Latest news

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  257 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  21 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Бундеслига. 9-тур анонси News

Бундеслига. 9-тур анонси

Бугун Германия чемпионатининг 9-тур ўйинларига старт берилади.


Тур ўйинларига ўтишдан олдин турнир жадвалидаги ҳолат билан таништириб ўтамиз.


Кўриб турганингиздек пешқадам "Бавария" жамоасининг энг яқин "қўшниси" бу бундеслигада шовқин кўтараётган "бўқалар", яъни "РБ Лейпциг" жамоаси. 2-Бундеслигадан энди элитага чиққан "Лейпциг"ни ҳозирча тўхтадиган мард топилмаяпти.

Мавсумни анча кўтаринки руҳда бошлаган ва давом эттираётган "Герта"нинг ишлари чакки эмас. Ҳар сафар Бундеслигада жон сақлаб қолиш учун курашиб келадиган пойтахтликлар ниҳоят ўтган мавсумдан буён ўзларига келиб олишди.  Ҳозирга қадар Бундеслигада мағлубият нималагини билмай келаётган жамоалар сони учта. "Бавария" ва "РБ Лейпциг" қаторида 29 ёшли ёш мутахассис Юлиан Нагельсманн бошқарувидаги "Хоффенхайм" ҳам 8та турдан буён бирор марта ҳам ютқазгани йўқ.

"Кёльн" фақатгина "Герта" билан баҳсда ютқазиб қўйганини ҳисобга олмаса, уларнинг ҳам ишлари муваффақиятли кечмоқда. Томас Тухель бошчилигидаги "Боруссия" эса охирги учта турни кўнгилдагидек ўтказа олмади ва турнир жадвалида "Бавария"ни қувиш ўрнига ўзлари 6-поғонага тушиб кетишди.

"Айнтрахт" ҳар бир рақиб учун жуда катта бош оғриқ бўлмоқда. Франкфуртда кечган ўйинда ҳам ушбу жамоа Нойер дарвозасига икки бора йўл топа олгани учун "Бавария"дан очко олишга муваффақ бўлди. Ўша ўйин ҳам франкфуртликларнинг кучини кўрсатиб турибди.

"Фрайбург" ўтказилган 8та ўйиндан тенг ярмини ютган ва қолган тўртта беллашува ютқазган. "Фрайбург" ҳақиқий уй жамоаси ҳисобланади.

"Майнц" мавсумни бир текисда ўтказишга муаммоларга дуч келмоқда. Ўйин жиҳатидан яхши ҳаракат қилаётган ушбу жамоага стабиллик етишмаяпти. Юнус Малли ҳозирча "Майнц"ни ўз елкасида кўтариб юрибди, десак муболаға бўлмайди.

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси турнир жадвалида кутилмаган 10-ўринни банд этиб турибди. Андре Шуберт жамоани керакли нотага тушира олишда қийналмоқда. ЕЧЛда ниҳоят ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритган мёнхенгладбахликлар ўтган турда "чанқаган" "Бавария"га дуч келишгани уларга қимматга тушди.

Инқироздаги жамоалар рўйхатида Рожер Шмидтнинг "Байер"и пешқадамлар сафида. "Аугсбург" эса доимгидек ўрта поғоналарни алмашиб юришда давом этмоқда.

Мавсум стартини жуда муваффақиятсиз бошлаган "Дармштад" сал ўзига келиб олди. Шу сўзларни "Шальке"га нисбатан ишлатиш ҳам мумкин. Гельзеркирхенликлар мавсумдаги энг катта шов-шувларга сабабчи бўлиб туришибди. Аммо "Шальке" охирги турларда ниҳоят ғалаба нима эканлигини эслади.

Мураббийлар ҳеч ёлчимайдиган "Вердер" ўйинига мос бўлган қўйи ўринлардан бирини ўзиники қилиб турибди.

Дитер Хеккинг билан мавсумни яхши кайфиятда қарши олган "Вольфсбург" негадир дастлабки турдаги ғалабадан сўнг ютуқ нималигини ёддан чиқариб қўйди. Натижада Хеккинг истеъфога чиқарилди.

"Ингольштад" ва "Гамбург" эса 2 очкодан жамғариб жадвалнинг охирги қисмида "қўриқчилик" қилишмоқда.


9-тур учрашувлари


Турни очиб берадиган баҳс Мёнхенгладбахда кечади. "Боруссия" турнир жадвалида "Айнтрахт"ни қувиб етиши учун ажойиб имкониятга эга.


Бундеслиганинг ушбу ҳафтадаги энг марказий ва эътиборга молик учрашуви сўзсиз Дортмундда кечади. Рур дербиси билан машҳур бўлган тўқнашув "Боруссия Д" - "Шальке" ўртасидаги ўйин бутун Германиянинг диққат эътиборида бўлади.

Бу жамоаларнинг ўзаро қандай қарама-қаршиликка эга эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу беллашув ҳар иккала жамоа вакиллари, мухлислари учун мавсумдаги энг муҳим тўқнашув саналади. "Шальке" инқироздан чиқиб кетаётган паллада принципиаль аҳамияти катта бўлган ўйинда ғалаба қозонса, бу албатта уларга қўшимча куч беради. Дортмунд учун ҳам охирги ўйинлардаги ғалабасиз серияга чиройли нуқта қўйиш учун ажойиб имконият.

Мавсумни ўта ёмон ўтказаётган икки номдор жамоалар "Вольфсбург" - "Байер" учрашувида ким ғалаба қозонишини тахмин қилиш жуда қийин масала. Бу баҳсдаги ғалаба ҳар иккала жамоа учун сув ва ҳаводек зарур.

Яна бир эътиборга молик ва лойиқ тўқнашув "Хоффенхайм" ҳамда "Герта" беллашуви. Турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган ушбу икки жамоа табиийки фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушишади. Айни пайтда ўйин ва куч жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган рақиблар баҳси албатта қизиқ кечиши аниқ.

Бундеслигага янги келган "бўқалар"нинг ёқимли парвози ва кўтаринки кайфияти бузиш "Дармштадт" қўлидан келадими-йўқми, деган саволга "Дармштадт" - "РБ Лейпциг" ўйинидан жавоб оламиз.

"Бавария" эса ўз ҳамшаҳари "Аугсбург" меҳмони бўлади. Ўтган куни кубок баҳсларидан "Аугсбург"ни чиқариб юборган "Бавария"ни энди меҳмонда анча "илиқ" қарши олишлари турган гап.


Тур интригалари:

Рур-дербисида кимнинг қўли баланд келади?

"РБ Лейпциг"нинг парвози давом этадими?

"Хоффенхайм" қачон мағлубиятга учрайди?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика