Latest news

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Чемпионатларимизнинг 24 йиллик жадвали ҳақида News

Чемпионатларимизнинг 24 йиллик жадвали ҳақида

Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди. Қуйида биз барча 24та чемпионатимизнинг умумий жадвалини сизларга ҳавола қиламиз.

Бундан ташқари 2015 йилда клубларимиз қайд этган эътиборли натижалар ҳақида тўхталамиз.

24 йиллик жадвални 11 карра чемпион “Пахтакор” бошқариб бормоқда. 710та ўйинда 1578 очко жамғарган “шерлар” энг кўп ғалабага эришган (489та) ва энг кўп гол урган жамоа (1629та) бўлиб туришибди. Клубнинг 1600-голини 19-турда “Қизилқум”га қарши баҳсда Станислав Андреев уришга муваффақ бўлди. Кейинги йил жамоа 500-ғалабани қўлга киритиши, 600-голни ўтказиши ва очколарини 1600тага етказиб олиши мумкин.



Рўйхатда иккинчи поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Пахтакор”дан 117 очкога ортда қолмоқда. Жамоа 2-турда Тошкентда “Локо” билан дуранг ўйнаганди. Ўша дуранг клуб учун 100-дуранг бўлиб тарихда қолди. “Нефтчи” 10-турда ўз уйида “Насаф” билан ўйинда 700-голни ўтказиб юборди. Фарғоналиклар 2016 йил 6 очко олишса ўз очколарини 1500тага етказиб олишади.  

“Навбаҳор” клуби умумий рўйхатда 3-ўринда. Иккинчи турда “Металлург”га қарши ўйинда Дилшод Жабборов “лочинлар”нинг 1200-голини урганди. Худди ўша ўйинда Дилмурод Каримов урган гол “лочинлар”нинг 800-ўтказган голи бўлганди. Жамоа 2016 йилда 350-ғалабани қўлга киритишга, ўз очколарини 1200тага етказиб олиши мумкин.

Бу йилги бронза медаль соҳиби Қаршининг “Насаф” клуби умумий жадвалда ҳамон 4-ўринда бормоқда. Қарши клуби бу мавсум олий лига тарихларидаги ўзининг 550-ўйинини ўтказди. 11-турда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба клуб учун 300-ғалабага айланди. Айнан ўша ўйиндан сўнг “аждарлар”нинг умумий очколари 1000тадан ошганди. 23-турда “Навбаҳор”га қарши ўйинда Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол “Насаф”нинг 1000-голи бўлиб тарихда қолганди. Қарши клуби агар 2016 йилда ҳам бу йилгидек муваффақиятли иштирок эта олса умумий очколари сонини 1100тага етказиб олиши мумкин.



Бу йилги мавсумда “Бухоро” клубининг 300-мағлубияти кузатилди. 16-турда “Бунёдкор”дан учралган мағлубият юбилей мағлубият бўлди. 15-турда “Сўғдиёна” билан ўйинда бухороликларнинг очколари 900тадан ошганди.

Жадвалда 6-ўринда бораётган “Динамо” клуби бу йил сўнгги турда ўзининг 650-ўйинини ўтказди. 8-турда “Нефтчи”дан учралган мағлубият олий лигадаги 300-мағлубият бўлди. 24-турда Камолиддин Мурзоев Самарқанд клубининг юбилей 800-голини урди. 28-турда “Насаф” билан ўйинда жамоа 950-голини ўтказиб юборди. 



“Андижон” жамоаси 22-турда олий лигадаги 650-учрашувда майдонга тушди. 14-турда “Динамо”дан учралган мағлубият “бургутлар” учун 300-мағлубият бўлди. 5-турда “Бухоро” билан баҳсда Иброҳим Отахоновнинг урган голи “Андижон”нинг 900-голи бўлди. Кейинги йил жамоа 950-голни уриши, 1100-голни ўтказиши ва очколари сонини 800тадан ошириб олиши мумкин.

Олий лигада қолишни уддалаган “Сўғдиёна”нинг  200-ғалабаси 14-турда “Қўқон-1912” билан ўйинда қўлга киритилди. 18-турда “Локомотив” билан ўйинда эса 1000-гол Жиззах клуби дарвозасига урилди. “Навбаҳор” билан баҳсда “Сўғдиёна” ғалаба қозониб очколари сонини 700тадан ошириб олганди. Кейинги йил жамоа 600-учрашувни ўтказади, 100-дурангни қўлга киритиши, 300-мағлубият қабул қилиб олиниши ва 800-голни уриши мумкин.

“Машъал” клуби кейинги йил аллақачон тарихга айланган “Трактор” клубидан ўтиб кетиши мумкин. Бунинг учун 13 очко қўлга киритилса бас. Жамоа 4-турда “Олмалиқ” билан ўйин жамоа учун 400-учрашув бўлиб тарихга кирди. 25-турда “Қизилқум” билан ўйинда Жамшид Ҳасанов томонидан урилган гол Муборак клубининг  550-голи бўлди. “Машъал” 24-турда “Бунёдкор”ни мағлуб этиб очколари сонини 600тага етказиб олганди. Кейинги йил жамоа 450-учрашувини ўтказади. Бундан ташқари клуб 600-голини ўтказиши мумкин.



2015 йил “Металлург”нинг 500-учрашуви кузатилди. 28-турда “Бухоро”дан учралган мағлубият жамоа учун 250-мағлубият бўлди. Кейинги йил бекободликлар 550-ўйинни ўтказишади.

“Қизилқум” бу йил ўз очколарини 600тадан ошириб олди. 16-турда “Сўғдиёна” билан баҳсда Навоий клуби ўзининг 450-учрашувни ўтказди. 25-турда “Машъал” билан ўйинда жамоа 200-мағлубиятини қабул қилиб олди. 2016 йилда “Қизилқум” 600-голни уриши ва 700-голини ўтказиши мумкин.

“Бунёдкор” клуби бу йил олий лигадаги 9-мавсумини ўтказди. 2015 йилда клуб ўзининг 250-учрашувини ўтказди. 28-турда “Андижон” билан баҳсда Достонбек Ҳамдамов жамоанинг юбилей 500-голини урди. Янги йилда “қалдирғочлар” 200-ғалабага эришишлари, 150-голни ўтказиши, 600-очкони қўлга киритишлари мумкин.



Кетма-кет учинчи марта чемпионат кумуш медалларини қўлга киритган “Локомотив” бу йил 300-учрашувини ўтказди. 2-турда “Нефтчи” билан ўйинда Дамир Кояшевич томонидан урилган гол жамоа учун юбилей 400-гол бўлди. 2016 йил жамоа 500-голини уриши, 400-голини ўтказиши ва очколарини 500тадан ошириб олиши мумкин.

Олий лигага қайтган “Қўқон-1912” бу йил 20-турда “Олмалиқ” билан ўйинда ўзининг 400-учрашувни ўтказди. Кейинги йил жамоа дарвозасига уриладиган биринчи гол 600-ўтказилган гол бўлади. “Қўқон-1912” 2016 йил 18 очко тўпласа очколари сонини 400тага етказиб олади.  

Бу йил “Шўртан”нинг очколари сони 300дан ошди. Игорь Таран 14-турда “Навбаҳор” билан ўйинда жамоанинг олий лигадаги умумий голларини 300тага етказганди. 26-турда “Қизилқум”га қарши баҳсда Ғузор клуби дарвозасига 450-гол урилди.



“Олмалиқ” клуби 10-турда “Навбаҳор” билан баҳсда 200-учрашувни ўтказди. 25-турда “Навбаҳор” билан ўйинда Саламат Қутибоев “Олмалиқ”нинг юбилей 300-голини урди. 11-турда “Металлург”га қарши баҳсда жамоа дарвозасидан 300-гол ўрин олди. Олтинчи турда “Бухоро”га билан ўйиндан сўнг жами очколар сони 250дан ошди. Кейинги йил олмалиқликлар 250-учрашувни ўтказишади,  50-дурангни қайд этишлари, 100-мағлубиятни қабул қилиб олишлари, 350-голни уришлари, 350-голни ўтказишлари ҳамда очколарини 300тадан оширишлари мумкин.  

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Пахтакор (Тошкент)                    

710        

489        

111         

110         

1629-599            

1578     

2

Нефтчи (Фарғона)

710

453

102

155

1494-723

1461

3

Навбаҳор (Наманган)

710

347

132

231

1238-847

1173

4

Насаф (Қарши)

558

311

106

141

1009-641

1039

5

Бухоро (Бухоро)

684

272

106

306

958-1056

922

6

Динамо (Самарқанд)

650

227

111

312

807-952

792

7

Андижон (Андижон)

658

220

129

309

922-1092

789

8

Сўғдиёна (Жиззах)

598

205

97

296

791-1020

712

9

Трактор (Тошкент)

490

178

87

225

684-814

621

10

Машъал (Муборак)

426

178

75

173

555-587

609

11

Металлург (Бекобод)

524

167

107

250

650-856

608

12

Қизилқум (Зарафшон)

464

172

89

203

593-678

605

13

Бунёдкор (Тошкент)

250

183

41

26

507-134

590

14

Дўстлик (Тошкент вилояти)

346

169

52

125

669-532

559

15

Локомотив (Тошкент)

306

139

62

105

465-384

479

16

Сурхон (Термиз)

374

109

66

199

461-726

393

17

Қўқон 1912 (Қўқон)

310

115

37

158

431-599

382

18

МҲСК (Тошкент)

216

106

44

66

420-335

362

19

Шўртан (Ғузор)

280

89

49

142

322-458

316

20

Олмалиқ (Олмалиқ)

220

79

48

93

319-334

285

21

Хоразм (Урганч)

248

62

44

142

281-518

230

22

Зарафшон (Навоий)

196

60

37

99

263-355

217

23

Янгиер (Янгиер)

216

56

37

123

266-385

205

24

Турон (Нукус)

164

44

23

97

171-329

155

25

Косонсой (Косонсой)

156

40

25

91

171-305

145

26

Гулистон (Гулистон)

154

34

17

103

142-340

119

27

Атласчи (Марғилон)

124

34

16

74

149-280

118

28

Чирчиқ (Чирчиқ)

122

26

25

71

130-240

103

29

Тўпаланг (Сариосиё)

86

28

12

46

103-146

96

30

Кимёгар (Чирчиқ)

104

25

21

58

113-193

96

31

Академия (Тошкент)

34

16

11

7

72-45

59

32

Семурғ (Ангрен)

72

15

12

45

99-200

57

33

Цементчи (Қувасой)

30

8

7

15

39-64

31

34

Чилонзор (Тошкент)

34

8

6

20

51-70

30

35

Шаҳрихончи (Шаҳрихон)

32

7

7

18

25-67

28

36          

Вобкент (Бухоро)

30

3

6

21

23-70

15

37

Ўз-ДонгЖу (Андижон)

30

2

7

21

17-65

13



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика