11 jan 10:01
News

"Бунёдкор" - Гана 0:2. Ўйинолди фотолар

Кеча "Бунёдкор" клуби Дубайда Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашувда Африка терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бердик. Қуйида учрашув олдидан олинган расмларни томоша қилинг.


Rating: +22   

Comments

+11   
11 jan 10:14:12
Shuxrat
Буникга гап ёк ютказган булса хам ютиб хам булмасди 11та Усаин Болт тургандай буляпти.
+10   
11 jan 10:04:52
Баxтруз!
Гап йук, расмлар учун рахмат.Буник маладес бизи МТМ уйиштиролмаган уйини булар уйиштирибти
+4   
11 jan 10:38:03
Kitob_uz
Mana haqiqiy professionallik
+4   
11 jan 10:26:18
Digital
Reply to comment by Shovot FC
Lokomotiv Maxaradze+Yanicic+2ta iuvarlik+Stepanovic+Gevorkyan 3+1 limitiga tog'ri kemayapdiyu yoki kimlardir ketdimi jamoadan
САга тез-тез кириб турсангиз анча янгиликлардан хабардор булволасиз, Геворкян умуман кетган Малайзияга
+2   
11 jan 11:03:52
Rarsul
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 январь куни Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 12 февраль куни эса Арманистон билан ўйин келишиб қўйилган. Грузинларга қарши беллашув Амирлик йиғини доирасида, арманлар билан ўйин эса Туркияда ўтказилади.ЖЧ саралаши доирасидаги ўйин шу билан 23 март куни бўлиб ўтади, рақиб — Сурия. Мантиқ кўринмайдиган жараён. Қишнинг иккита ойида Самвел Бабаян терма жамоага номзод деб қаралган футболчиларни олиб, БАА ва Туркияда уларни айлантириб келади. 1 ойдан кўпроқ вақт ўтади ва Сурияга қарши умуман бошқа футболчилар майдонга чиқиб келади. Бу вақт ичида Арманистон ва Грузияга қарши учрашувлар бизга нима берганини ҳам тушунмай қоламиз.Хитой эса бошқачароқ йўлдан борди. Марчелло Липпи терма футболчиларини зимдан кузатиб юрибди. Қатарга қарши беллашувда ишлаб олинган 1 очко учун италиялик мутахассис жавоб бермайди, у эндигина ташриф буюрганди. Бабаян каби у ҳам қишда футболчиларини кўздан кечириб олиши, уларга ўз фалсафасини сингдириши керак. Бироқ у Самвел ака каби асосий таркибга туша олмайдиган футболчиларини айлантириб юрмайди. Хитой футбол федерацияси мамлакатга Исландия, Хорватия, Чили каби термаларни меҳмон сифатида чақиради ва кичик турнир ташкил қилади.Исландиянинг кучини кўрдик, Чили Копа Америкада кетма-кет икки бор зафар қучган мамлакат. Хорватиянинг таркибида Манжукич, Модрич, Ракитич, Ковачич, Срна, Перишич каби юлдузлар бор. Уларнинг ҳаммаси Хитойга келади, деган фикрдан йироқман. Бироқ Арманистон ва Грузиянинг иккинчи таркиби билан солиштирганда, Хорватиянинг шу футболчилар билан тўп тепадиган йигитлари савиялироқ кўринади, тўғрими? Бор-йўғи 5 кунлик муддат. 10 январда ярим финал ўйинлари ўтади. Хитой Исландия билан ўйнайди, Чили эса Хорватия билан. Орадан кўп ўтмай финал ва 3-ўрин учун беллашувлар.Биринчидан, бу мусобақа. Спаринг рақибга қарши машғулот ўйинидан катта фарқ қилади. Стадиондан туриб хитойликларни 50-60 минг мухлис қўллаб-қувватлайди. Футболчилар Липпига ўзини кўрсатиш учун борини бериб ҳаракат қилади. Бунда қандайдир фойда борлигини ҳис қилиш қийин иш эмас.Биз эса Грузия билан ўйин учун БААга, Арманистон билан ўйин учун Туркияга борамиз. ФИФА кунлари бўлмагани учун, асосий футболчиларни қолдириб кетамиз ва бир тийинга қиммат учрашувларда майдонга тушиб қайтамиз. Шунинг учун ҳам Қатарда 8-9 талаб гол уриб ётган Сардор Рашидовнинг ўйинини чиқара олмайди Бабаян. Тилини топа олмайди. Рашидов фақатгина расмий ўйинлар учун ташриф буюради, қандай қилиб мураббий ва футболчи ўзаро тил топишсин. Қандай қилиб қолган шерикларини билан бир-бирини тушунсин?Яқин келажакда Хитой футболи олдинга ўтиб кетмаслигига ким кафолат беради. Масалан ички чемпионатимиз анча ортда қолиб кетди. Саудия Арабистони, Япония, Жанубий Корея лигалари биздан кучли эканини билардик. Шу юришимизда эса БАА, Қатар, Хитой каби лигалар ҳам бизни ортда қолдириб бўлди.Футбол нотўғри йўлдан кетганидан кейин мураббийлардан ҳам бирор нарса талаб қилиш қийин. Марчелло Липпи Хитой лигасида ўзини кўрсатадиган футболчилардан жамоа тузади. Бабаяннинг ишонганлари ким деган саволга жавоб эса аниқ: ўша хитойликлар ортга қайтариб юборган Сергеев, форсларга ёқмаган Лобанов ва ҳоказо. Бабаяннинг ўзи 10 дан зиёд футболчиларини Хитойга юборган. Бироқ уларнинг 90 фоизи ўтмас бўлиб, ортга қайтиб келди. Ўша вақтда уларнинг кўпи терма жамоага номзод футболчилар саналарди.Ҳозир мана шундай пайтда Бабаян кимлар билан рақобатлашаётганига эътибор қаратинг: Ули Штилике, Карлуш Кейруш, Хорхе Фосатти, Марчелло Липпи. Мантиқ ҳафа бўладиган ҳолат. Номлари келтирилган мутахассислардан қай биридир вазифани уддалай олмайди, бироқ ўша юрт футболчилари учун ниманидир ўргатиб кетади. Биз Бабаяндан нимани ўрганамиз?Ҳозир мураббий термадан кетиши керак демоқчи эмасман. У ўз ишини охирига қадар бажаргани яхши. Худо кўрсатмасин, омадимиз юришмай мундиалдан яна қолиб кетсак, нега айбни вақтида айтмадингиз дейдиганлар албатта топилади. Журналистика эса Бабаян келган куниданоқ муаммоларни кўрсатиб бўлганди.ФИФА кунларидан бирида қайсидир мамлакат терма жамоаси билан расмий ўйинда майдонга тушиш эсимиздан чиқиб қолади. Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб борадиган ўзимизнинг беллашувлар ҳақида уялиб гапириш мумкин. Жанубий Корея билан ўйин олдидан унга умуман ўхшамайдиган Иорданиялар билан беллашиб юрганимиздан кейин, ўртоқлик ўйинлари ва йиғинлар Бабаяннинг ўзигагина тегишли футболчиларга насиб қилса, яна нимадан умид қилса бўлади?Тўғри, биз Хитойдан 7 очко илгарилаб кетганмиз. Бу бизни ташвишга солмаслиги керак. Қатар ҳам, Сурия ҳам ортда қолган. Бироқ бу билан фахрланиш абсурд. Чунки жаҳон чемпионатига чиқиш учун Эрон ёки Жанубий Кореяни таслим қилиш керак. Улардан олдинда туриш керак. Шундай аҳвол билан қай биридан илгарилаб кетмоқчимиз, хайронман. Улар ҳам қараб турмайди. Эски мураббийлари борлигида Хитой ва Қатарни амаллаб ютиб олгандирмиз, бироқ жавоб ўйинлари анча қийин бўлади. Кутганимиздан анча қийинроқ. Сабр берсин ҳаммамизга .Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
+2   
11 jan 10:37:43
feno_men9292
Баракалла Бунёдкор
+2   
11 jan 10:08:08
Fair Play
Luwan krutoy..Luwan krutoy)))
+1   
11 jan 10:06:19
Баxтруз!
А.Толибжонов урганинг спаринг рак,иб топишни МТЖ учун.
   
11 jan 14:17:06
Buxoro OCHL; FCB YCHL
Ex chemirtan chemirtan sani "iltifot bilan" buxoro muxlislari kutib turadi.....
   
11 jan 13:01:09
Асадов.И
Чемартанку
   
11 jan 12:37:18
LazizBarca
Reply to comment by KARSHI LIDER
Диёрбек маколисини укиб алокаси булмасада айтмокчиман. БАА ва Туркиядаги йигин Пахтакор учун ташкил килинаяпти. Курасилар таркиб 80 % пахтакорники булади. Иккинчи томондан Бабаян, Аскар Толибжонов ва УФФнинг баъзи бир эркатойларига дам олиш оилавий албатта. Хуллас бир жойда депсиниб утираверамиз. Ислохотни УФФдан бошлаб болалар футболи билан тугатиш керак.
Шу Диер жуда куп гапиряпти, нима булганда хам теппада утирганлар хал килади, 200 марта айтди Бабаянни контракти бор деб, тинч куйила илтимос жонга тегди шу битта мавзу, нолиманглар хали шанс борку, худога хуш келмайди, яхши ният килиш керак!!!
   
11 jan 11:57:44
KARSHI LIDER
Диёрбек маколисини укиб алокаси булмасада айтмокчиман. БАА ва Туркиядаги йигин Пахтакор учун ташкил килинаяпти. Курасилар таркиб 80 % пахтакорники булади. Иккинчи томондан Бабаян, Аскар Толибжонов ва УФФнинг баъзи бир эркатойларига дам олиш оилавий албатта. Хуллас бир жойда депсиниб утираверамиз. Ислохотни УФФдан бошлаб болалар футболи билан тугатиш керак.
   
11 jan 11:50:12
KARSHI LIDER
Шохрух Гадоев каердади ким билади
   
11 jan 11:32:47
Nazarbek
Gana har doim kuchli uynagan. Oxirgi JCH da Germaniyani yutib quyishiga sal qogandi oxirida nemislar 2:2 qigan. Jahon chempionlari!!!
   
11 jan 11:04:28
Rarsul
Manba Erudit-sport.uz
< show latest news
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: