Latest news

22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  5 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1

Брайан Лаудруп: «Бразилияликларни енгишимизга бир баҳя қолганди» News

Брайан Лаудруп: «Бразилияликларни енгишимизга бир баҳя қолганди»

Дания миллий жамоасининг 1992 йилги Европа чемпионатидаги муваффақияти ҳамон жаҳон футболидаги энг шов-шувли воқеалардан бири сифатида тилга олинади.

Ўша таркибнинг ажралмас қисмига айланган Брайан Лаудруп ҳозирда телевидениеда фаолият юритмоқда. FIFA.com собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячини суҳбатга тортиб, унинг омадли даврини биргаликда ёдга олди.

- Ортга назар ташласак, Дания термаси тарихидаги муваффақиятли онлар 80-йиллар охирига тўғри келганига гувоҳ бўламиз...


- Дарҳақиқат, ўша давр футболимиз тарихида кескин бурилиш ясади. Йирик турнирларда сенсация яратилди. Таркибдан ўрин олган ўйинчилар ва уларни учрашувларга тайёрлаган мураббийлар омма эътиборини Дания футболига қаратишни уддалагандилар.

- Балки айнан шу омил 1992 йилги ғалабаларга замин ҳозирлагандир?


- Дарҳақиқат, ишончни оқлаш учун бор кучимизни сафарбар этгандик, қитъа чемпионатидаги муваффақият барча қатори бизни ҳам ажаблантирган. Кейинчалик Францияда ўтказилган мундиалда ҳам яхши тўп сурдик. Сўнгра янги давр бошланди, янги ўйинчилар келишди.

- Сизнингча, муваффақият омили нимада бўлган?


- Аксарият футболчилар кўп йиллар мобайнида ёнма-ён тўп суришган, Олимпиадада қатнашишган, кўпчилик тенгдош эди. Шу боис бир-биримизни яхши билардик. Муваффақиятимиз сири шунда бўлса, ажабмас.

- 1995 йили ҳам терма жамоангиз ажойиб ютуқларга эришди...


- Евро-1992да ўйнаган аксарият футболчилар учун Аргентина ва Мексика жамоаларига қарши ўйнаш янгилик эди. Нильсен қитъа чемпионатидан кўра, Конфедерациялар кубогида тўп суриш кўпроқ куч талаб этишини айтди. Барчамиз Евродаги ғалабалар тасодиф эмаслигини исботлашга киришдик. Габриэль Батистутага қарши тўп сурганим, аргентиналикларни 2:0 ҳисобида енгганимиз эсимда. Ҳамма ютуғимиздан қувонган, аммо барибир, бу жаҳон чемпионати эмаслигини ҳис қилиб турардик.

- ЖЧ-1998да Нигерия термаси билан ўйинда сизлар 4:1 ҳисобида зафар қучгандинглар. Бу ҳойнаҳой халқаро миқёсдаги энг яхши ўйинлардан бирига айланган бўлса керак?


- Худди шундай. Ажойиб жамоамиз бор эди, Майкл ҳам сафга қайтганди. Газеталар акамнинг захирада қолиши лозимлиги ҳақида бонг уришганди, турли номақбул гап-сўзларни кўпайтиришганди. Нигерия термаси кўп жабҳада биздан кучли кўринганди, уларга фаворит сифатида қаралаётганди. Таркибида Окоча, Бабангида, Кану сингари юлдузлар йиғилишганди. Аммо бизда босим йўқлиги қўл келган. Дания - кичик мамлакат, имкониятлари даражасида тўп суриши аниқ эди. Бироқ якунда нигерияликларнинг мағлуб этилиши кутилмаган ҳолга айланди. Улар бизга қаршилик кўрсатишга ҳарчанд уринишмасин, бунга йўл қўймадик. Ўша учрашувда ажойиб ўйин кўрсатдик, ўзимизга бўлган ишончимиз юқори эди.

- Чорак финалда сизларга Бразилия термаси рақиблик қилди. Ўшанда йўқотадиган ҳеч нарсангиз йўқлигини ҳис қилганмидинглар?


- Гуруҳ босқичидаги учта баҳс, Нигерияга қарши ажойиб ўйиндан сўнг мўъжиза ярата олишимиз мумкинлигини англагандик. Икки дақиқа ўтар-ўтмас гол урганимиздан сўнг бразилияликларнинг саросимага тушишгани барча кўрганди. Лекин улар қийин вазиятдан чиқишни уддалашганди. Кейинчалик ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берган, рақиб футболчилари бир-бирларига эътироз билдириб, асабийлашишганди. Уларнинг чарчаганликлари сезилиб турарди, биз эса бундан фойдаланиб қолишга интилгандик. Бироқ ўша даврнинг энг ёрқин юлдузлари бири Ривалдо умидларимизни чиппакка чиқариб, жамоасига муҳим ғалабани тортиқ этганди.

- Ушбу баҳсда жамоангизнинг иккинчи голига муаллифлик қилганингизда муваффақиятни ўзгача тарзда нишонлагандингиз. Бу ғоя қаердан келган?


- Ўғлим учрашув арафасида ғалаба қозонаётган пайтда ноодатий қилиқлар қилиш мумкинлигини таъкидлади. Ўзгача хатти-ҳаракатлар. Бразилия термаси дарвозасини ишғол қилгач, ўзига хос воқеани байрамона кайфиятда нишонлашим шарт эди. Бу қилиқни олдиндан режалаштирмагандим, воқеа жойида ўйлаб топгандим. Жаҳоннинг энг яхши термаларидан бирига қарши баҳсда ҳисобни тенглаштириб, ярим финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш - бу ажойиб эди. Кундалик ҳаётимда мазкур воқеага у қадар тўхталмайман, аммо интервью бераётганда барчаси кўз олдимда худди кеча бўлиб ўтгандек тасвирланади. Фаолиятингиз давомида эришган ютуқларингиз, ёқимли дамлар ҳеч қачон ёддан чиқмайди. Футбол шуниси билан ҳам қадрли.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика