Latest news

10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  1 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  9 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  6 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  4 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  17 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  10 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  8

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади? News

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади?

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси билан тўқнаш келишидан хабарингиз бор.

"Аждарлар" мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин таркибда айрим йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Ноябрь ойи охирларида жарроҳлик амалиётини ўтказган Марко Станоевич бўлажак расмий ўйинда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. 

Al Shabab

Husain Al Monassar - 12', Ever Banega - 54'

AFC Champions League Final Stage . Round 1/8

19/02/2023, 22:00

0
:
2
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'
7'  Hassan Tambakti
12'  Husain Al Monassar
12'  Ever Banega
54'  Ever Banega
54'  Husain Al Monassar
70'  Hattan Sultan Bahbri (Fahad Al-Muwallad)
83'  Cristian Guanca (Turki Al-Ammar)
89'  Riyadh Sharahili (Majed Omar Kanabah)
90'  Nader Abdullah Al Sharari (Saeed Al-Rubaie)
65'  Sherzod Nasrulloev (Muhammadjon Rahimov)
65'  Golib Gaybullaev (Shukhrat Mukhammadiev)
79'  Javokhir Sidikov (Nodirbek Mukarov)
79'  Jurabek Mannonov (Shakhzod Akromov)
79'  Oybek Bozorov (Sukhrob Nurulloev)

- Марко айни пайтда ҳолатингиз қандай? "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурасизми?

- Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатимни даволатиш мақсадида жарроҳлик амалиётига қўл урдик. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда. Мазкур жараён якунлангач жамоа ихтиёрига қайтаман. Менимча, "Ал Шабаб" билан ўйинга улгурмайман. 

- Тахминан қачон сафга қайтишингиз мумкин? Қанча вақт керак бўлади?

- Ҳозир бирор аниқ гап айта олмайман. 

- "Насаф"дагилар билан алоқада бўлиб турибсизми?

- Бош мураббий, футболчилар билан доимий равишда алоқадаман. Албатта об-ҳаво ҳам тайёргарликка таъсирини ўтказяпти. Лекин бу таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Олдинда Туркия йиғини ҳам бор. 

- Бошқа жамоаларда жиддий ва кўзга кўринарли трансферлар амалга ошяпти. "Насаф"да катта ўзгариш кўрмаяпмиз. Бу ОЧЛ ва чемпионлик учун ҳавотирларни оширмайдими?

- Яхши томони шуки, "Насаф" ўз тарбияланувчиларига ишонади. Ўзини кўрсатиши учун имконият беради. Бошқа жамоалар қизиқтирмайди. Мен фақат "Насаф"ни ўйлайман. 

- ОЧЛдаги рақиб жиддий. "Ал Шабаб" ўша паллада зўр спорт формасида бўлади, табиийки бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бунда устунлик саудияликлар томонига ўтиб кетмайдими?

- Албатта, рақиб оддий жамоа эмас. Уларда бор нарса бизда йўқ, бизда бор нарса уларда йўқ. Жамоамизда ёшлик шижоати катта устунлик беришига ишонаман. Гуруҳдан тасодифан чиқмаганимизни исботлашимиз керак. Меҳнатимиз билан кейинги босқичга йўл олдик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. 


Rating: +28   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика