Latest news

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  5 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади" News

Даврон Файзиев: "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" тоифасидаги жамоа саналади"

«Сўғдиёна»-«Қизилқум» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев ва дарвозабон Михаил Спиридоновлар иштирок этишди.

— Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиз анча яхши бўлди. Бундан кейин бизда ортга йўл йўқ, биринчи даврада йўл қўйган ҳатоларимизни такрорланмаслигига бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳисоб бундай йирик кўриниш олишини ростини айтсам кутмагандим. «Қизилқум» жамоаси «чақилмас ёнғоқ» тоифасидаги жамоалар қаторига киради. Ҳар қандай рақибга кутилмаган «совға»лар ҳадя қила оладиган жамоа.

— Жамоага янги таклиф этилган ўйинчилар ҳақида тўҳталсангиз…

— Ўзларингиз бугунги ўйинни кузатдингиз. Бугун асосий таркибимизда тўрт нафар янги футболчи майдонга тушди. Александр Клецковни барча яхши танийди. Унинг маҳорати бизга асқотади деб ўйлайман. Иззат Ғаниев «Қўқон-1912″ жамоасидан, Ислом Исоқжонов «Олмалиқ»дан, Қаҳрамон Боҳодиров — бу футболчи Жиззахдан. «Машъал» жамоаси билан шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги билан уни дарҳол жамоамизга таклиф этдик. Ўйлайманку янги футболчиларнинг барчаси бугун ёмон ўйин кўрсатишмади. Шунингдек, Хуршид Мухторов — «Локомотив» жамоасидан таклиф этилган футболчи, бугун майдонда ҳаракат қилмади.

— Михаил Спиридоновга савол: Стадион ёритгичлари дарвозабонларга таъсир кўрсатмадими?

— Йўқ асло. Прожекторлар анча баландда жойлашганлигини инобатга оладиган бўлсак, улар майдонни аъло даражада ёритди. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийларимиз рақиб ҳақида бизга етарлича маълумотлар беришиб, улар билан қандай ўйнашлигимиз кераклиги ҳақида тушунтиришганди. Ваҳобовни ҳимоячиларимиз бир бора эътибордан четда қолдиришда ва у бу ҳатодан унумли фойдаланиб гол киритди. Танаффусда ечиниш хонасида дарҳол ювиниб олдик. Бу эса бизга иккинчи бўлимда янаям яхшироқ ҳаракат қилишимизга ёрдам берди.  Ҳисоб бнданда йирик кўриниш олиши мумкин эди, ҳужумчиларимиз ўша 4-5 голли вазиятларни голга айлантира олишганида. Кейинги ўйинларда янаям яхшироқ ҳаракат қиламиз. Жамоаги таклиф этилган янги футболчиларнинг барчаси бугун ўйинга мослашиб кета олишди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика