Latest news

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  6 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  1 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сегей Лушчан: "16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди" News

"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сегей Лушчан: "16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди"

Куни кеча Championat.Asia офисига "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан келди.

Қуйида унинг Беларусда сўнгги уч йил давомида ишлагани ҳақида интервьюдан бир парчани тақдим этамиз.

— Сўнгги бир неча йилларда қаерда эдингиз, нима билан шуғулландингиз?

— Сўнгги уч йил давомида Беларусда ишладим: икки йил "Шахтёр-Солигорск" клуби академиясида, ўтган йили эса биринчи лигадаги Петриков шаҳрининг "Шахтёр" фарм клубида. Унда 16дан 18 ёшгача бўлган ёш футболчилар билан ишладим. Олдимизга ёшларни тайёрлашдан бошқа вазифа қўйишмади. Уларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. "Шахтёр-Солигорск"да муаммо бор эди: икки йил олдинги чемпионликни олиб қўйишди ва ўтган йили 30 очкодан маҳрум қилишди. Барча чет элликлар кетишди, шу сабаб ўз ўйинчиларимизни тарбиялашдан бошқа ҳеч нарса қолмади.

— Ўзбекистон футболи ишқибозлари баъзида бошқа чемпионатларни Суперлига билан солиштиришни яхши кўришади, биринчи навбатда МДҲдан. Суперлига қайси жиҳатлар бўйича Беларусь Олий лигасидан кучли-ю, аксинча қайси жиҳатларда кучайиш керак?

— У ерда бошқача футбол, кўпроқ "кучга урғу берилган". Ўзбекистонда барибир кўпроқ техникали футбол, тезлик юқори. Беларусда "вертикал" ўйнашади, кураш кўп.
МДҲдаги барча чемпионатларнинг топ-3 клубларида куч тахминан бир хил деб ҳисоблайман. Пул бор, юқори даражадаги футболчиларни чақира олишади. Икки йил олдин чемпион бўлган пайтида "Шахтёр-Солигорск"да жуда яхши ўйинчилар бор эди. Минскнинг "Динамо"сида ҳам шундай — Беларусь футболининг байроқдори, катта тарихга эга клуб. Фарқ фақатгина ўйин услубида.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги асосий клуб — "Пахтакор". Агар уни "Шахтёр-Солигорск" билан таққосласак, албатта, "Пахтакор" барибир кучли. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати Беларусь Олий лигасидан кўра юқорироқ даражада.

— Нега ўзбекистонлик футболчилар Беларусда яхши ўйнаб кетишади?
— Масалан, Ҳусанов ва Абдихолиқов тўғри мураббий, аниқроғи Анатолий Иванович Юревичнинг қўлига тушишган. Яхши мутахассис, мен ҳам айнан унинг олдига бордим: бир ой атрофидаги муддатда жамоа билан бўлдим, машғулотлар жараёнини кузатдим ва жуда қизиқарли бўлди. Юревич бераётган юкламани Ўзбекистондаги ҳамма ҳам кўтара олмайди. Аммо, буларнинг барчаси ўйланган, у кимга қандай юклама беришни тушунади.
Шу сабаб йигитлар кучаяди. Менимча, айнан Ҳусанов билан Беларусга учганман. 16 ёшли йигитча, унга барча юкламани бериш мумкинмаслиги тушунарли ҳолат. Ҳусановни икки йилдан сўнг кўрганимда бу шунчаки "бомба" бўлганди. У шундоқ ҳам яхши эди, шунчаки жисмоний тарафлама қўшганди. 16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди.

— Ўзбек футболчиларига Беларусь клубига ўтишни таклиф қилишмоқда дейлик. У ерга йўл олишни тавсия қилармидингиз?

— Олдинроқ айтганимдек, барчаси айнан қаерга боришга боғлиқ. Бир неча мутахассислар борки, уларнинг иши менга қизиқ. Масалан, Юревич бўлса, унда 100% бориш керак. Бу натижа бўлишининг кафолатидир.

— Беларусда нималарни соғиндингиз ва Ўзбекистонга қайтгандан сўнг Беларусдаги нималар етмаяпти?

— Ошхонага келсак, албатта соғиндим. У ерда ўзбек кафелари ва ресторанлари бор, асосан ўша ердан овқатландик. Ош, нон – булар етарли даражада мазали эди, аммо Ўзбекистонда янада мазалироқ. Бу ерда нимани соғинаётганимга келсак – бу Беларусь табиати. У ерда экология аъло даражада, менимча шу сабаб ҳам у ерда ўйинчилар қўшишади. Бу ерда эса катта юкламаларни кўтариш қийин.

Сергей Лучшан билан интервьюнинг тўлиқ версияси тез орада YouTube'даги каналимизда чиқади. Бу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:

• Нега Достон Ҳамдамов чет эл чемпионатларида ўйнаб кета олмайди;
• "Бунёдкор"нинг муваффақиятсизликларида фақатгина Иван Бубало айбдорми;
• Лучшанга Суперлигадаги қайси мураббийнинг иши кўпроқ ёқади;
• ёшлар билан ишлаш осонроқми ёки тажрибали футболчилар билан.

Rating: +3   

Comments

+4   
15 mar 13:58:23
Zubayr Bek bek
Ekalogiya xaqidagi gapi o'ylantirib qo'ydi lekin
+3   
15 mar 19:30:23
Shovruq88
Reply to comment by Фк Тулуза
Сани хеч ким танимайди, товук88, молдан таркаган, исмни кара, товук деган исм хам буладими, а энди каталакда тугилгандан кейин булаверади
ПК тулужамишда тупой
Кайердадир эшитиб колгансанда узингча чиройли ном деб йозиб олгансан
+3   
15 mar 19:27:15
Shahrulloh
Reply to comment by Фк Тулуза
Мен сенга ухшаб бировни пулини хисобламайман, французлар ахмок экан агар шу далбанга шунча туласа
Хўп, майли сиз хақсиз. Лекин бировни танимасдан сенсираш яхшимас.
+2   
15 mar 20:17:23
Shovruq88
Reply to comment by Фк Тулуза
Чемпионлар лигасида уйнаб юрганда сан далбан столни тагида горшокда утирар эдинг, товук88
Санлар шу Бир тийинга киимат утмиш Билан ящашасан
+2   
15 mar 16:09:18
Shahrulloh
Reply to comment by Фк Тулуза
Хусановни роса кутаришди, бир чакага арзимайди
Нархи 2 миллион евро экан Хусановни. Бир йилда миллион еврога яқин пул ишлаб топаркан. Сизни ойлик даромадиз қанча? Таққослаб ким бир чақагв арзиз арзимаслигини билиб олаверасиз
+1   
15 mar 19:40:13
Фк Тулуза
Reply to comment by Shovruq88
ПК тулужамишда тупой Кайердадир эшитиб колгансанда узингча чиройли ном деб йозиб олгансан
Чемпионлар лигасида уйнаб юрганда сан далбан столни тагида горшокда утирар эдинг, товук88
+1   
15 mar 16:14:53
Ўзбек футболининг муҳлиси
Reply to comment by Жамшид Абдусамадов
У ерга борсам утди мактиди бу ерга келса бу ерни. Хали Украина уриш тугасин биттаси хам кочади бориб емонлиди
Ман ужи билдим кимлигини
+1   
15 mar 15:57:05
Fi Fa
Reply to comment by Фк Тулуза
Хусановни роса кутаришди, бир чакага арзимайди
Nega unaqa tushinmadim? Uynavottiku tuppa tuzu?
+1   
15 mar 14:11:03
Жамшид Абдусамадов
У ерга борсам утди мактиди бу ерга келса бу ерни. Хали Украина уриш тугасин биттаси хам кочади бориб емонлиди
+1   
15 mar 13:46:04
Olim
Бунёкдорга бош тренер булар эканда.
   
15 mar 20:20:48
Фк Тулуза
Reply to comment by Shovruq88
Санлар шу Бир тийинга киимат утмиш Билан ящашасан
Товук88-далбан
   
15 mar 19:28:20
Фк Тулуза
Reply to comment by Shahrulloh
Хўп, майли сиз хақсиз. Лекин бировни танимасдан сенсираш яхшимас.
Хуп майли узр
   
15 mar 19:26:00
Фк Тулуза
Reply to comment by Shovruq88
San zoti past arzimaysan bir tiyinga!! Tuluza mish blin tentek!! Hech kim tanimaydigan klubni yozib olganini
Сани хеч ким танимайди, товук88, молдан таркаган, исмни кара, товук деган исм хам буладими, а энди каталакда тугилгандан кейин булаверади
   
15 mar 19:17:47
Фк Тулуза
Reply to comment by Shahrulloh
Нархи 2 миллион евро экан Хусановни. Бир йилда миллион еврога яқин пул ишлаб топаркан. Сизни ойлик даромадиз қанча? Таққослаб ким бир чақагв арзиз арзимаслигини билиб олаверасиз
Мен сенга ухшаб бировни пулини хисобламайман, французлар ахмок экан агар шу далбанга шунча туласа
   
15 mar 19:01:26
Али Кадиров
Сериал хахахахаха тогриси кутгандим
championat.asia
Яндекс.Метрика