Latest news

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Фотонигоҳ - Сервер Жепаров News

Фотонигоҳ - Сервер Жепаров

Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган Сервер Жепаровнинг фаолиятини расмлар ёрдамида ёдга оламиз.


Сервер Жепаров 1982 йилнинг 3 октябрида Чирчиқ шаҳрида дунёга келган.


 

Профессионал футболчилик фаолиятини “Навбаҳор”да бошлаган Сервер 2001 йилда “Пахтакор” билан шартнома тузади ва 6 бор Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритади.



2007 йилда юлдузли “Бунёдкор”га кўчиб ўтган Сервер жамоа сардорига айланади ва жамоасининг икки карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишида ўз хиссасини қўшади. Шунингдек у 2009 йил Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучади.



Сервер Жепаров миллий терма жамоадаги дебютини 2002 йилда Словакияга қарши баҳс билан бошлайди. Термадаги илк голини эса 2004 йилда Фаластин терма жамоаси дарвозасига уради.



2009 йилда Жепаров “Бунёдкор”ни “Барселона”га қарши баҳсда сардор сифатида майдонга олиб чиққан эди.
 


Сервер Жепаров 2008 йилда “Осиёнинг энг яхши футболчиси” номига сазовор бўлди
 


2010 йилда Жанубий Кореянинг “Сеул” жамоаси Жепаровни “Бунёдкор”дан ижарага олган, кейинроқ клуб футболчи билан уч йиллик шартнома тузди. Сервер бу жамоа билан Корея чемпионлиги ва Лига кубогини боши узра баланд кўтарган.
 


2011 йилда Сервер Жепаров яна бир бор “Осиёнинг энг яхши футболчиси” деб топилди.
 


2011 йилда Осиё футболидаги энг шов-шувли трансферлардан бири амалга оширилади. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси “Сеул” жамоасидан Саудия Арабистонини “Ал-Шабаб” жамоасига кўчиб ўтади. Бир йилдан сўнг Сервер Жепаров Саудия Арабистонида ҳам чемпионликни қўлга киритади.
 


2013 йилда Сервер Жепаров ўзи учун бегона бўлмаган Жанубий Корея чемпионатига қайтади. Бу сафар у “Сеонгнам Илва” билан шартнома имзолайди ва 2014 йилда яна бир совринни қўлга киритади. Бу сафар у Корея футбол ассоциацияси кубогида зафар қучади.


 

Сервер Жепаров 2015 йилда Жанубий Кореянинг яна бир номдор жамоаси “Ульсан Хюндай”га кўчиб ўтади.
 


Ушбу мавсум бошида Сервер Жепаров ва ниҳоят Ўзбекистон чемпионатига қайтди. У Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳозирда “Локомотив” турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Агар бу мавсумда “Локомотив” чемпион бўлса бу Сервер Жепаров учун 9-Ўзбекистон чемпионлиги бўлади.
 


Сервер Жепаров Хитойга қарши кечган баҳсда майдонга тушди, бу футболчининг терма либосидаги 120-ўйини бўлди ва ўйинлар ўтказиш брасида яққол рекордчига айланди.
 


Сервер Жепаров оилали. Унинг уч нафар фарзанди бор. Ўғли Рауль, қизлари Вероника ҳамда Мия.


Худойберганов Улуғбек

Rating: +33   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика