Latest news

18:00Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  0 17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда! News

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда!

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Малайзиядаги “Supermokh Cup 2016” турнирида иштирок этиш учун Куала-Лумпурга етиб келдилар.

Мусобақа 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўтказилинади. Ҳар иккала ёш тоифасида ҳам “Бунёдкор” тарбияланувчилари бош соврин учун кураш олиб боришади.

9 декабрь куни кундузи “Бунёдкор” футбол мактаби делегацияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига етиб келди. “Қалдирғочлар”ни аэропортда “Supermokh Cup 2016” турнири ташкилотчилари илиқ кутиб олишди ва жамоамизни “Pudu Plaza” меҳмонхонасига жойлаштиришди.

Учинчи маротаба уюштирилаётган “Supermokh Cup 2016” турнирининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, иштирокчи жамоалар географияси кенгайиб бормоқда. Жорий йилги мусобақада “Манчестер Сити” (Англия), “Сан Паулу” (Бразилия), ПСЖ (Франция), “Сепаҳон” (Эрон), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд), “Кавасаки Фронтале” (Япония), “Сеонгнам Ильва Чунма” (Жанубий Корея), “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) каби машҳур жамоаларнинг футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика