Latest news

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  51 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  9 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  15 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  0 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Футбол ўрнига киберспорт News

Футбол ўрнига киберспорт

Айни дамда коронавирус туфайли бутун дунё бўйлаб одамлар бир жойда тўпланиши мумкин бўлган барча тадбирлар бекор қилинмоқда.

Футбол ўйинлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ киберспорт мусобақалари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бир неча кун олдин ЛаЛига вакиллари FIFA20 ўйини бўйича мусобақа ташкил қилиб, унда ҳақиқий футболчилар иштирок этишини таъминлашди. Ушбу ўйинларни минглаб ишқибозлар томоша қилишди.

Киберспорт мусобақаларининг томошалари кундан-кунга ортиб бормоқда ва ўқувчиларимизга ушбу йўналишда ўтказилаётган энг сўнгги мусобақаларни тақдим этишга қарор қилдик.


Dota 2

Айни дамда Dota 2 бўйича WeSave! Charity Play хайрия турнири ўтказилмоқда. Унда ҳар бир зонанинг (МДҲ, Европа, Шимолий Америка, Жанубий Америка, жануби-шарқий Осиё, Хитой) машҳур жамоалари ўзаро беллашишмоқда. Ушбу турнирдан тушган пуллар коронавирусга қарши курашга сарфланади.

Ушбу ўйинларни Twitch.tv платформаси (сайти) орқали WePlay каналларида томоша қилишингиз мумкин.



CS GO (Counter Strike Global Offensive)

Шу кунларда ESL томонидан ташкил этилган ESL Pro League Season 11: Europe мусобақаси давом этмоқда. Европанинг энг кучли 18та жамоаси 3та гуруҳга бўлинган. Бугун "А" ва "B" гуруҳларидаги сўнгги ўйинлар бўлиб ўтади.


Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўл олишади, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф ўйинларини ўтказиб, навбатдаги босқич учун кураш олиб боришади. Турнирнинг соврин жамғармаси 531 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақа чемпиони 75 000 долларини қўлга киритади.

Ушбу мусобақада ягона ўзбекистонлик киберспортчи мавжуд. SANJI ники остида ўйнаётган Санжар Кулиев "Virtus.pro" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу жамоа "C" гуруҳида ва ушбу олтилик ўйинлари 26 мартдан старт олади.

Ушбу турнир ўйинлари Twitch.tv платформаси (сайти)даги MainCast каналида намойиш этилмоқда. Бугунги баҳслар Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика