Latest news

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти News

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти

Бугун Европа чемпионатларининг энг йирик ўйинини томошабин эмас, балки бренд сифатида кўриб чиқамиз.

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс пайтида дунё бўйлаб миллонлаб мухлислар 2 соат телевизор қаршисидан қимирламасликлари аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган баҳсни жуда қизиқ деб бўлмайди. Манчестерда "Эл-Классико" бошланишига бир неча дақиқа қолганида фантастик кураш бўлди, ҳайрон қоларли хатолар, автогол. Барселонада одамлар бироз зерикарлироқ учрашув гувоҳи бўлишди.

АПЛ ажойиб маҳсулот яратиб, телевизон ҳуқуқлардан рекорд маблағ ишлаши мумкин, аммо ЛаЛига пиарчилари бутун чемпионатни бўлмасада, ўзининг кучли томонларини қандай тақдим этишни кўрсатиб қўйишди.


Учрашувдан олдин баҳсни ярим миллиард мухлис томоша қилиши кутилганди, бу ишқибозлар орасидаги баъзилар ўйинни стадиондан кўришга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир гап улар ҳақида эмас. Лига раҳбарлари трансляция қилувчи компаниялар билан жаҳоннинг энг йирик 5 та шаҳрида катта экранлар ўрнатиб, учрашувни кўришга имкон яратишди.

Лига вакилларининг сўзларига кўра, бу дунёнинг энг чеккасидаги одамлар ҳам бу ажойиб баҳс гувоҳи бўлиши учун бажарилган. "Эл-Классико" бутун дунёда катта эътибор тортувчи ҳодиса ва кўпчилик ушбу учрашувни уйда эмас, дўстлари билан бар ёки бошқа жойда кўришни истайди. Бундай баҳсни катта экранларда кўриш, унутилмас онларни баҳшида этади.

Ушбу имконият 5 та шаҳарда тақдим этилди: Пекин, Шанхай (Хитой), Нью Дели, Мумбаи (Ҳиндистон) ва Йоханнесбург (Жанубий Африка). Учрашувни кўриш учун келган кўп сонли мухлислар бу ўйинни томоша қилишдан ташқари виртуал, стол ва оддий футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари ишқибозлар танасига турли суратлар чизилди, баҳсдан олдин ва кейин ажойиб мусиқа янгради.


Лига раҳбарларининг ғояси шундан иборат эдики, баъзи мухлислар бу кун Барселонага бориб футболни стадиондан кўра олмас экан, "Эл-Классико" уларникига боради.

Бу ишқибозлар ўз севимлиларини стадиондан кўра олмас экан, нега энди футболчилар улар қаршисига келмайди? Бу шаҳарларда мухлисларни ЛаЛиганинг расмий элчилари хурсанд қилди: Фернандо Мориентес Пекинга, Гаиска Мендьета Шанхайга, Луис Гарсий Нью-Делига, Фредерик Кануте Мумбайга, Кристиан Карамбё Йоханнесбургга борди. Ҳар бир юлдуз ўз жойларига "Эл-Классико"дан бир ҳафта олдин бориб, реклама компанияси томонидан мухлислар учун уюштирилган байрамда фаол иштирок этишди.

Бундай тадбирлар ўн минглаб инсонларни Испания чемпионатига бўлган қизиқишини орттиради, шу билан бирга телевизион компаниялар ва уларнинг фойдаланувчилари ўртасидаги алоқаларни яқинлаштириш.


Давоми бор...

Rating: +18   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика