Latest news

02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0 01:10Польша терма жамоасининг икки ҳужумчиси ўйин вақтида жароҳат олди  0 00:21ЖЧ-2026 саралаши. Миср меҳмонда дуранг ўйнади, Нигерия мағлубиятга учради  0 23:47Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"  15 23:40Тимур Кападзе: "Абдуманнонов позициясида ундан яхшироқ футболчилар бор"  22 22:44"Ювентус" посбони "Ал Насср" таклифини қабул қилди  11 22:28Евро-2024да асосий фавортилар кимлар?  15 22:12МЮнинг янги директори раҳбарият қарорларини бажарадиган мураббий излаяпти  2 21:37Милик Еврога бормайди. Польша терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний қайдномаси эълон қилинди  0 21:25Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:2  10 21:19Суперлиганинг қолдирилган 6-тур баҳсида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди  7 21:05Халқаро ўртоқлик баҳсида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мағлубиятга учради  112 20:05"Атлетико" янги молиявий стратегияга йўл очди  1

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов News

"Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ" - "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси 2021 йил Про лига якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади ва Суперлигага йўлланма олди.

Бир сўз билан айтганда Самарқандга катта футбол қайтди. Бунда эса жамоадаги барча ўз ҳиссасини қўшди. Хабарингиз бор, "Динамо" жамоаси бир неча йиллардан бери ҳар мавсум охирида энг яхши футболчини тақдирлаш анъанасини йўлга қўйиб келмоқда. Жорий мавсум ушбу эътироф майдонда ҳаракатлари ва узоқдан йўлланган голлари билан ажралиб турган Шоҳруҳ Абдураҳмоновга насиб қилди. Биз "Нефтчи" билан кечган сўнгги тур баҳсидан сўнг уни суҳбатга чорладик. 

- "Динамо" икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Вазифа муддатидан аввал бажариб бўлингани навбатдаги учрашувларга салбий таъсир қилгани яққол кўринди...

- Авваламбор барчан мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Икки йил деганда биз ўз мақсадимизга эришдик. Албатта Про лига тугашига бир нечта тур қолганда вазифа бажарилди. Бу қанчалик таъсир қилганини сўнгги ўйинлардаги натижалар ҳам айтиб турибди. 

- Мавсум давомида "Нефтчи" билан рақобатлашиш қай даражада қийин кечди? 

- Кўрябсиз сўнгги икки йилда Про лига савияси анча ошди. Мусобақада рақобат сезиларли даражада кучайди. Суперлига йўлланмаси учун курашиш қизиқарли кечди. "Нефтчи" ҳақли равишда биринчи ўрин билан Суперлигага йўлланма олди. "Олимпик" бу йил ташкил топганига қарамасдан ҳар бир ўйинда курашди. "Нурафшон"га қарши ўйинлар ҳам осон бўлгани йўқ. 

- Жорий йилги мавсум Шоҳруҳ Абдураҳмонов учун шубҳасиз омадли ўтди, дея оламиз. Футболчининг қирраларини очилиши ва ўйини ёрқин кечиши мураббийга боғлиқми?

- Менинг фикримча, ҳа. Футболчининг қай даражада тўп тепиши мураббийга боғлиқ, деб ўйлайман. Жорий йилги муваффақиятларим учун мураббийларимга ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. 

- 2019 йил "Пахтакор" ўринбосарларидан "Динамо"га кўчиб ўтган эдингиз. Самарқанд клуби сизнинг трансферингизни сотиб олганди. Биздаги маълумотларга қараганда ўшанда жамоа 500 миллион сўм тўлаган экан...

- Тўғри 2019 йилда мени "Пахтакор"дан сотиб олган. Лекин трансфер нархимнинг очиғи билмайман. 

- Шу кунгача жамоада кўп бор таркиб ўзгарди. Футболчилар алмашди. Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми? Ўша мавсум Суперлигада Ван Перси услубида урган голингиздан сўнг ҳаридорларингиз кўпайганди. "Динамо"да сизни ушлаб турган нарса нима?

- Суперлигада иштирок этган йилимиз жуда кўп тажрибали ижрочилар билан тўп тепгандим. Улардан ўзим учун фойдали жиҳатларни ўзлаштирдим. Тажриба орттирдим. Сиз айтаётган гол кутилмаганда юз берган эди. Вазият шуни тақозо қилди ва гол урдим. Лекин таклифлар ҳақида менинг хабарим бўлмаган.

- Шоҳруҳ Абдураҳмонов кеча қандай эди, бугун қандай? Келажакни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?

- Мени шу даражага келишимга оилам, мураббийларим сабабчи. Олдин ҳеч бундай натижага эришишимга ишонмасди. Олдимга мақсад қўйдим ва шу йўлда ишонч билан ҳаракат қилмоқдаман. Ҳали асосий мақсадимга эришганим йўқ. Бўлғусида фаолиятимни қайси клуб билан боғлашим аниқ эмас. 

- Мақсадингиз "Пахтакор"га кучли бўлиб қайтишми ёки олдинга ҳаракат қилиш?

- Мақсадим худо хоҳласа АПЛда тўп тепиш. Албатта фақат олдинга қараб интиламан.  


Абдулазиз Искандаров

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика