11 jan 14:05
News

Болалар футболи ва спорт туризми орқали давлат хазинасини бойитиш мумкинми?

Бундан бир неча ҳафта муқаддам, футбол орқали давлат ғазнасига яхшигина пул олиб кириш мумкинлиги ҳақида мақола ёзган эдим.

Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми?

Мени қувонтиргани, бу мақолани жуда кўпчиликни ўйлантириб қўйгани, ҳатто-ки, ҳукумат доирасида қизиқиш уйғотгани бўлди. Биз барчамиз, яъний Ўзбекистон фуқаролари жамиятимизни гуллаб яшнаши, тўкин ҳаёт кечиришни истаймиз. Шундай экан, давлатни юксалиши фақат ҳукумат аъзоларининг зиммасидаги иш деб қарашимиз керак эмас. Имкон қадар, Сиз, биз ва ён атрофимиздаги яқинларимиз Ватанимиз равнақи йўлида фойда келтириши мумкин бўлган турли хилдаги ғоялар устида бош қотиришимиз керак.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, иккита иш ўрини очган тадбиркорни бошимда кўтариб юришга тайёрман деб бежизга айтмадилар. Бу каби чиқишлар бизни, Сизни янада ғайрат билан ишлашга ундаши керак.

Шахсан мен нефт соҳасини тушунмайман, қурилишдан йироқман, тиббиётдан ҳам. Аммо футболда амалга оширса бўладиган ва ундан унумли фойда кўриш мумкин бўлган ҳолатларга тўхталиб ўта оламан. Агар кармонимда етарли маблағ бўлганида бу ишни мақола сифатида ёзмасдан, бугунданоқ шу ишга бел боғлардим. Аммо ҳозирча бундай имкониятга эга эмасман, балки менинг мақолам шундай имкониятга эга бирон-бир инвесторга қизиқ бўлар?



Сўнгги уч йил ичида болалар футболига яқин юриб кўп нарсаларни гувоҳи бўлдим. Агар Сиз бирон-бир мусобақангизни чиройли қилиб ўтказсангиз, ёш футболчилар, мураббий ва ота-она эътиборини қозонсангиз марра сизники, қаерда мусобақа қилманг, улар сизнинг турнирларингизда иштирок этадилар.

Секин аста бизнинг турнирлар катта ютуқларга эриша бошлади. Турнирларимизда иштирок этиш учун навбатлар пайдо бўлди. Эндиги режамиз, хориж клубларини Ўзбекистонга ташриф буюришини таъминлаш. Бу осон эмас, лекин истак бўлса бўлгани, амалга оширса бўладиган иш. Айнан мана шу йўл орқали мамлакатга қўшимча валюта кириб келишини таъминлай бошлаймиз. Биз хориждан келадиган турнирлардан манфаат кўрмаймиз. Бизнинг даромад, турнирларимизни юқори савияда ўтказа олсак, ҳомийлардан тушадиган маблағ асосига қурилади. Хориж жамоасининг Ўзбекистонга келадиган валютаси эса мамлакатда қолади. Аввало улар камида 1 ҳафта муддатга меҳмонхоналарни банд этадилар. Ундан ташқари иштирокчилар, мусобақада иштирок этиши давомида шаҳар айланиши, кўнгил очар жойларга бориш орқали ўзлари билан олиб келинган валютани бизнинг банкларда ташлаб кетадилар. Бизнинг турнирларимизда хорижнинг қайси мамлакатидан жамоа қатнашиши муҳим эмас, у балки Қозоғистондан бўлар, балки Россия, узоқ шарқдан. Фарқи йўқ, муҳими давлатга фойдамиз тегса.

Яқинда Германиянинг Бонн шаҳрида "Kom Mit" копманиясининг раҳбари билан учрашиб, "CA" томонидан ўтказилаётган мусобақаларда уларнинг мижозларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифни бердим ва Ўзбекистонда болалар спортига яратилган шароитлар билан таништирдим. Уларга маъқул келди. Ишлашга рози, аммо...

Аммоси шундаки, Европанинг бирон жамоасини Ўзбекистонга бориб бирон турнирда иштирок этиши учун ўртача 800/900 евро миқдорида пул кетиши. Булар виза, йўл кира харажатлари. Бу пулга Европа жамоалари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида бир неча мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Шунинг учун ҳозирча Ўзбекистонга бориб мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирмайдилар. Лекин, икки-уч йиллик кузатиш давомида уларни Ўзбекистонга йўналтириш мумкинлигини айтилди. Ҳечдан кўра кеч. 2021 йилнинг январь ойидан 36та давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси бекор қилинади. Айнан шу даврга қадар бизнинг турнирларимиз янада жиддийлашиши ва сифатли кўриниш олиши лозим бўлади.

Европанинг гранд клубларини жалб этиш учун, уларнинг барча харажатларини Сиз кўтаришингиз керак бўлади. Бу Европанинг гранд жамоаларига тегишли. Лекин Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда бўлган футбол тизимини биз қўшниларимиз ва МДҲ мамлакатлари ўртасида қўлласак бўлади.

Яқинда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган турнирга Россиянинг "Урал" ва Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоалари ташриф буюрдилар. Мусобақа юқори савияда ўтди. Жамоалар кейинги мусобақаларга ҳам чақирув олишса хурсанд бўлишларини айтиб ўтишди. Демак, бизда МДҲ мамлакатларидаги футбол жамоаларини юртимизга олиб келиш имконияти мавжуд. Бизга фарқи нима, жамоа Германияники бўладими ёки Россияники? 9-14 ёшгача деярли ҳамманинг савияси бир хил бўлса, мамлакатга валюта киргани қолади.


Ўзбекистонда уч жамоа, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" баъзан "Спартак" хориждаги мусобақаларда қатнашиб тажрибаларини ошириб қайтадилар. Ўзбекистонда яна қанча жамоа бор, улар бирон маротаба хорижга чиқмайди. Уларда хорижга чиқиш имконияти йўқ экан, демак, хориж жамоаларини Ўзбекистонга олиб келиш керак. Шунда чекка-чекка вилотялардан ҳам маҳаллий жамоалар ўша хорижликка қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўлади. Икки тамонлама фойдали лойиҳанинг учинчи фойдаси ҳам бор. Ўзбекистонга скаутлар кела бошлайди. Бизнинг футболчиларимиз нима учун кам харидоргир, чунки ҳудудда скаут йўқ. Европанинг барча жамоалари дунёни бўлиб олишган. Хатто-ки, Ҳиндистонда уларнинг скаутлари бор, Малайзиядаги мусобақаларда скаутлар юради. Таиландгача етиб борди улар. Нима учун? Сабаби у ерларда хорижий ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги мусобақалар йил давомида ўтказиб келинади.

Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан келиб чиқиб, халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда, аввало давлат бюджетига фойда келтиришимиз, кейин биздаги истеъдод эгасини чет элга чиқиб кетишини таъминлашимиз мумкин. Чет элга чиқиб кетган футболчи фаолиятини тугатгунига қадар бир неча миллионларни Ўзбекистонга юбориши ҳақида аввалги мақоламда батафсил тўхталиб ўтганман.

Бундан 10-15 йил муқаддам жуда кўп жамоалар Ўзбекистонга келиб мусобақаларда иштирок этиб қайтардилар. Қозоғистон ва Россиянинг биринчи лигасида фаолият олиб бораётган клублар қишги ўқув-йиғин машғулотларини айнан бизда ўтказардилар. Юқоридаги инвестор масаласига мана энди келаяпман.



Марказда бўлиши шарт эмас, чеккароқда бўлса ҳам 3 юлдузли, аммо биттада 2-3 жамоани ўзига сиғдира оладиган меҳмонхоналарни кўпайтириш керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудда туризмни ривожлантириш кераклигини бир неча маротаба таъкидлаб ўтди. Биз спорт туризмини ривожлантириш орқали Президентимиз дастурида иштирок этишимиз керак. Бу лойиҳани мен қиламанми ёки бошқаси, бу муҳим эмас. Муҳими Спорт туризмни ривожлантириб, маҳаллий спорт савиясини ошириш ва мамлакатга валютани кириб келишини таъминлаш.

Туркиянинг Анталия шаҳри футбол, регби ва гольф жамоалари учун машғулот майдонига айланиб бўлганига йиллар бўлди. Бизнинг жамоалар ҳам Туркияга бориб мавсум аввалидаги машғулотларини ўтказиб қайтадилар. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, қишда ҳам Ўзбекистонда юқори сифатдаги сервис хизматини яратишимиз мумкин. Бундан 20 йил аввал бизда қишда футбол ўйнаб бўлмас эди, лекин сўнгги 10 йиллик об-ҳаво маълумотларига таянадиган бўлсак иккиланмай бу лойиҳага старт берсак бўлади. Футбол майдонларига эга меҳмонхоналарни қуриш орқали чет эл жамоларини Ўзбекистонга олиб келиш имкониятига эга бўламиз. Ундан ташқари бу базалардан йил давомида маҳаллий жамоаларимиз фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Ички рақобат ўсади. Йил давомида турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ўтказиш орқали ўша меҳмонхоналарни бандлигини таъминлаш имкониятига эга бўламиз. Анталия амалиётидан келиб чиқсак шунга амин бўлганмиз, у ерда қишда меҳмонхоналарни клублар банд қилса, ёзда сайёҳлар.

Мен таклиф қилаётган лойиҳа йўлида бирон-бир инвестор катта қизиқиш билдирадиган бўлса, бундан фақат хурсанд бўлар эдик.

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +29   

Comments

+5   
11 jan 15:13:28
акрамжон
мана шундай фикр ва таклифлар керак узбекстонимизга ва амалий ишлар керак битта клубимизни анталиядаги мвшгулотига кетган маблагга битта базани ярмини битирса булади
+1   
12 jan 00:05:54
Rizaxanov Jaxongir
Nodirxo'ja aka,manimcha suz o'zingiz shaxsan prezidentimiz oldiga shu taklif bilan borishingiz kerak!!!!!!!!!!!!Bizda yosh talantlar futbolda yillar o'tib yoq bo'lib ketyapti,siz ham juda katta bilim sohibisiz,bu ham yillar o'tib hech naf keltirmay qolmasin!!!!!Ko'p ishlar qildingiz,hozir ham qqilyapsiz,lekin manimcha bor kuchingizdi maqolada yozgan narsani amalga oshirishga sarflasangiz zo'r bo'lar edi!!!!!Olg'a Nodirxo'ja aka!!!!!
+1   
11 jan 15:38:39
geniy Geenrih
Утган асрнинг 70-80чи йилларида Тошкентда хар йили февраль охирлари ва март ойининг бошларида Халкаро Йошлар турнири буларди.Бу мусобакада тема жамолар(17-18 йош)катнашарди ва беш,олтита чет эл жамоалари хам иштирок этарди.Мана шунака турнирларда бизнинг футболчиларни махорати усиб борар эди.Фикрингиз хакикатдан хам жуда кизикарли Нодирхужа.Яна бир фикр футбол мактабларини хусусийлаштириш керак ва кандайдир микдорда пуллик талим жорий килиш керак,яни мактабда умумий билим олиш текин,футболни урганиш пуллик.Пул тулаб укиган инсон касбини мукаммал урганишга харакат килади.Академияларни хам худди шу йуналишга солиш керак.Мехмонхоналар тузилмаси кошида спорт кишлокчалари ташкил этиш керак.Шунда жамоаларга яшаш,машк килиш ва спаринг уйинлар утказишда нокулайликлар булмайди.
+1   
11 jan 15:33:33
azamlawer
Федерация ва МТЖдаги бабаян каби дилетантлар кетмас экан футбол ривожланмайди
+1   
11 jan 15:21:27
махмудхужа
Олдин ешлигимизда совет футбол клублари Куконда укув машгулоти утказарди шахарда химик ва камсомол стадионларида уртоклик учрашуви утказарди Помир. Океан. Кубан.Криля совет .кузбаас. химки. Лада. Ена куплаб клублар келарди
+1   
11 jan 14:34:48
inamjon
Bolalar turniri otkazilip qatnashchilarga viza tartibini vaqtincha bekor qilish kerak
+1   
11 jan 14:15:17
O'ZBEKISTON
Nodirxo'ja aka sizga raxmat ! Futbolimiz uchun Jon koyityapsiz.Albatta bolalar futboli qanchalik rivojlansa Terma jamoalarimizga xam foyda beradi.O'smirlar va yoshlar terma jamoalarimizda sog'lom raqobat yuzaga keladi.Keyin biz 20-22 yoshli futbolchilarimizni yosh futbolchi deb atamasdik.Bu g'oyalaringizni amalga oshirish kerak.
+1   
11 jan 14:13:33
MAX
Xammasini oqish yoqmadi lekin yaxshi boladi byudjetni toldirib manimcha
   
12 jan 23:47:41
Мухлис
болалар футболига хам аста секин профессионализмни олиб кириш керак. Бир иргина тошкентнинг узида 30 га якин болалар футбол клублари фаолият курсатади. Б у эса омма уртасида футболнига кизикишнинг юкорилигидан далолат беради. Лекин хамма клублар факат Пахтакор ва бунёдкор учун ишлайди. Яхши истъедодли футболчи кузга ташланса дархол у пахтакор ёки бунёдкорда пайдо булади. Тренерлар хам бундан манфаатдор. Бунинг натижасида бошка командалар билан бу икки "гранд" клуб уртасида савия борасида кескин фарк булиб колади. Бунинг натижасида бу икки клуб бошка командаларни жавобсиз 10 айрим холларда 15 фарк билан ютаверади. Шундан сунг бу икки командага шахар чемпионати кизикмас булиб колади. Шунинг учун болалар футболида хам шартномавий муносабатларни йулга куйиш керак. майли бошида ота оналар пул туласин(чунки шундок хам барибир ота оналардан клубний взнос олинади). Э... гапираман десанг гап куп
   
12 jan 23:36:31
Мухлис
болалар футболига хам аста секин профессионализмни олиб кириш керак
   
12 jan 00:00:56
Мухлис
Жуда тугри масала кутарилган. аввалам бор болалар футболи буйича пухта уйланган норматив базани яратишдан бошлаш керак. Амалдагиси ярамайди. Республикада утказилаётган болалар уртасидаги чемпионатларни, турниларни тартибга солиш, савиясини ошириш кеак. Бу йуналишга жамоатчилик эътиборини жалб этиш керак. Мисол учун хозирда утказилаётган футбол буйича болалар уртасидаги чемпионатида камчиликлар бисёр. Футбол амалдорлари бу чемпионатга маъсулият билан ёндашмайди. Яъни., аник бир регламент йук, булса хам кенг жамоатчиликка етказилмайди, мусобака формати хар йили хар хил куринишда, уйинлар бошланиш вакти доимий равишда бузилади, кечиктирилади, бир уйинда судя бор, бирида йук, айрим уйинлар утказилмай колади, уйинлар натижалари бир маромда оммага етказиб борилмайди ва хок. Бундан ташкари нимагадир чемпионат утказилишидан факат ота-оналар манфаатдордек туйилади. Хуллас ташкилий масалалар оксамокда.
   
11 jan 23:52:38
Мухлис
Жуда тугри масала кутарилган. аввалам бор болалар футболи буйича пухта уйланган норматив базани яратишдан бошлаш керак. Амалдагиси ярамайди. Республикада утказилаётган болалар уртасидаги чемпионатларни, турниларни тартибга солиш, савиясини ошириш кеак. Бу йуналишга жамоатчилик эътиборини жалб этиш керак. Мисол учун хозирда утказилаётган футбол буйича болалар уртасидаги чемпионатида камчиликлар бисёр. Футбол амалдорлари бу чемпионатга маъсулият билан ёндашмайди.
   
11 jan 23:31:15
boriy_ququ_karim
BULARNI futboli kopchiligimiz uchun APL yoki LA LIGA dan qiziq boladi.Sababi bular borini berib oynashadi ayniqsa GOLL urganda uni beguborcha nishonlashi yoki aksincha maglub bolganda ich ichidan achinib koz yosh tokishlarini bu BEBAXO epizotlarni korib juda kopchilik bolalar yoki ota onalarni futbolga bolgan quziqishini ortishiga sabab boladi.
   
11 jan 23:18:40
boriy_ququ_karim
Albatta boladi faqat bunga xoxish va etibor xamda sarmoya kerak.Kegin CA otkazayotgan ajoyib otayotgan KELAJAK YULDUZLARI turnirini kere bolsa SPORT TV dan xam togridan togri bolmasada yozib olgan xolda namoyish etilsa zor bolardi.Bu bolalar futbolini juda koplab odamlar katta qiziqish bilan kuzatib borishiga shubxa yoq bu SPORT TV da namoyish etiladigan quvnoq starlardan ancha qiziqarli boladi.Bu bilan bolalar futboli yanada rivojlanar Edo.
   
11 jan 20:02:38
FAQAT OLG'A
Maqolaga gap yoq Nodirhuja aka menda koplab fikrlar bor men ham fikrlarimni yozsam etibordan chetda qolyapti agarda suz shularni oqib hulosa qilib maqola yozsez ancha foydali 1.KLUBLARNI WISMAN HUSUSIYLASHTIRISH bu eng foydali va kerakli taklif yani barcha klublarni 49% ni sotish kerak 51% davlat byujetida qoladi yani klub hojainlari hohlagan ishini qilmaydi davlat tarafdan nazorat qilinadi kim kop aksiyador bolsa direktorlar kengashi raisi boladi eng muhumi kozirgi kunda hammaga oshkor va dolzarb muammoga aylanayotgan boylar bollaridan qutilamiz chunki pul tikkan sarmoyadorlar ularga chiqish eshigini korsatadi klubda yetarli mablag boladi horij yigini legoner oyinchlar va mahalliy yinchilar uchun ilgarilari faqat davlat qoliga qaragan klublar ham ancha boy boladi biz dastavval mahalliy sarmoyadorlarga sotsak keyinchalik kuchaygandan song chet elliklarga sotamiz faqat har bir viloyatga ikkita Toshkent va Nukusga uchta qolgan tuman va shaharlarga bittadan klub tashkil etiladi ular tarqatilib yuborilmaydi va yangi tashkil etilmaydi oliy liga va birinchi ligalarda 16 tadan klub ishtirok etadi
< show latest news
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: