тушадиган пул билан қилмоқчи (шундай режа "Эспаньол", "Кадис" ва "Сельта"да ҳам бор). Севилья клуби шунингдек рақамли соҳада ҳам бизнесни ишга туширишни режалаштирмоқда (бу ҳақда аниқ тафсилотлар ҳозирча йўқ), умумий маблағ – 70 млн евро. Бунинг катта қисми инвестфонд билан битимдан тушадиган даромаддан.

• "Реал Сосьедад" ҳам машғулот базасида ишларни режалаштирган. Клуб CVC'дан келадиган даромаддан ўринбосарлар стадионини яхшилаш, аёллар жамоаси ва чим устидаги хоккей учун янги арена қурмоқчи.

• "Хетафе", "Вильярреал", "Вальядолид", "Альмерия", "Эльче" ва "Жирона" CVC'дан олинадиган пулни нафақат машғулот базаси, балки уй стадионини ҳам янгилашга тикишмоқчи.

• "Валенсия" "Нуэва Месталья"ни қуришни умуман якунламоқчи, гарчи бунга қадар лойиҳа бир неча марта музлатиб қўйилган бўлса ҳам. Инвестфонддан келган пул жуда ҳам қўл келди – ниҳоят, ушбу ёзда стадиондаги ишлари давом эттирилди.

• "Севилья" маркетинг инвестицияларини ҳисобга олмаганда, масалан, пулни халқаро бренднинг ривожланишига сарфламоқчи.

• "Атлетико" инфраструктурани ва технологик ривожланишни кучайтирмоқчи, шунингдек қарзларини ёпмоқчи.


Қанақа қонун?


Испания социалистик ишчилар партияси (PSOE) ўзининг сўнгги йиғилишларидан бирида спорт тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди. Янгиликлар испан жамоаларига миллий турнирлардаги иштирокни Суперлига билан уйғунлаштириш имконини беришдан иборат.

Бу кўп жамоаларга ёқмади: "Реал" ва "Барселона" Суперлигада иштирок этса, CVC билан битимда ва ҳали олинмаган пуллар билан муаммо бўлиши мумкин.

17 октябрь куни Испания маданият ва спорт вазири Микель Исета Ла Лига вакиллари ва 14 клуб вакили билан учрашди: улар қонунга ўзгартириш киритилишидан хавотирда эканликларини билдиришди.

Бундан ташқари, улар кескин қоралар, аниқроғи "Реал" ва "Барселона" Суперлигада иштирок этган тақдирда, улардан миллий чемпионатда ўйнаш учун лицензиясини олиб қўйишни таклиф қилишди.



Шунингдек, клублар ўзгартиришлар киритилиши билан Луис Рубиалес бошқараётган Испания Қироллик футбол иттифоқи (RFEF) кўпроқ кучга эга бўлишидан хавотирдалар. Улар Ла Лигадан RFEF'даги ҳар қандай интитуционал ўзгаришлар ҳақида мунтазам ҳисобот беришни сўрашмоқчи.

PSEO'нинг рақиби сифатида Испания халқ партияси (PP) "Реал" президенти Флорентино Переснинг қолган испан клубларига босим ўтказганлиги тахмин қилингани сабаб ўзгариш киритмасликни таклиф қилди: "Улар биз билан музокаралар олиб боришаётган эди ва тўсатдан бошқа томонни тинглашлари кераклигини айтишди. Улар учун Ла Лигани ташкил этадиган бошқа клублардан ўзларини фикри муҳимроқ. Спорт қонуни Флорентино Пересни ўзгартиради".

COPE хабарига кўра, лига ва клублар вакиллари 20 октябрь кечқурун якуний қарорни кутган ҳолда, Испания маданият ва спорт вазири иштирокидаги йиғилишдан қониқиш ҳосил қилишган. Аммо, қонун ўзгартирилмади, янги тузатишлар бекор қилинмади ва келаси ҳафтаданоқ эҳтимолий иш ташлашларни бошлаш ҳақида гап борди. Муайян клубларнинг номи тилга олинмаган, аммо ушбу қарор испан футболи жамоатчилигининг асосий қисмига ёқмагани аниқ.


Суперлига ҳақида нима гаплар?


Яқинда яна мусобақани бошлаш ҳақида янгилик чиқди. Ҳатто аниқ санани ҳам айтишмоқда, унга кўра мусобақа 2024/25 йилги мавсумда бошланади.

Мусобақа ғоясини ҳали ҳам асосчи 12та клубдан атиги 3таси қўллаб-қувватламоқда: "Реал", "Барселона" ва "Ювентус".



Нафақат саналар, балки бошқарувчилар ҳақида ҳам маълумотлар чиқмоқда: Суперлига лойиҳасига уни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан шуғулланадиган A22 Sports Management компаниясидан Бернд Рейхартни бош директор этиб тайинланган.

Мусобақа форматида бошидаги ғоядан таққослаганда ўзгартириш бор: улар жамоаларнинг кафолатланган иштирокидан воз кечишни режалаштирмоқда, ташкилотчилар бунинг ўрнига кўпроқ клублар билан мҳуокамалар жараёнида янги форматни ишлаб чиқишади.

Барчаси 15 декабрда ҳал бўлади: шу куни Европа суди Суперлига мавжудлиги ҳақида ҳукм чиқаради. Иккита истиқболни санаб ўтиш мумкин: Суперлига ёки эркин ҳаракатга рухсат олади, ёки суд УЕФАга халқаро мусобақаларни ўтказиш учун эксклюзив ҳуқуқ бириктиради.

Бир марта Суперлигани амалга оширишнинг имкони бўлмади, олдинда иккинчи уриниш. У муваффақиятли бўладими?


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика