Latest news

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  2 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

EPL Manager: 14-тур шарҳи News

EPL Manager: 14-тур шарҳи

Англия Премьер-лигасида 14-тур учрашувлари якунланди ва EPL Manager фэнтези-футбол турнирида ҳам ўзгаришлар юз берди.

АПЛнинг 14-тури "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви билан бошланди (1:3). Икки жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлардан ҳисобланади ва "Эттихад"даги баҳс ўзгача аҳамиятга эга эди. Биринчи бўлим охирида "шаҳарликлар" Кейхиллнинг автоголи билан ҳисобни очишди, аммо учрашувнинг иккинчи қисмида "аристократлар" ирода кўрсатишди. Коста, Виллиан ва Азар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб, жамоасининг ғалабасини таъминлашди. Учрашув жамоа футболчилари ўртасидаги муштлашув билан якунланди ва Агуэро (4 та ўйинга) ҳамда Фернандиньо (3 та ўйинга) дисквалификация қилинди.

"Кристал Пэлас" кутилмаганда ўз майдонида "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Голларга Томкинс ва Бентеке (дубль) муаллифлик қилди. "Сандерленд" ҳамда "Лестер Сити" учрашувида Дэвид Мойес жамоаси Раньери шогирдларини 2:1 ҳисобида таслим этишди.

"Сток Сити" ва "Бёрнли" (2:0) турнир жадвалида қўшни эди, аммо Марк Хьюз шогирдлари Уолтерс ва Муньеса голлари эвазига 9-ўринга чиқиб олди.

"Вест Бромвич" ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилди (3:1). Эванс, Брант ва Филлипсларнинг голларига "Уотфорд"дан Кабаселе битта гол билан жавоб берди.

"Тоттенхэм" "Суонси"га қарши баҳсда 5 та гол урди. Кейн ва Эриксен дубль қайд этди, Сон Хён Мин ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бу ғалаба туфайли "шпорлар" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди.

"Арсенал" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Алексис Санчес ушбу баҳсда EPL Manager фойдаланувчилари учун 20 очко (суперсардор 60 очко) ишлаб берди. Озил, Окслейд-Чемберлен ва Кэрроллар ҳам биттадан голларга муаллифлик қилишди.


"Борнмут" - "Ливерпуль" учрашувида турнинг кутилмаган натижаси қайд этилди. Юрген Клопп шогирдлари 3:1 ҳисобида олдинда бораётиб, баҳснинг сўнгги 15 дақиқасида 3 та гол ўтказиб юборишди. Мезбонлар сафида Уилсон, Фрейзер, Кук ва Аке, меҳмонлардан эса Мане, Ориги ва Жан гол уришди.

"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" баҳсида томонлар муроса кўчасини танлашди. Ибрагимович ва Бейнс урган голлар баҳс 1:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

14-тур ўйинлари "Мидлсбро" ҳамда "Халл Сити" ўртасидаги учрашув (1:0) билан якунланди. Баҳсдаги ягона голга Рамирес муаллифлик қилди.


EPLMANAGER

Бу турда бирданига икки жамоа турда энг яхши бўлди: "Bluesbrother" (Индонезия) ва "Afrosiyob777" (Ўзбекистон). Иккала фойдаланувчи 124 очкодан тўплашди, уларнинг кўп очко тўплашига Алексис Санчеснинг суперсардор сифатида танланиши сабаб бўлди.





Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Alexis Sanchez (ARS) 20 points

2. Christian Eriksen (TOT) 16 points

3. Ryan Fraser (BOU( 12 points

4. James Tomkins (CRY) 11 points

5. Marc Muniesa(STK) 11 points

6. Son Heung-Min (TOT) 11 points

Супер-сардор сифатида энг кўп танланган 10 футболчи:

1. Harry Kane

2. Alexis Sanchez

3. Sergio Aguero

4. Diego Costa

5. Eden Hazard

6. Sadio Mane

7. Zlatan Ibrahimovic

8. Alvaro Negredo

9. David de Gea

10. Roberto Firmino

11. Jermain Defoe

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика