Latest news

10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  0 10:24«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Артетага ёрдамчи бўлиши мумкин  0 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  9 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2

Ҳамиджон Актамов: "Ўйиндан олдин "Сўғдиёна"ни ютиб қўйганимиз қимматга тушди" News

Ҳамиджон Актамов: "Ўйиндан олдин "Сўғдиёна"ни ютиб қўйганимиз қимматга тушди"

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Қизилқум» жамоаси менеджери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисобни ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Жиззах жамоасини табриклайман. Аввалам бор мухлисларга раҳмат. Мухлислар билан тўла стадионнни анчадан бери кўрмаган эдим. «Сўғдиёна»нинг бугунги ғалабасида мухлислар асосий сабабчи бўлди деб ўйлайман. Жиззах жамоаси юқори ўринларга муносиб жамоа. Даврон Файзиев билан ўртоқмиз. Кўп фикрлар алмашиб турамиз. Даврон бор эътиборини ёшларга қаратиб, тўғри йўналишда кетаяпти.

— Лукинни тақдири нима бўлган? баъзи сайтларда уни клубда ишламаётгани ҳақида ўқигандик..

— Юрий Лукин ишдан бўшатилмаган. У менга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бизнинг жамоада бош мураббий бу — маслаҳатчи мураббий, яъни мен…

— Бугунги мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

— Биз бугун ўйиндан олдин «Сўғдиёна»ни ютиб қўйгандик. Рақибга нотўғри баҳо беришимиз бизга қимматга тушди.

— Шевченкони таркибда кўрмадик?

— Биз ПФЛдан футболчиларни рўйҳатдан ўтказаётганимизда оғир вазиятга кириб қолдик. Шевченкога шифокорлар ўйнамаслигини, соғлигида муаммолар борлигини айтишди. Биз ҳужумчи излаб, оҳири Наврўз Алимовни жамоага ёрдам бериши учун олиб келдик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика