Latest news

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  1 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  9 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан" News

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи Тони Густавссон ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Мэрри Фавлер иштирок этишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасига раҳмат айтаман. Терма жамоангиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Айниқса жамоангиз жуда яхши ҳимояланди. Менинг фикримча бугунги учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бироқ ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

- Бугунги ўйинга етиб келиш учун узоқ масофа босиб ўтдингизлар. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда бугун майдонда ҳаракат қилган футболчиларга дам берасизми? Сабаби уларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар бўлиши мумкин.

- Яхши савол. Узоқ масофа ҳар доим қийинчиликлар туғдиради, аммо бизнинг кўпгина футболчиларимиз Европада ўйнашади. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда мухлислар стадионни тўлдиришади ва бизни қўллаб қувватлаш туришига ишонаман.

- Икки учрашувдан иборат тўқнашувларда иштирок этиш қанчалик қийин?

- Бундай ўйинларда тажриба кўп нарсани ҳал қилади. Бугунги баҳсда биз дарвозамиздан гол ўтказмадик ва ушбу жиҳат бизга катта устунлик беради. Жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

Мэрри Фавлер

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Биринчи таймда гол ура олмадик ва шу сабабли бироз босим бор эди, аммо иккинчи бўлимда вазиятни тўғирлай олдик ва ғалаба қозондик.

- Бугун қорли об-ҳавода ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз ушбу шароитга кўникишга ҳаракат қилдик. Европа ва Австралияда асосан иссиқ ҳаво бўлади ва қорли об-ҳавода ўйнаш бироз ноодатий ҳолат.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика