Latest news

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  6 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN News

Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN

Ўзбекистонлик футболчиларнинг четга чиқиб кетаётгани 2003 йилларда кўп ёзиларди.

Энди-энди спорт газеталарини ўқишни бошлаганимда Қозоғистон ёки Россияга йўл олаётган ўзбекистонликлар ҳақидаги хабарлар газетанинг битта саҳифасини бемалол тўлдириши мумкин эди.

Қозоқлар яхши пул тўларди, худди ҳозиргидек. Кейинроқ қулочимизни кенгроқ ёйиб, ўзимиз учун янги мамлакатларни кашф қила бошладик. Сервер Жепаров Жанубий Кореядан тортиб, Саудия Арабистонида ҳам чемпион бўлди. Сардор Рашидов Қатарга йўл олди. Орада Малдив лигасида ўйнайдиган дарвозабон чиқиб қолди ва ҳоказо.

Менга бу ҳолат бугун яхши бўлиб кўринади. Хорижда тўп сураётган футболчиларнинг кўп бўлиши бизга ҳар тарафлама фойда. Иқтисодий жиҳатдан ҳам, кетаётган футболчи ўрнига янгиси етишиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳам. Бироқ аҳволимиз шундайки, маҳсулотни ўзимиз реклама қилмасак, талабгор кўп бўлмайди. Ёки бизникилар талаб қилаётган пулга ёш бразилиялик иқтидорни олиб келиш мумкин бўладики, Ўзбекистон футболчисига ҳеч ким қиё боқмайди.

Яхши нарса эса рекламага муҳтож эмас. Сардор Рашидов ва Одил Аҳмедов қандай олиб кетилганини бир эслаб кўринг. Одил учун “Анжи” ҳазилакам пул ўтказмаган. Ёки Рашидов, қатарликлар ўзлари келиб, “Бунёдкор”нинг талабини бажариб, футболчининг ўзига яхши таклиф бериб, олиб кетишди.

Кейин бу каби трансфер бўлмади. Малайзия, Хитой ёки Таиланд чемпионатига агентлар тавсия қилгани учунгина футболчилар бориб келди. Миллий терма жамоанинг алиштириб бўлмас деб ҳисобланаётган ҳужумчиси Хитойда ярим йил тў суриб, ортга қайтди. Алиштиришнинг умуман имкони йўқдек қилиб кўрсатилган Лобанов Эронда ярим йил ўйнади. Бор-йўғи демоқчиман.

Чунки улар топ футболчилар сирасига кирмайди. Темурхўжа Абдухолиқов Олий Лига тўпурари бўлган тақдирида ҳам “Локомотив”нинг эшигини бузиб юборай дейдиган совчи чиқмайди. Боиси катта бозорда Ўзбекистон Олий Лигаси обрўсини йўқотиб қўйган. Улар учун қайсидир ҳужумчининг 20 та гол уриши ҳали ҳеч нарса эмас, агар у халқаро майдонда ҳам ўзини кўрсатмаса.

Темурхўжа-ку майли, минг ҳаракат қилса ҳам терма жамоага чақирилмади...


мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика