Latest news

19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  3 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Баҳрайн терма жамоаси аъзолари қандай тўп тепишади? News

Баҳрайн терма жамоаси аъзолари қандай тўп тепишади?

8 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Баҳрайнга қарши майдонга чиқади.

КХДРдан кейинги иккинчи жиддий рақибимиз бўлган терма жамоада бугун авлодлар алмашинуви давом этяпти ва бу уларнинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Баҳрайн терма жамоасининг ҳозирги кучи бизникидан пастроқ бўлса-да, улар биз учун анча ноқулай рақиб ҳисобланадилар.

Асосий таркиб ўйинчиларига тўхталиб ўтар эканмиз, уларнинг кучига қуйидагича баҳо бердик.


№23 Рашид Ал Хутий. 

Амплуа: Чап қанотнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси.

Чапақай футболчи бўлган Рашид Ал Хутий Яман билан бўлиб ўтган ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган. Чап қанотда вингер вазифасида тўп тепади. Баҳрайн терма жамоаси асосан узун паслар орқали ҳужум қилади. Хутийнинг тезкорлиги сабаб, унинг шериклари олисдан уни тўп билан таъминлайдилар ва у ўз тезлигига таяниб тўпга биринчилардан бўлиб етиб кела олади. Бу сафар у Ислом Тўхтахўжаевнинг синовидан ўтади. Боши билан тўпни ўзига тўғрилаб олишга уста футболчи. Лекин техникаси кучли эмас. Агар унинг қаршисида жисмоний баққуват футболчиларимиз бўлса, тезлиги панд бериши мумкин.




№15 Абдулла Умар.

Амплуа: Ўнг қанот ҳимоячи

Бу ҳимоячи бўйдор ва жисмонан баққуват. Иккинчи қаватдаги тўпларни ютишга уста. Унинг устун томони ўз қанотидан ҳужумга ўтиши. Аксар ҳимоячилардан фарқли равишда у фақатгина битта чизиқ бўйлаб югурмайди. Агар ҳужумга қўшилса, шеригига пас оширгач, ўзини марказроққа "уради". Яман терма жамоасига урган голи айнан шу услубда бўлган эди.


№20 Сами Ал Ҳусаини

Амплуа: Ҳужумчи

Узоқдан зарба беришни яхши кўради. Лекин "рамка"ни пойлай олмайди. Техникаси кўча футболига ўхшайди. Режасиз жарима майдончаси ичига кириб пала партиш ҳаракат қилади. Агар бу футболчи Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушса, ҳимоячиларимизга осон бўлади. Аҳмедов ва Ҳайдаров олдида бу футболчи ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаслиги аниқ. 


№9 Абдулваҳоб Ал Маълуд 

Амплуа: Марказий ярим ҳимоячи

23 рақамдаги Рашид Ал Хутий билан жуда зўр чиқишади. Ҳудди "Локомотив"даги Жасур Ҳасанов ва Санжан Шоаҳмедов тандеми каби. Жарима майдончаси ёриб кириш имконияти йўқ майдонда биринчи бўлиб чап қанотдаги Хутийни "қидиради". Агар Тўхтахўжаев тўпсиз Рашид Ал Хутийни ўз назоратига олса Ал Маълудга қийин бўлади.


№16 Сайид Муҳаммад Аднан

Амплуа: Таянч ярим ҳимоячи

Терма жамоанинг жарима зарбаларини айнан шу футболчи тепади. Олисдан яхши зарба бера олади. Айниқса, ўнг оёқдаги зарбаси кучли. Иккинчи қаватда кучли ҳаракат қилади. У бор жойда ҳаволатиб тўпни оширишни фойдаси йўқ. Ҳимоячиларга тезда ёрдамга келади. Яман терма жамоаси дарвозасини айнан жарима зарбасидан сўнг ишғол қилган эди. 


№13 Абдулла Ал Ҳазза 

Амплуа: Ҳимоячи

Терма жамоа ҳужумга чиққан пайт чап қанотга ўтади. Марказда тўп тепади. Жиддий ҳужум пайтида хатоларга йўл қўяди. 


№17 Ҳусаин Баба Муҳаммад (сардор)

Амплуа: Ҳимоячи

Терма жамоанинг марказий ҳимоячиси, Баҳрайннинг штатчи пенальтичиси. Ўнг оёқда яхши тўп тепади. Асосан узун паслар билан терма жамоасинининг ярим ҳимоячилари ва ҳужумчиларини тўп билан таъминлайди.


№3 Абдулла Юсуф Ҳилол

Амплуа: Ҳужумчи

Баҳрайн терма жамоасининг энг ожиз нуқтаси - бу ҳужум чизиғи. Бўйдор футболчиларга эга бўлсада, ҳужумчилар анча бўш ҳаракат қилишади. Биринчи қаватда на Сами Ал Ҳусаини, на Абдулла Юсуф Ҳилолнинг иши юришмайди. Исмоилов ва Кримец бу икки футболчини қийинчиликсиз ўзларига бўйсундириб олишлари мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев
Rating: +12   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика