Latest news

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  51 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  9 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  15 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  0 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Дунёнинг энг бой киберспортчилари: Кучли 25таликда Ўзбекистонда туғилган йигит бор News

Дунёнинг энг бой киберспортчилари: Кучли 25таликда Ўзбекистонда туғилган йигит бор

Коронавирус пандемияси туфайли барча спорт мусобақалари тўхтатилди ва номаълум муддатга қолдирилди.

Бир неча кун аввал баъзи мамлакатларда футбол лигалари давом эта бошланган бўлсада вирус киберспорт мусобақаларига ҳалал бера олмади. Компьютер ўйинлари ишқибозлари ҳар куни мусобақалар доирасида ўтказилаётган ўйинларни томоша қилишмоқда. Кўпчилик "Киберспорт - бекорчилар хоббиси, у орқали пул топиб бўлмайди" деб ўйлайди, аммо адашасиз. Эътиборингизга киберспорт оламининг энг бой вакилларини ҳавола қиламиз.

Дунёнинг энг бой киберспортчилари
ЎринИсмНикДаромад ($)Ўйин туриМамлакат
1Йохан СундштайнN0tail6,906,166
Dota 2Дания
2Жесси ВайниккаJerAx6,470,000
Dota 2
Финляндия
3Анатан Фамana6,000,411
Dota 2
Австралия
4Себастьян ДебсCeb5,501,233
Dota 2
Франция
5Топиас ТаавитсайненTopson5,414,446
Dota 2
Финляндия
6Куро ТахасомиKuroKy5,176,688
Dota 2
Германия
7Амир Ал БакравиMiracle_4,740,318
Dota 2
Иордания
8Иван ИвановMinD_ContRoL4,531,393
Dota 2
Болгария
9Марун МерҳожGH4,134,326
Dota 2
Ливан
10Лассе УрпалайненMatumbaman3,662,181
Dota 2
Финляндия


Dota 2 бўйича норасмий жаҳон чемпионатидаги мукофот жамғармаси 30 млн. доллардан ошгани туфайли унинг ғолиблари бошқа ўйин миллионерларини рўйхатнинг пастки поғоналарига тушириб юборди. Мазкур рейтингнинг 22-ўрнини Ўзбекистонда туғилган - Артур Бабаев (Arteezy) эгаллаб турибди. Айни дамда Канада фуқароси ҳисобланадиган 23 ёшли Артур Dota 2 ўйинида ҳозиргача 2,204,860 АҚШ доллари ишлаб топган.


Киберспортда даромад топиш рейтингида АҚШ етакчилик қилмоқда. Америкалик киберспортчиларнинг ҳозирга қадар қўлга киритган ютуқлари 140,460,058 долларни ташкил қилади.

Киберспортда энг кўп даромад (мамлакатлар бўйича)
ЎринМамлакатДаромад ($)Киберспортчилар сони
1АҚШ140,460,058
16465
2Хитой108,815,383
4410
3Жанубий Корея90,087,796
3867  
4Швеция37,262,507
2461
5Дания35,359,331
1463
6Франция28,071,943
3529
7Канада27,303,878
2680
8Россия25,786,927
3399
9Германия25,345,779
4046
10Финляндия24,801,992
1473


Ушбу рейтингда Ўзбекистон 64-поғонани банд қилган. Мамлакатимизда 38 нафар киберспортчи мавжуд. Ўзбекистонлик ўйинчилар ҳозиргача 461,635 АҚШ доллари ишлаб топган. Қизиғи, кўрсатилган пулларнинг 333,635 доллари бир киберспортчимиз ҳисобига ёзилган. Унинг исми Акбар Бўтаев (Sonneiko). Бир қанча вақт Dota 2 бўйича дунёнинг энг машҳур жамоаси - Na'Vi сардори бўлган Акбар ҳозирда Европанинг номдор NiP (Ninjas in Pyjamas) клуби шарафини ҳимоя қилади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика