Latest news

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

Даврон Файзиев: "Бу UzReport TV тарихида янги саҳифа бўлди" News

Даврон Файзиев: "Бу UzReport TV тарихида янги саҳифа бўлди"

Илк маротаба ўзбекистонлик футбол мухлислари Европа чемпионлар лигаси финалини, ўзбек каналида жамоаларни меҳмонхонадан чиқишларидан бошлаб кўрдилар.

"UzReport TV" канали томонидан тақдим этилган ЕЧЛ финалини бевосита каналда шарҳлаб борган Даврон Файзиев билан айнан шу борада суҳбат қурдик.

"ЕЧЛ ташкилотчилари илк маротаба бундай кенг ҳажмдаги ишни ташкил этдилар. Бир неча кун аввал улар бизни ўз режалари билан таништириб, эфир финал ўйинидан анча эрта бошланиши ва бундай фойдаланиш имкониятига эгалимигимизни такидлашди.Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашдик ва улар бунга розилик беришди. Аввалига буни Европа лигасида синаб кўрдик. Бунга бўлган муносабат яхши эканлигини кўрганимиздан сўнг, чемпионлар лигасида тўлиқ эфир бўлди. Авваллари мухлислар финал учрашувини кутишар эди. Бу сафар Миланда содир бўлаётган барча воқеаларни жонли эфирда томоша қилишди", - дейди ўзбекистонлик шарҳловчи.

- Беш соатдан ортиқ вақт тўғридан - тўғри эфирда ишлаш қийин бўлмадими?

- Ҳисобладим, тўғридан-тўғри эфирда 5 соату 20 дақиқа ишладик. Бир ўзим шарҳлаган эфирлар орасида бу рекорд. Лондон олимпиадасини очилиш маросимида ҳам ишлаган эдим. Лекин унда Ғанишер ака иккимиз 5 соатлик эфирни олиб борганмиз. Финал ва бирон бир мусобақанинг очилиш маросими ўртасидаги ритмда фарқ бўлади. Шунинг учун кечаги ўйинни олимпиадага қиёслай олмайман. Тўғриси, толиқдим. Лекин бундай сифатда ишлаб толиқиш ёқимли.

- Ўзбек ТВси тарихида илк маротаба ЕЧЛ финали бўлиб ўтаётган шаҳардан махсус мухбир эфирга чиқди. Бу ҳам воқеани жонли кўринишга олиб келди...

- Гапингиз тўғри. Бу борада европаликлар жуда ҳам пухта режа асосида ишлашганини кўрдик. Мазкур услуб келажакда янада ривожланади деб ўйлайман. Менимча мухбиримиз ўша жойдаги атмосферани бизга етказиб бера олди деб ўйлайман. Ҳозирги кунда Европа спорт каналлари худди шу аснода иш олиб боришмоқда. биз Бам канални шу даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

- ЕЧЛ финалидаги шижоатни, Еврода ҳам кўрамизми?

- Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати финалини ҳудди кечагидек катта масштабда эфирга узатиш режамизда бор. Айни дамда трансляция ҳуқуқини берган компания билан музокаралар давом этяпти. Финалга бўлган қизиқиш жуда катта ва телеканалимизга керакли шароит яратиб берилган. "UZREPORT TV"нинг мухбирларидан бири бизга воқеа жойидан репортаж етказиб туришини режалаштиряпмиз.

- Барча ўйинларни тўғридан-тўғри кўрамизми?

- Еврода 51та учрашув бўлиб ўтади. 45та баҳс "UZREPORT TV" орқали жонли эфирда кўрсатилади. 3-тур ўйинлари бир вақтда бошланиши боис, гуруҳдаги бир учрашувни тўғридан-тўғри эфирда, иккинчисини эса ёзиб олинган ҳолда тақдим этамиз. Бундан ташқари, футбол ишқибозлари "Highlights" ва кундаликларни ҳам кузатиб боришлари мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди

Rating: +70   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика