Latest news

10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  3 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  8 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  30 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  8 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0

«Футбол скаути»нинг чемпионатимизга нигоҳи News

«Футбол скаути»нинг чемпионатимизга нигоҳи

Soccer.ru сайти ўқувчиси Варуж Бабаян шахсий блоги - «Футбольний скаут» («Футбол скаути») нигоҳини бу сафар Ўзбекистон чемпионати томон буриб, кўзга кўринган футболчиларимизга эътибор қаратди.

Бошқача айтганда, Россия клубларини кучайтиришга қодир ёш иқтидорларимиз рўйхатини тузиб чиқди. Табиийки, муаллифнинг айнан кимларни эътироф этгани барчамизни қизиқтиради. Фақат, ўз ўрнида айтиш керак, у барчасини ўз ракурси асосида баҳолаган ва айрим фикрлари кимларгадир бироз эриш туюлиши ҳам мумкин. Демак, энди мақола билан танишиб чиқамиз.

- Биз ушбу рўйхатга Ўзбекистон миллий чемпионатининг энг истиқболли кўринган (албатта, шахсий назаримиз бўйича) ёш  вакилларини киритдик. Буни Марказий Осиё давлатлари чемпио­натларида ўйнайдиган ёш футболчиларнинг топ-10 кўринишидаги рейтинги сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Зеро, Ўзбекис­тон чемпионати Осиёда охирги қаторларда эмас зинҳор. Ушбу мусобақа ер юзининг энг катта қисми - Осиёдаги кучли 10та чемпионат орасига киради бемалол. Маълумот учун айтиш керак, «сариқ қитъа»нинг ер майдони чамаси 43,4 млн. километр|квадратга тенг, аҳолиси эса деярли 4,5 миллиардга етган.

Достонбек Ҳамдамов

Ёши -
20

Позицияси -
ярим ҳимоячи

Фуқаролиги -
Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси -
29та ўйин, 9та гол

Ҳамдамов нафақат бутун МДҲ давлатлари, балки улкан Осиё бўйича қараганда ҳам, ўз авлодининг энг иқтидорли футболчиларидан биридир, шубҳасиз. Ўтган йили уни ОФК талқинига кўра, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этишгани бежиз эмас, ҳарқалай. Дос­тонбек тўпни ақл билан назорат қилиши ва майдонни яхши кўриши билан ажралиб туради. У аввалги йили Ўзбекистон ёшлар термаси етакчиси мақомида жамоа билан кичик мундиалнинг чорак финалини забт этди.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 450 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?  «Терек», «Уфа», «Локомотив», «Анжи».



Элдор Шомуродов

Ёши -
21

Позицияси - ҳужумчи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 27та ўйин, 10та гол

Элдор - ҳозирнинг ўзида Тошкент клубининг етакчиларидан бири. У худди бу рўйхатга тушган жамоадоши Достонбек Ҳамдамов каби ўтган йили бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг қаҳрамонлари қаторидан жой олганди. Лекин Шомуродовни ўз шеригидан фарқли ўлароқ, мамлакат миллий жамоасига ҳам фаоллик билан жалб этяптилар. Чаққон, тезкор ва техник салоҳияти юқори ҳужумчи. Шахсий фикримча, у ички потенциалини ҳали тўла-тўкис очганича йўқ.  Иқтидор эса, бу йигитда бор, шубҳасиз.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси -
600 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин? «Терек», «Краснодар», «Локомотив», «Ростов»

Акром Комилов

Ёши -
20

Позицияси - ҳимоячи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби -
«Бунёдкор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 29та ўйин

Акром пойтахт клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Катта имкониятга эга истиқболли йигит. Тезкор ва ақлли. У айниқса, охирги мавсумда жуда яхши таассурот қолдирди. Гарчи яқиндагина 20 ёшга тўлган бўлсада, ўйинни теран тушуниши билан ажралиб туради. Комилов ҳам Ўзбекис­тон миллий жамоасига номзод футболчилардан - бунда ажабланадиган томони йўқ асло.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 450 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин? «Урал», «Анжи»,  «Ростов»


Отабек Шукуров

Ёши -
20

Позицияси
- ҳимоячи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси -
25та ўйин

Тошкент клуби ҳимоя бўғинининг асосий ижрочиларидан бири. Ёш Отабек жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосий таркибидан ҳам жой олди. У жуда барқарор, чаққон ҳамда футболча уқуви билан алоҳида кўзга ташланади. Менимча, Шукуров ҳам ҳали ўз иқтидорини бутунлай очгани йўқ. Эҳтимол, у Россиянинг қайсидир клубида бошқача нур сочар...?

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 400 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?
«Терек», «Анжи», «Ростов», «Уфа»

Рустам Ашурматов

Ёши
- 20

Позицияси - ҳимоячи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби - «Бунёдкор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 27та ўйин

Кўриб турибмизки, пойтахт жамоа­си ихтиёрида ҳаттоки, энг ёш ҳимоячилар боғлами бор. Рустамни жуда истиқболли йигитлар қаторига қўшиш мумкин. У айни пайт Марказий Осиё­ мамлакати ёшлар термаси аъзосидир. Лекин Ашурматовни яқин орада миллий жамоа либосида кўришимиз эҳтимоли анча баланд.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси
- 250 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?
«Тосно», «Факел», «СКА Хабаровск», «Урал»



Темурхўжа Абдухолиқов

Ёши
- 25

Позицияси - ҳужумчи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби - «Локомотив»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 29та ўйин, 22та гол

Ўзбекистон чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиси, турнирнинг энг яхши тўпурари, миллий жамоага номзодлардан бири - рўйхатимизда шундай қаҳрамон ҳам бор. Темур 2 йилча олдин Европада ўз кучини синаб кўришга улгурди - мавсум-2014да «Пахтакор»дан Хорватиянинг «Хайдук» (Сплит) жамоаси сафига қўшилди. Бироқ унга Болқон футболида узоқ вақт қолиш  насиб этгани йўқ. Лекин бу атлетик томондан ривожланган ҳужумчининг иккинчи имкониятга эга бўлмаслигини англатмайди. Эҳтимол, Абдухолиқов бу сафар ўз кучини Россияда синовдан ўтказар?

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 1 млн. евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?  «Анжи», «Оренбург», «Амкар», «Урал», «Уфа», «Ростов», «Терек»

Сардор Мирзаев

Ёши
- 25

Позицияси - ярим ҳимоячи  

Фуқаролиги
- Ўзбекистон

Клуби -
«Локомотив»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 27та ўйин, 13та гол

Мамлакат чемпионининг яна бир аъзоси. Сардор шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчидир. Унинг айниқса, техник қобилияти баланд, яна тезкор ва ақлли. Хусусан, охирги мавсумда энг яхши футболчилар қаторига қўшилди. Муҳими, Сардор тўпурарлик хусусиятларидан ҳам бенасиб қолмаган.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 700 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?
  «Анжи», «Амкар», «Уфа», «Ростов», «Терек»



Азим Аҳмедов

Ёши
- 24

Позицияси - ҳимоячи   

Фуқаролиги -
Ўзбекистон

Клуби - «Пахтакор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси
- 24та ўйин, 2та гол

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори ва Россиянинг «Краснодар» клуби вакили Одил Аҳмедовнинг укаси. Уни шу йилдан эътиборан мамлакат бош жамоаси йиғинларига чақира бошлашди. Кўринишидан, Азим худди акаси каби яхшигина потенциал соҳиби. Ҳарқалай, у ақлли ва барқарор футболчи. Одил Россия чемпионатида ном қозонишга улгурди, балки энди Азим ҳам унинг ортидан бир уриниб кўрар...?

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси
- 350 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин?
«Урал», «Уфа», «Крилья Советов», «Терек»

Жамшид Искандеров

Ёши
- 23

Позицияси - ярим ҳимоячи

Фуқаролиги -
Ўзбекистон

Клуби -
«Пахтакор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси
- 21та ўйин, 7та гол

Шундай бўлиб чиқдики, бизнинг рўйхатга фақат Ўзбекистон фуқаролари тушишди. Мана, Жамшид ҳам мамлакат терма жамоасига номзод ўйинчилардан. Уни ўз клуби етакчиси - «мотори» сифатида таърифлаш мумкин. Ғоят серҳаракат йигит, шунинг баробарида футболча интеллекти кучли ва майдонни яхши кўради. Хуллас, Жамшиддек футболчи Россия премьер-лигасидаги айрим клубларни шубҳасиз, кучайтирган бўларди.

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 500 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин? «Урал», «Уфа», «Крилья Советов», «Ростов»



Жавоҳир Соҳибов

Ёши -
21

Позицияси - ярим ҳимоячи

Фуқаролиги - Ўзбекистон

Клуби - «Пахтакор»

Охирги чемпионатдаги статистикаси - 27та ўйин, 3та гол

Ўзбекистон футболидаги «олтин авлод»нинг яна бир вакили. Мамлакатнинг энг машҳур ва совриндор жамоаси тарбияланувчиси саналган Жавоҳир ҳам ёшлар термасининг ўтган йилги муваффақиятларига ўз улушини қўшди. У катта потенциалга эга, зеро, футболча ақл-идрокдан бебаҳра қолган эмас. Соҳибовни ўтган йилдан буён миллий жамоага чақиришяпти ва у ҳозиргача мамлакат бош термаси таркибида 7 марта майдонга тушишга улгурди - бу бежиз эмас. Агар ушбу ёш футболчини яқин орада нисбатан кучли чемпио­натлардан бирида кўрсак, бу «сюр­приз» саналмайди. Жавоҳир балки Россия биринчилигига келар...?

Футболчининг трансферлар бозоридаги баҳоси - 350 минг евро

Қайси клубларга ёрдам бериши мумкин? «Уфа», «Крилья Советов», «Оренбург», «Анжи»

Ҳ.Масаидов тайёрлади

Rating: +17   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика