Latest news

23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  0 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  24 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1

Дилшод Жабборов: “Навбаҳор” олдига совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган” News

Дилшод Жабборов: “Навбаҳор” олдига совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган”

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун Бекободнинг “Металлург” клубига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда бекободликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор”  футболчиси Дилшод Жабборов ўз фикрларини билдирди.

“Мавсумга жиддий тарзда ҳамма қатори тайёргарлик кўрмоқдамиз. Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор беряпмиз. Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас.

Жамоамизга кучли футболчилар келиб қўшилишди. Олдимизга совринли ўринларни қўлга киритиш қўйилган. Воҳа жамоаларидан жиддий таклифлар бўлди. Лекин “Навбаҳор”да қолишни маъқул кўрдим. Хориж клубларидан қизиқишлар бўлди, лекин жиддий эмас. Олдимизда “Бухоро” жамоасига қарши яна битта ўртоқлик учрашуви бизни кутиб турибди”, - дейди “Навбаҳор” футболчиси Дилшод Жабборов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика