Latest news

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  62 19:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 0:1 (матнли трансляция)  3 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси News

«Бунёдкор»нинг Олий лига-2016даги статистикаси

Tags :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2016 йилги олий лига баҳсларини иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг беш карра чемпионлари (2008, 2009, 2010, 2011, 2013) ўз ҳисобларига учинчи (2007, 2012, 2016) кумуш медалларни қўшиб қўйишди.

“Бунёдкор” кумуш медалларга эга чиқиш учун 30 учрашувнинг 18тасида ғалаба, 9тасида дуранг ва 3тасида мағлубият қайд этди. Умумий ҳисобда 63 очко жамғарди.

Чемпионат давомида мураббийлар 22 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Таркибда тўп тепган энг ёш футболчи Достонбек Ҳамдамов (24.07.1996) бўлди. Ёши энг каттаси эса Виктор Карпенко (07.09.1977).

“Бунёдкор” сафида тўп тепган футболчилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоамизнинг ўртача ёши роппа-роса 25ни ташкил этди.

“Бунёдкор” олий лига-2016да умумий ҳисобда 46та гол урди. Шуларнинг 28таси уйда, 18таси меҳмондаги ўйинларга тўғри келади. Таркибда энг кўп гол урган футболчи Элдор Шомуродов бўлди. Мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилаётган Шомуродов рақиблари дарвозасини 10 маротаба аниқ ишғол қилди.

Ортда қолган чемпионатда “Бунёдкор”нинг ўз дарвозасининг энг кам гол ўтказган жамоа бўлди. Ўтказилган 30та учрашувда “қалдирғочлар” ўз постларидан атиги 13та гол ўтказиб юборишди холос. Уйда 5та, сафарда 8та.

Олий лига-2016даги 30та учрашувнинг 20тасида рақиблар “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олмадилар.

Жамоамизнинг энг йирик ғалабаси олий лига дебютанти “Обод” устидан қозонилди. “Обод”га қарши “Жар” стадионида кечган баҳсда рақиб дарвозаси жавобсиз тўрт маротаба ишғол этилди. Умуман олганда, яна 4та учрашувда “Бунёдкор” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаларга эришди.

Ҳакамлар жамоамиз футболчиларига 57 бор сариқ карточка кўрсатишди. “Насаф”га қарши сафар учрашувда Отабек Шукуров бу мавсумдаги жамоамизнинг ягона қизил карточкасига сабабчи бўлди.

“Бунёдкор” иштирокидаги учрашувларга умумий ҳисобда 104867 нафар мухлис ташриф буюрди. Ўртача ҳисобда бир учрашувга 3496 томошабиндан тўғри келади.

Муроджон Зуҳуров, Акрамжон Комилов ва Достонбек Ҳамдамов 29тадан учрашувда иштирок этишди ва бу борада жамоамиз етакчилари бўлишди.

Пенальтилар ҳақида гап кетганда жамоамиз иштирокидаги учрашувларда жами 6та 11 метрлик жарима зарбалари белгиланди. “Бунёдкор” 5 маротаба пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Рақибларимиз эса дарвозамизга битта пенальти тепишган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика