Latest news

15:34Лени Йоро "Реал"га ўтмоқчи   2 15:003-тур ўйинларидан бирида тўртта ҳакамлик хатоси бўлди. Ҳакамлик бўйича экспертимиздан таҳлил  0 14:52Саудия Арабистонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, "Челси" Стерлингни сотмайди   0 14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  1 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  8 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  7 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  23 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  6

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ) News

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)

Бугун Европа чемпионатларининг энг йирик ўйинини томошабин эмас, балки бренд сифатида кўриб чиқамиз.

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс пайтида дунё бўйлаб миллонлаб мухлислар 2 соат телевизор қаршисидан қимирламасликлари аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган баҳсни жуда қизиқ деб бўлмайди. Манчестерда "Эл-Классико" бошланишига бир неча дақиқа қолганида фантастик кураш бўлди, ҳайрон қоларли хатолар, автогол. Барселонада одамлар бироз зерикарлироқ учрашув гувоҳи бўлишди.

АПЛ ажойиб маҳсулот яратиб, телевизон ҳуқуқлардан рекорд маблағ ишлаши мумкин, аммо ЛаЛига пиарчилари бутун чемпионатни бўлмасада, ўзининг кучли томонларини қандай тақдим этишни кўрсатиб қўйишди.


Учрашувдан олдин баҳсни ярим миллиард мухлис томоша қилиши кутилганди, бу ишқибозлар орасидаги баъзилар ўйинни стадиондан кўришга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир гап улар ҳақида эмас. Лига раҳбарлари трансляция қилувчи компаниялар билан жаҳоннинг энг йирик 5 та шаҳрида катта экранлар ўрнатиб, учрашувни кўришга имкон яратишди.

Лига вакилларининг сўзларига кўра, бу дунёнинг энг чеккасидаги одамлар ҳам бу ажойиб баҳс гувоҳи бўлиши учун бажарилган. "Эл-Классико" бутун дунёда катта эътибор тортувчи ҳодиса ва кўпчилик ушбу учрашувни уйда эмас, дўстлари билан бар ёки бошқа жойда кўришни истайди. Бундай баҳсни катта экранларда кўриш, унутилмас онларни баҳшида этади.

Ушбу имконият 5 та шаҳарда тақдим этилди: Пекин, Шанхай (Хитой), Нью Дели, Мумбаи (Ҳиндистон) ва Йоханнесбург (Жанубий Африка). Учрашувни кўриш учун келган кўп сонли мухлислар бу ўйинни томоша қилишдан ташқари виртуал, стол ва оддий футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари ишқибозлар танасига турли суратлар чизилди, баҳсдан олдин ва кейин ажойиб мусиқа янгради.


Лига раҳбарларининг ғояси шундан иборат эдики, баъзи мухлислар бу кун Барселонага бориб футболни стадиондан кўра олмас экан, "Эл-Классико" уларникига боради.

Бу ишқибозлар ўз севимлиларини стадиондан кўра олмас экан, нега энди футболчилар улар қаршисига келмайди? Бу шаҳарларда мухлисларни ЛаЛиганинг расмий элчилари хурсанд қилди: Фернандо Мориентес Пекинга, Гаиска Мендьета Шанхайга, Луис Гарсий Нью-Делига, Фредерик Кануте Мумбайга, Кристиан Карамбё Йоханнесбургга борди. Ҳар бир юлдуз ўз жойларига "Эл-Классико"дан бир ҳафта олдин бориб, реклама компанияси томонидан мухлислар учун уюштирилган байрамда фаол иштирок этишди.

Бундай тадбирлар ўн минглаб инсонларни Испания чемпионатига бўлган қизиқишини орттиради, шу билан бирга телевизион компаниялар ва уларнинг фойдаланувчилари ўртасидаги алоқаларни яқинлаштириш.

Бундай воқеалар йилда фақат бир маротаба бўлади деб ўйласангиз хато қиласиз. Нью-Йорк, Дубай, Йоханнесбург, Пекин ва Нигерия пойтахти Абужада ЛаЛигани оммалаштириш бўйича бир неча йилдан бери офислар ишлаб келади. Лиганинг 50 дан ортиқ телетрансляция компаниялари билан шартномаси бор: "Эл-Классико" трансляцияси 180 та мамлакатда эфирга узатилди ва уни 500 млн.дан ортиқ мухлис томоша қилди.

Солиштириш учун: Йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси - Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ўртасидаги дебатларни 100 млн. киши томоша қилган: Дунёнинг энг машҳур шоуларидан бири "Евровидение"ни 200 млн. одам кўрди: Евро-2016 ўйинларини эса 300 млн.дан ортиқ ишқибоз кузатди.

Маҳаллий вақт бўйича 16:15 танланишига сабаб - ушбу учрашув барчага қулай вақтда бўлишига интилишди. "Реал" ва "Барселона"нинг жаҳон бўйлаб юз миллионлаб мухлислари бор, шу сабабли улар яшайдиган жойларда ўйин қулай вақтда эфирга узатилиши керак.


Энг кулгилиси, Англияда мухлислар "Эл-Классико"ни кўриш имкониятидан мосуво бўлишган. Англия қонунчилигига кўра, маҳаллий вақт билан соат 14:45 дан 17:15 гача футбол телевидения орқали кўрсатилмайди. Ҳукумат бу қонун билан маҳаллиф футболга бўлган қизиқишни орттирмоқчи. Испания лигаси раҳбариятининг сўзларига кўра, улар 3 та вақтдан бирини танлаши керак бўлган: 13:00, 16:15 ва 18:30. Сўнгги вариант Осиё учун жуда кеч, биринчиси эса Америка учун жуда эрта. Натижада британиялик мухлислардан воз кечилди. Раҳбарларнинг айтишича, сўнгги йилларда халқаро трансляциялардан келадиган фойда 3 марта ошган.

Ҳа, АПЛ ҳозирча бу борада етакчи, аммо испанларнинг бутун дунё бўйлаб мухлислар билан ишлаши уларга бўлган ҳурматимизни оширади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика