Latest news

07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  4 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  98 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди! News

Бельгиялик мутахассис расман ЎФА техник директори лавозимига тайинланди!

Ги Киала – Ўзбекистон Футбол Ассосиацияси техник директори лавозимини эгаллади.

Бугун ЎФАда техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ФИФА вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди. ЎФА раҳбари Ўзбекистонда спортга, хусусан, футболга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, барча терма жамоаларимиз олдига юқори мақсадлар қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан техник ҳамкорлик қилиш юртимиз футболини Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди.

"Аввало хорижда катта тажриба тўплаган мутахассислар билан ҳамкорликни бошлашдан хурсандмиз. Футбол — бутун халқимиз севиб томоша қиладиган спорт ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз футболга катта эътибор қаратяпти. Мухлисларимиз ҳам жуда талабчан, улар Осиё кубогидаги иштирокимизга танқидий муносабат билдирилдилар. Ана шу танқидлардан етарлича хулоса чиқариб, Сизларнинг ёрдамингиз билан мамлакатда футболни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ғоя ва таклифларингизни амалга ошириш йўлида бор имкониятимизни ишга соламиз. Эскича ишлаш, лоқайдликка йўл қўйишга энди ҳаққимиз йўқ", -деди ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов. 

Суратда ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов ва ташкилот техник директори лавозимига тайинланган Ги Киала


ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон мураббийлар таълими, терма жамоалар, ЎзПФЛ, академиялар фаолияти, болалар, оммавий ва аёллар футболи, шунингдек, футзал, спорт тиббиёти ва илмий-таҳлилий йўналишлари бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш имкониятларини юқори баҳолади. 

Бельгиялик мутахассис Ги Киала Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини айтиб, ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ги Киала ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли вазифаларни бажаришда мутахассисга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, омад тилади. 

Маълумот учун, ЎФА техник директори Ги Киала ОФК ва УEФА Про литзензиясига эга, фаолияти давомида Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган. Мураббий, скаут, техник директор ва инструктор сифатида тажриба тўплаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика